1 - Таниқли иқтисодчи Адам Смитнинг иқтисодий таълимотга кўра (ХVIIIаср), мамлакатни иқтисодий бўҳрондан чиқариш учун 3 нарса:
- 1. Тинчлик-осойишталик;
- 2. Меъёридаги солиқлар;
- 3. Иқтисодий эркин фаолият юритиш имкони талаб этилади.
- Ана шу ғоя аслида бизнинг мутафаккир томонидан етти аср аввал баён етилган.
- Халқ, раият (солиқ тўловчилар) мамлакат ҳукмдоридан уч нарсани кутади, деб уқтиради Юсуф Хос Ҳожиб, булар:
- 1) пулнинг қадрини кўтариш ёки (ушлаб туриш);
- 2) халққа хусусий мулк ҳуқуқини таъминловчи қонунларни жорий етиш;
- 3) йўлларни ўғри-қароқчилардан муҳофаза қилиш.
1 - Мутафаккир айниқса касб-ҳунар аҳлининг фаолиятини юқори баҳолайди. «Бир йигитга қирқ ҳунар оз» боби худди шу масалага бағишланган. Вазир, қўмондон, элчи ва бошқа ҳукмдорларнинг фаолият мезонлари диққатга сазовордир.
- Масалан, «Вазир кўзининг тўқ бўлиши уни ҳар хил мол-мулк олдида суқланишдан асрайди. Кўзи оч одам бор оламни эса ҳам тўймайди», дейди олим. Деҳқон, савдогар, чорвадор, оддий меҳнаткаш аҳли тўғрисида нодир фикрлар билдирилади. «Булар билан яқин бўлгин ҳамиша, то томоқ ташвишин билмасдан яша», деб айтилади.
- Айниқса билим ва ақл-идрокка, шу соҳа соҳибларига катта эътибор берилади. «Одамзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир», деб ёзади аллома.
- Ақл-идрок эгаларининг нафи ҳар доим кўпчиликка тегиб туради. Билим эгалари эса элда азиз бўлади, ҳурмат қозонади. Бутун ишлар ўқув-идрок билан амалга ошади. Барча мураккаб ишлар билиш билан ҳал этилади. Кўриниб турибдики, юртимизда иқтисодий ривожланиш бўйича танланган ўз йўналишимизда ҳам ёшларнинг билим олишига, жаҳон халқлари тажрибасини ўрганишга кенг имкониятлар яратилаётир. Бу танланган йўлимизнинг тўғрилигидан далолат беради.
-
Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд) - Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд) — Салжуқийлар давлати арбоби Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Ишоқ ат-Тусийнинг унвони, «Низомулмулк», яъни мулкнинг низоми, тартиби номи билан шуҳрат қозонган. Нишопур ва Марвда ўқиб, вояга етгач, Балхга бориб, Али ибн Шодон хизматига киради. Салжуқийлар шоҳи Алп Арслон саройида вазирлик мансабигача кўтарилади. 1072 йили Алп Арслон ўлдирилгач, унинг ўғли, 17 ёшлик Маликшоҳ (1072-1092 йиллар) саройида Низомулмулк вазирлик қилиб, қарийб давлатнинг ҳамма ишларини ўзи олиб борган. Низомулмулк мамлакатда йирик мулкдорлар ва қабила бошлиқларининг айирмачилик (сепаратистик) ҳаракатларига қарши курашиб, давлатни бошқариш ишларини марказлаштириш сиёсатини ўтказган. 1067 йили Бағдодда «Низомия» ақоид ва ҳуқуқ мадрасасини қурдиради. 1091 йили «Сиёсатнома» («Сияр улмулук») асарини ёзади. Унда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қоида ва қонунлар, усул ва воситалар, қози ва қозихона ишлари, қўшин ва сарбозлар, хизматчи ва шахсий сарбозлар масалалари, саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, уларнинг маошлари, почта ва айғоқчилик (разведка) ишлари, уларнинг моддий жиҳатлари, ҳатто шоҳнинг оилавий ишлари, солиқ ва ҳирож, закот ва вақф масалалари ҳам ўрин олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |