Фаолият сифатида (маданият- фаолиятини мақсадга мувофиқ ташкил этишжараёнидир);
Предметлар- бойлиги сифатида (маданият- жамият ва шахсни талабини қондириш учун маълум бойлик келтириб чиқарувчи предметлар йиғиндисидир);
Натижа сифатида- (маданият- фаолиятини натижаси);
Жисмоний маданиятнинг фаолият тури- сифатида инсоннинг ўзига хос, мақсадга мувофиқ ҳаракат фаоллигини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда ҳаракат фаолиятининг аниқ шакллар кўрсатилган.Жисмоний маданиятга ҳамма шаклдаги ҳаракатлар кириб қолмасдан, балки ҳаракат фаолиятини аниқ машқлари кирадики, булар ҳаётда керакли ҳаракат кўникма ва малакалари ташкил топтира оладиган, ҳаётга аҳамиятли бўлган, жисмоний сифатларни йўналтирган ҳолда ривожланишини таъминлай оладиган, инсоннинг соғлиғи ва иш қобилиятини юқори даражада ушлаб тураоладиган бўлсин. Бундай жисмоний маданият фаолиятининг асосий элементлари жисмоний машқлар деб ном олган.
Тарихий текширишларнинг кўрсатишича, жисмоний маданиятга таъсир кўрсатувчи шакллари, меҳнат фаолиятининг биринчи элементар шаклларини қайтарган ҳолда, кўпроқ жисмоний меҳнат характерида бўлган. Жисмоний маданиятнинг кейинги ривожланиш жараёнида, кўпроқ ҳаракат ва фаолиятни махсус (ўйин, спорт, гимнастика) маданий таълим, тарбиявий, соғломлаштириш ва бошқа вазифаларни ечиш учун, махсус тузилган шаклларини ўз ичига олади.Жисмоний маданият амалий томондан меҳнат амалиётига олдингидагидек тайёрлаш воситаси сифатида қолади. Бу эса меҳнат операцияларини тез эгаллаб олишни таъминлаши, унумли меҳнат қилишни ҳамда ҳаётда амалий вазифаларни ечиш учун керак бўладиган кўникма ва малакаларни, жисмоний сифатларни ривожлантиришни ва юқори иш қобилиятини таъминлайдиган жисмоний тайёргарликка олиб келади.
Жисмоний маданият- предметлар бирлигининг бойлиги сифатида- жамият томонидан яратилган моддий ва материал бойликни, жисмоний маданият фаолиятини самарали равишда таъминлаш натижасидир.
Жисмоний маданиятни ривожланишидаги ҳар бир босқичда уни бойлик (киши талабларини қондирадиган бойликни) мазмунини ким шуғулланаётган бўлса, ўргатиши, ишлатиш бу билан бирга имконияти борича кейинчалик ривожлантириши мумкин. Бу ерда сўз жисмоний маданиятнинг ҳозирги кунда кўп тарқалган шакллари: гимнастика, спорт турлари, спорт ўйини туридаги ўйинлар, жисмоний машқларни мажмуи сифатида жисмоний маданиятни амалий ва бошқа бўлимларига киритилган
Ижтимоий ҳаёт ва фаолиятни узоқ ривожланиши йўлида, жисмоний маданиятнинг мазмуни ва шакли ҳам аста-секин фарқланиб борди (таълим ва тарбия, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат фаолияти, кунлик ҳаётда ва дам олишда, тиббиётда) бу эса жисмоний маданиятда, кўпгина ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бўлимларни мактабда, ишлаб чиқаришда, турмушда, рекреатив даволаш жисмоний маданият ва бошқани ташкил топишига олиб келди.Спортдаги ютуқлар жамиятда жисмоний маданиятни самарадорлигини ошириш учун махсус тайёрланган материал техник ва бошқа шароитларга боғлиқ (медицина таъминоти, спорт информацияси, махсус спорт асбоб ва ускуналари).
Do'stlaringiz bilan baham: |