Мавзу: Жисмоний маданият назарияси ва услубияти фанининг предмети. Асосий тушинчалари, мақсади ва вазифалари



Download 37,87 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi37,87 Kb.
#86588
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Жисмоний маданият назариясига кириш


Мавзу: Жисмоний маданият назарияси ва услубияти фанининг предмети. Асосий тушинчалари, мақсади ва вазифалари.


РЕ Ж А :

  1. Жисмоний маданият назарияси фани ҳақида.

  2. Жисмоний маданият –фаолият сифатида.

  3. Жисмоний маданият предметлар - бойлиги сифатида.

  4. Жисмоний маданият – натижа сифатида.

  5. Жисмоний маданият назарияси фани ўқув ва илмий фан сифатида.

  6. Жисмоний маданият назариясининг асосий тушунчалари: “жисмоний маданият”, “жисмоний ривожланиш”, “жисмоний тарбия”, “жисмоний тайёргарлик”, “спорт”, “жисмоний камолот”.

  7. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифалари

Адабиётлар:

  1. Жисмоний маданият назариясига кириш.Ўқув қўлланма. Т.2002 й. Саломов Р.С.

  2. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти. А.Абдуллаев ва б. Т.2005 й.

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 1997 й. август.

  4. Баркамол авлод орзуси. Тўплам. Т. 1999 й.

  5. Р.С.Саломов ва б. “Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослигига кириш”.

Т. 1990 й.
Жисмоний маданият назарияси фани жисмоний маданият ва спорт ҳамда организмга таъсир кўрсатадиган биологик умумий қонун қоидаларни ўрганади ва умумлаштиради. Жисмоний маданият тизимининг мақсад ва вазифаларини, восита ва усулиятларини, тамойилларини, жисмоний юклама ва уни қўллаш қонуниятларини, жисмоний тарбиянинг звеноларидаги жисмоний тарбия хусусиятларини, жисмоний тарбиянинг ақлий, аҳлоқий/ эстетик ва меҳнат тарбияси билан боғлиқ бўлган, спорт тренировкаси ва уни қонуниятларини очиб беради.
Жисмоний маданият назарияси амалиёт билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланиб боради Ривожланиш манбаии бўлиб республикамизда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва илҳор тажрибалар ҳисобланади.
Инсон ҳам, жамият ҳам умуман ўзини объектив ривожланиш қонунларини бекор қилаолмайди ва ўзгартираолмайди, чунки улар инсонга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. Масалан, организмни аста-секин сон ва сифат жиҳатдан ўзгариши, организмда функционал ва тузилиш ўзгаришлар қонуни, организм ва унинг ҳаёт шароити билан бирлиги ва ҳ.к. қонунлар. Шундай бўлсада қонуниятлар билан биргаликда табиий ривожланиш жараёнига (жумладан организмнинг жисмоний ривожланишига) жамиятни ва шахсни талабига жавоб берувчи маълум тузилиши бўйича йўналиш бериб, таъсир кўрсатиш мумкин. Бу томондан жисмоний маданият, кишининг жисмоний ривожланиш жараёнига махсус ижтимоий омил сифатида мақсадга мувофиқ равишда, таъсир кўрсатиб, жисмоний сифатлар ва қобилиятларини йўналтирилган ҳолда тарбиялашга ёрдам беради. Инсоннинг жисмоний ривожланишига ижтимоий ҳаёт шароити, тарбия, жумладан, жисмоний тарбия, генетик ва акцелерация жараёни таъсир этади.Жисмоний маданият энг аввал ёш авлодни ва катталарни меҳнатга тайёрлашдаги, жамиятнинг амалий талаблари таъсирида тарихан рўёбга чиқди. Шу билан бирга жамиятда ўргатиш ва тарбиялаш тизимини ташкил топишида, жисмоний маданият, асосий омил сифатида, ҳар хил ҳаракат кўникмалари ва малакаларини амалга ошириш ва кишини фаолият имкониятларини кенгайтириш, жисмоний қобилиятларини, шу билан бирга интеллектуал, аҳлоқий ва эстетик тарбияни амалга ошириш органик равишда кириб келди. Техника тараққиёти шароитида, меҳнат характерини ва ҳаёт шароитини ўзгариши, кишининг жисмоний маданиятини ўзгартиришда катта бойлик сифатида, касалликнинг олдини олиш, организмнинг функционал ишини яхшилашни, иш фаолиятини ошириши ва сақлаб туришда, қисқача қилиб айтганда, соғлиғини сақлай ва мустаҳкамлашда унинг жисмоний ҳолатини энг юқори даражадаги восита сифатида қўлланилади.
Шунинг учун ҳам жисмоний маданият, умумий маданиятнинг катта ва ажралмас қисми бўлиб қолди. Умуман жамият маданияти сингари, жисмоний маданиятнинг ҳар хил томондан ва ҳар хил соҳа бўйича кўриб чиқиш зарур. Нисбатан тўлиқ тавсиф бериш учун энг бўлмаганда уч соҳа бўйича кўриб чиқиш керак:


  1. Download 37,87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish