Мавзу. Иқтисодий цикл ва макроиқтисодий беқарорлик



Download 51,88 Kb.
bet1/4
Sana10.07.2022
Hajmi51,88 Kb.
#772076
  1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу. Иктисодий цикл


Мавзу. Иқтисодий цикл ва макроиқтисодий беқарорлик

РЕЖА:


1. Иқтисодий мувозанатлик, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари

2.Иқтисодий мутаносиблик ва унинг турлари

3. Ўзбекистонда иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартиришдаги вазифалари

Бу мавзуда дастлаб иқтисодий циклларга, яъни иқтисодиёт учун характерли бўлган ишлаб чиқариш, бандлилик ва нарх даражасининг даврий тебранишларига умумий тавсиф берамиз. Кейин иқтисодий цикл фазаларининг ва даврий тебранишнинг сабабларини қараб чиқамиз. Тахлил давомида таркибий ва аграр инқирозларга хамда уларнинг хусусиятларини ёритиб беришга алохида ўрин ажратамиз




1.Макроиқтисодий беқарорлик ва иқтисодиётнинг
цикллиги. Иқтисодий инқирозлар.

Ҳар қандай мамлакат, шу жумладан индустриал ривожланган мамлакатлар ҳам иқтисодий ўсишга, ҳамда тўлиқ бандлилик ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ҳаракат қилади, аммо узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари билан узулиб туради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлишидир.


Иқтисодий цикл деганда, одатда ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий ҳолатидан, ёки бир инқироздан иккинчиси бошлангунга қадар такрорланиб турадиган тўлқинсимон ҳаракати тушунилади. Цикл инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш фазаларини ўз ичига олади. Ана шу фазаларнинг ҳар бири ривожланиши жарёнида навбатдаги фазага ўтиш учун шароит юзага келади.
Инқироз ишлаб чиқаришнинг пасайишида ифодаланади ва циклнинг қайд этувчи ифодасидир. У бир циклни ниҳоясига етказиб, яна муқарар равишда инқироз билан тугайдиган янгисининг бошланишига асос солади; инқироз вазиятда асосий капиталнинг ортиқча жамғарилиши унинг ҳамма функционал шаклларида намоён бўлади. Инқироздан кейин турғунлик келадики, унинг давомида иқтисодий фаоллик жонланиши учун шароитлар вужудга келиши ниҳоясига етади.
Жонланиш фазасининг бошланиши озми-кўпми даражада барқарор ишлаб чиқаришнинг кенгайишига ўтишни билдиради.
Иш билан таъминланиш даражасининг ортиши ва фойдаларнинг тез ўсиши жонланишнинг юксалиш босқичига ўсиб-ўтишига кўмаклашади. Янги цикл юксалишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Юксалиш фазасида иш кучига бўлган талабнинг кенгайиши ишсизликнинг бирмунча камайишига ҳамда иш ҳақининг ўсишига олиб келадики, бунинг оқибатида истеъмол товарларига тўловга қодир талаб кенгаяди. Пировард талабнинг ошиши, ўз навбатида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга, бозорни кенгайтиришга жадал туртки беради. Рақобат ва фойда кетидан қувиш оқибатида номутаносибликларнинг тўпланиб боришидан иборат занжирли реакция тезлашади. Бу билан янги инқироз муқаррар бўлиб қолади.
Алоҳида иқтисодий цикллар бир-биридан давомийлиги ва интенсивлиги бўйича кескин фарқланади. Шу билан бирга уларнинг ҳаммаси бир хил фазаларга эга бўлади ва ҳар хил тадқиқотчилар томонидан турлича номланади. 6-чизмада кўпчилик иқтисодчилари томонидан тан олинган иқтисодий цикл кўрсатилган. Циклнинг энг юқори нуқтасида, иқтисодиётда тўлиқ бандлилик кузатилади ва ишлаб чиқариш тўлиқ ёки деярли тўлиқ қувват билан ишлайди. Циклнинг бу фазасида нарх даражаси ўсиш тамойилига эга бўлади, иқтисодий фаолликнинг ўсиши тўхтайди.




Download 51,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish