биринчидан, ишчи кучи ва аҳоли тушунчалари ўртасидаги тафовутга эътибор қаратилмаган; иккинчидан, ишчи кучи бандлилик даражасини аниқлашда давлат секторида банд бўлганлар ҳисобга олинмаган; учинчидан, бандлик даражасини аниқлашда ишчи кучи таркибига кирмайдиган шахслар сони асоссиз равишда қўшилган.
Ишсизлик даражасини баҳолаш билан бирга унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ҳам ҳисобга олиш зарур бўлади. Чунки ишсизликнинг ўзи ҳаддан ташқари юқори даражаси билан катта иқтисодий ва ижтимоий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари ишлаб чиқарилмаган маҳсулот билан таққосланиб баҳоланади. Иқтисодиёт ишлашни хоҳлаган ва ишлай оладиган барча учун етарли миқдорда иш жойларини яратиш ҳолатига эга бўлмаса маҳсулот ишлаб чиқариш потентсиал имкониятининг бир қисми йўқотилади.
Иқтисодий адабиётларда бу йўқотиш ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг орқада қолиши сифатида аниқланади ҳамда у ҳақиқий ЯИМнинг потентсиал ЯИМдан кам бўлган ҳажми сифатида кўринади. Ишсизлик даражаси қанчалик юқори бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши шунчалик катта бўлади.
Макроиқтисодиёт соҳасидаги таниқли тадқиқотчи А.Оукен ишсизлик даражаси ва ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши ўртасидаги нисбатини математик ифодалаб беради. Бу нисбат иқтисодчилар орасида Оукен қонуни сифатида танилган бўлиб, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ортиқ бўлса, ЯИМ ҳажмининг орқада қолиши 2,5% ни ташкил қилишини кўрсатади. 1:2,5 ёки 2:5 бўлган бу нисбат, ишсизликнинг ҳар қандай даражаси билан боғлиқ равишда маҳсулотнинг мутлоқ йўқотилиш ҳажмини ҳисоблаш имконини беради.
Айрим ҳолларда миллий маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми потентсиал ҳажмидан ортиб кетиши ҳам мумкин. Бундай ҳол ишсизлик даражаси табиий даражадан ҳам паст бўлган даврларда рўй беради. Ишлаб чиқаришга ишчиларнинг қўшимча сменаларини жалб қилиш, капитал ускуналардан ўрнатилган нормативдан юқори даражада фойдаланиш, иш вақтидан ортиқча ишлаш ва ўриндош ишларда банд бўлиш кабилар бунинг асосий сабабларидир.
Ишсизлик – бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий оқибатларга ҳам эга бўлади. Турғунлик (депрессия) фазаси ишчи кучининг фаолиятсизлигига сабаб бўлади, фаолиятсизлик эса малаканинг йўқолишига ҳамда ижтимоий ва сиёсий тартибсизликларга олиб келади.
Ишчи кучи бозорида меҳнат ресурслари бир вақтнинг ўзида турли соҳалар бўйича ҳаракатда бўлади. Яъни, ишчи кучи аҳамиятли қисмининг доимий равишда иқтисодий фаол аҳоли таркибига қўшилиб, ундан чиқиб туриши; ишга ёлланиб, ишдан бўшаши; иш қидирувчилар сафига тушиб қолиши ва ҳ.к. жараёнлар такрорланиб туради. Шунга кўра, ишчи кучи бозорида қуйидаги гуруҳлар пайдо бўлади:
- ишчи кучи таркибидан чиққанлар;
- ишчи кучи таркибига кирувчилар;
- иш қидиришдан воз кечганлар;
- ўз ишини йўқотганлар;
- янги иш билан таъминланганлар.
3. Мустақиллик йилларида аҳоли турмуш даражасини ошириш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Шу билан бирга, самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда интеллектуал салоҳият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги бир қатор ижобий ўзгаришлар натижасида сезиларли муваффақиятларга эришилмоқда.
Меҳнат бозорида ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, жами аҳолига нисбатан иш билан таъминлаш улуши юқори бўлмоқда. Уларга жамиятда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш ва ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар эса, барча соҳаларда ўз қобилиятини намоён этмоқда. Бинобарин, мамлакат тақдири учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган, мустақил ва янгича фикрлайдиган ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш вазифаси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Меҳнат бозоридаги вазиятни холисона баҳолаш, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш ҳамда меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш тартибини шакллантиришда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ҳамда Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлаш масалаларини ўрганиш натижаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Меҳнат ресурслари баланси маълумотларига кўра, 2015 йилда республиканинг жами меҳнат ресурслари 18,3 млн кишини ташкил этиб, шундан 99,4 фоизи меҳнатга лаёқатли аҳолини, қолган қисми эса ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерларни ташкил қилади.
Бундан ташқари алоҳида кўрсатиб ўтиш жоизки, меҳнат ресурсларининг 75,3 фоиз қисми ёки 13,8 млн нафари иқтисодий фаол аҳоли тоифасига, шундан 13,1 млн нафари иш билан банд аҳоли тоифасига киради. Бундан кўринадики, иқтисодий фаол бўлган аҳолининг иш билан бандлик даражаси 94,8 фоизни ташкил эт¬моқда. Меҳнат ресурслари таркибидаги қолган 4,5 млн нафари иқтисодий нофаол аҳоли бўлиб, улар жа¬ми меҳнат ресурсларининг 24,7 фоиз қисмини ташкил қилади. Юқорида келтирганимиздек, 2015 йил якунига кўра аҳолининг иш билан бандлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисабатан 94,8 фоизни, меҳнат ресурсларига нисбатан эса 71,4 фоизни ташкил этди.
Мамлакатда кичик бизнес ривожи учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари самарали ишлаётганлиги туфайли, аҳолининг ишбилармонлик қоби-лияти кенгайиши, ёшларда тадбиркорлик ташаббуси ортиши кузатилмоқда. Бу жиҳатлар ўз навбатида, истиқболли таклиф ва ташаббусларни ўз вақтида рағбатлантиришга катта йўл очиб бермоқда. Натижада, иш билан банд аҳолининг аксарият қисми айнан кичик бизнес соҳасида меҳнат қилмоқда, тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса ортмоқда. КБХТ ривожига кенг йўл очиб берилганлиги аҳоли бандлигининг ошиши ва даромадлари ўсишида муҳим омил бўлиш билан бирга, иқтисодиётни изчил ривожлантирувчи, жамият барқарорлигини таъминловчи кафолат воситаларидан бирига айланди.
Бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, иқтисодиёт ривожланишига, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил ўсишига мустаҳкам замин яратмоқда. Даромадлар ортиб бориши эса, ўз навбатида, оилаларнинг моддий аҳволини сифат жиҳатдан ўзгартиряпти. Бу энг муҳим, таъбир жоиз бўлса, устувор аҳамиятга эга. Бунда саноат корхоналарини модернизатсия қилиш, замонавий технологиялар билан таъминлаш жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш имконини бермоқда.
Қайд этиш керакки, саноат тармоқларини ривожлантириш, чуқур қайта ишланган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, қишлоққа саноатни олиб киришни самарали ташкил этиш ҳудудларда ишлаб чиқариш кучларини мутаносиб равишда жойлаштириш имкониятларини кенгайтирмоқда. 2015 йилда аҳоли бандлиги бўйича амалга оширилган ишлар натижасида тармоқлар тузилмасида қуйидаги манзара ҳосил бўлди:
• саноатда 1668,3 минг киши, жами бандликдаги улуши 12,8 фоиз;
• қишлоқ ва ўрмон хўжалиги улуши 27,7 фоиз;
• қурилишда 1248,5 минг киши, жами бандликдаги улуши 9,6 фоиз;
• транспорт ва алоқада 710,7 минг киши, жами бандликдаги улуши 5,4 фоиз;
• савдо ва умумий овқатланишда 1481 минг киши;
• ижтимоий соҳаларда 3053 минг киши, жами бандликдаги улуши 23,4 фоиз;
• КБХТнинг жами бандликдаги улуши 78 фоизни ташкил этди.
Республикамизда вақтинча ишсизлик мавжудлиги сабабларидан бири - ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликдир. Яъни, иш билан банд бўлмаган аҳолининг катта қисми малакасиз ходимлар ва меҳнат бозорига биринчи марта чиқаётган ёшларни ташкил этмоқда. Аксинча, иқтисодиёт тармоқларида юқори малакага ва иш тажрибасига эга бўлган кадрларга талаб ортиб бормоқда.
Иқтисодий фаол аҳоли бандлигини ҳудудлар бўйича тақсимланишини таҳлил қиладиган бўлсак, бунда ўзига хос жиҳатларни кузатиш мумкин.
Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси (65 %), Жиззах (63,4 %), Наманган (67,5 %), Қашқадарё (70,1 %) ва Сурхондарё (71,4 %) вилоятларида меҳнат ресурсларининг, яъни аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси пастлиги кузатилади. Шунинг ҳисобига мазкур минтақаларда банд аҳолининг жами меҳнат ресурсларидаги улуши республика кўрсаткичига нисбатан анча паст кўринишга эга. Ушбу ҳолатлар мазкур ҳудудлардаги демографик жараённинг мураккаблиги билан боғлиқ.
Иккинчидан, ҳудудлар бўйича аҳоли ва меҳнат ресурсларининг нотекис тақсимланганлиги сабабли иш билан банд бўлганлар сонига кўра вилоятлар ўзаро фарқланади. Жумладан, юқорида қайд этиб ўтилганидек, республика бўйича жами иш билан банд аҳолининг улуши юқори бўлган ҳудудларни Самарқанд (11,1 %), Фарғона (10,9 %), Қашқадарё (9,4 %), Андижон (9,3 %), Тошкент (8,8 %) ва Наманган (8,3 %) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (8,4 %)ни ташкил этган бўлса, Сирдарё (2,7 %), Навоий (3,2 %), Жиззах (3,4 %) ва Хоразм (5,3 %)га тенг эканлигини кўриш мумкин.
Учинчидан, ишлаб чиқариш кучлари нотекис жойлашганлиги сабабли ҳудудий тармоқларда бандлик турлича кўринишга эга бўлиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Навоий, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида аҳолининг саноат, қурилиш, транспорт соҳаларида бандлиги нисбатан юқори. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида юқори дейиш мумкин.
Қайд этилган мулоҳазалар мамлакатимизда иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш лозимлигини кўрсатади. Бунинг учун эса, «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси»ни янада такомиллаштирган ҳолда «Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва истиқбол балансини ишлаб чиқиш методикаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда республика ҳудудларида уни амалиётда қўлланилишини жорий этиш лозим.
Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз баланслари қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилади:
• аҳоли бандлигини, биринчи навбатда, ёшларни ва меҳнатга лаёқат ёшига етган ва биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётганлар бандлигини таъминлаш учун иш ўринлари ташкил этиш параметрларини аниқлаш;
• меҳнат бозори талаб ва таклифи баланси ва тузилмасидаги номутаносибликни баҳолаш;
• ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегиясини ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозори истиқболини аниқлаш;
• таълим муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш миқдорини аниқлаш.
Ушбу методикада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг намунавий тузилмаси. Истиқболни белгилашда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни бартараф қилиш учун мазкур намунавий тузилмада кўрсаткичлар номи, уларни ҳисоблаш алгоритми, ҳисобот баланси, баҳода (жорий йил) ва прогноз баланси (келгуси йил) ўз аксини топиши керак.
Шунингдек, намунавий тузилма сатрларида: меҳнат ресурслари сони, яъни иқтисодий фаол ва иқтисодий нофаол аҳоли сони турлари бўйича; ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талаб ҳамда улар ўртасидаги фарқ (баланс «+» ёки «-» ) турлари бўйича; тоифалар кесимида аҳолининг ишга жойлаштириш даражаси бўлиши лозим.
Иккинчидан, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш учун маълумотлар тақдим этиш схемаси. Ушбу схемада маълумотлар мазмуни (номи)ни, маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идора номини, маълумотни тақдим этиш муддатини ҳамда қаерга тақдим этилаётганини аниқ кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Учинчидан, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқишнинг ташкилий схемаси. Схема чора-тадбирлар номи, амалга ошириш босқичлари ва муддатлари ҳамда ижро учун масъул ташкилотларни қамраб олган ҳолда қуйидаги тўртта йўналишда бўлиши лозим:
• маълумот базасини шакллантириш;
• ҳисобот балансини ишлаб чиқиш;
• прогноз балансини ишлаб чиқиш;
• уларнинг амалиётда қўлланилиши.
Юқорида қайд этилган намунавий тузилма ва схемалар ишлаб чиқилиб, тасдиқлангандан кейин республиканинг мутасадди вазирлик ва идоралари ушбу тузилма ва схемалар асосида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот балансини ишлаб чиқиш лозим.
Шунингдек, ҳисобот балансидан ташқари мутасадди вазирлик ва идоралар бўйича жами ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг келгуси йил учун прогноз баланси ишлаб чиқилиши зарур:
• аҳоли сонининг прогноз кўрсаткичлари (демографик прогнози);
• меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси;
• республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий, иқтисодиёт тармоғини ривожлантириш прогноз параметрлари;
• меҳнат бозорига кираётган таълим муассасалари битирувчилари прогноз кўрсаткичлари;
• давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тармоқларида кадрларга бўлган эҳтиёжларни баҳолаш тўғри¬сидаги маълумотлардан фойдаланилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида қайд этиб ўтилган методикани ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш орқали меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини, илк маротаба меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ишга жойлаштиришни ҳар томонлама, сифатли ва объектив таҳлил қилиш, иш билан бандлик даражасини ошириш учун замин яратилади. Бу эса, анъанага кўра ҳар йил иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланиш ва амалиётдаги самарадорлигини янада ошириш имконини беради.
Ишчи кучларига бўлган таклифни камайтириш, шунингдек, уларни меҳнат бозорига оқиб келишини қисқартириш ва бошқа жойга кетишни рағбатлантириш ҳамда иш вақти ва мавжуд иш жойларини ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар ўртасида қайта тақсимлаш орқали самарали ташкил этиш мумкин. Республикамизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида умумтаълим дастурларини кенгайтириш ва ўқиш муддатини узайтириш билан касбий тайёргарликни яхшилаш, ўқув юртларида кундузги таълим оладиган талаба ўринларини кўпайтириш ва кечки ҳамда сиртқи ўқувдаги талаба ўринларини қисқартириш, ишла чиқаришдан ажралаган ҳолда ўқиётганларга стипендияларни ошириш, аёларга бола парвариш учун тўлданадиган нафақалар ва бериладиган таълим муддатини кўпайтириш. Меҳнат стажини ҳисоблашда уларга имтиёз бериш; пенсионерлар, ногиронлар ҳамда уларни парваришлайдиган шахсларнинг пенсияларини ошириш - меҳнат бозорида ишчи кучларини оқиб келишини камайтириш чора-тадбирлари ҳисобланади. Иш билан бандлар орасида иш вақти ва иш жойлари ишчи кучларига бўлган таклифни камайтириш мақсадларида қайта тақсимланади.
Аҳоли бандлигининг хусусий ва вақтинчалик шаклларига ўтишларини рағбатлантиришга уларгаҳам иш билан тўла банд қилинган шахсларга мўлжалланган ижтимоий таъминотнинг турларини, таътиллар ва ижтимоий кафолатларнинг миқдорларини ўрнатиш, кафолатларган энг кам миқдордаги иш ҳақи билан таъминлаш, ҳар йили бериладиган таътилларни ўз вақтида бериш, иш куни ва иш ҳафтаси давомийлигини қисқартириш орқали эришиш мумкин. Усулларнинг мазкур гуруҳига ҳудудий ҳокимиятларнинг у ёки бу минтақаларда ва тармоқларда ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва янги иш жойларини вужудга келтиришни секинлаштиришга оид қуйидаги чора-тадбирлар: ортиқча ишчи кучларидан фойдаланганлик учун қўшимча солиқлар белгилаш;қатъий кредит сиёсатини ўтказиш; корхонага ходимни ишга олганлик учун бир марталик тўлов жорий этиш; ортиқча ишчи ва хизматчиларни қисқартиришни рағбатлантириш ва ҳооказолар киради. Бундан ташқари, ишчи кучларига талабни камайтиришда меҳнат унумлорлигини ошириш ва тежамкорликка эришиши муҳим аҳамиятга эгадир. Ривожланган бозор муносабатлари шароитларида меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш - рақобат, фойдани тақсимлаш механизми, солиқ сиёсати каби умумхўжалик механизмлари ва дастаклари ёрдамида таъминланиши лозим. Ҳозирги пайтда саноат ишлаб чиқаришши самарадорлигини оширишни рағбатлантиришнинг умумхўжалик механизмлари яхши такомилаштирилмаганлигини ҳисобга олиб, меҳнат ресурслари учунилгари жорий қилинган тўловларни қайт атиклаш мақсадга мувофиқдир. Улар меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва штатдан ташқари ходимлар сонини камайтиришга кўмаклашади. Бу хил тўловлар корхона ва ташкилот томонидан штатдан ташқари сақлаш учун қатъий ставка шаклида ўрнатилади. Шу билан бирга, ишчи кучларини такрор ишлаб чиқаришга сарф-харажатлар ўрнини қоплаш учун ижтимоий суғурта солинадиган махсус солиқ (иккаласи ҳам - меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан фоизларда)дан фойдаланиш мумкин. Ишчи кучларини такрор ишлаб чиқаришга сарф-харажатнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларда қабул қилинган бундай тизими фонли меҳнатдан фойдаланишнинг интенсив шаклларини ифодалайди ҳамда меҳнат бозоридаги ходимнинг ижтимоий жиҳатдан муҳофазаланиши учун зарур кафолатларни яратади. Ишчи кучлари таклифини рағбатлантириш ходимларни ишга ёллаш ва жойлаштиришга ёрдамлашиш усулларини қўллаш орқали ҳам амалга оширилади. Бу усуллар ташкилий тусда бўлиб, бўш иш жойлари ва ишга жойлашиш ҳамда қайта ўқитишга муҳтож фуқароларнинг сони ҳақидаги маълумотлар банкини ташкил этишни, аҳолини ишга жойлашиш имкониятлари ҳақидаги ахборотлар билан таъминлашни,ишсизларни рўйхатга ва ҳисобга олишни, касбга йўналтиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш каби йўналишларни қамраб олади. Меҳнат ресурсларни қайта тақсимлашнинг анча самарали усуллари орсида турмуш даражасини тартибга солишни алоҳида ажратиб кўрсатиб ўтиш мумкин. Мазкур услублар ҳудудларнинг молиявий ресурслари ҳисобидан ходимларнинг меҳна ва уй-жой шарт-шаоитларини ҳамда, маданий-маиший хизмат кўрсатиш даражаларини яхшилаш каби тадбирларини ўтказиб, уларни тартибга солиш асосида тадбиқ этилади. Ўзбекистонда ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги шуғулланади. Жойларда (муҳофазалаш ва таъминлаш бўйича бошқармалар), (республика субектлари даражасида) меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофазалаш ва таъминлаш бўйича бошқармалар (вилоят, шаҳар) ва туман бўлимлари фаолият юритади. Мазкур идораларга айрим аҳоли гуруҳлари учун имтиёз ва кафолатлар белгилаш ва тўлаш, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган. Пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси ва қуйи ижтимоий таъминот идоралари зиммасида. Нафақалар тўлаш тизими бироз мураккаброқ тузилган. Аҳоли нафақаларни иш жойидан (ижтимоий суғурта жамғармаидан), ижтимоий таъминот бўлимлари ёки маҳаллалардан олиши мумкин. Бундан ташқари, ижтимоий таъминот муассасалари (интернатлар, ижтимоий ёрдам хизматлари ва бошқалар) ва протез ишлаб чиқаришни ривожлантириш (протезлар, ногиронлар аравачалари билан таъминлаш) орқали натурал хизматлар кўрсатиш билан ижтимоий таъминот амалга оширилади. Ижтимоий муҳофазанинг айрим функсияларини давлат идоралари: вазирликлар (маҳкамалар), уларнинг жойлардаги идоралари ва муассасалари бажаради. Ногиронларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш, болалар уйларида болаларга қараш ва уларни тарбиялаш каби функсияларнинг яна бир қисмини касаба уюшмалари ташкиллаштиради (курорт ва санаторийларга жўнатиш ва соғломлаштириш). Бундан ташқари, ихтиёрий ижтимоий суғурта, хайрия тадбирлари ривож топмоқда, натижада Республика субектлари, меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари ташаббуси билан ва фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобига махсус гуруҳлар ва фуқароларга давлат ижтимоий таъминотига қўшимча равишда моддий ёрдам кўрсатиш имконияти туғилади. Давлат таъминотига қўшимча ижтимоий имтиёзлар корхоналарнинг иқтисодий имкониятларига қараб жамоа шартномаларига киритилиши мумкин. Ижтимоий муҳофазалаш тузулмаларидан яна бири - нодавлат пенсия жамғармаларидир. Яқин келажакда улар давлат пенсияларига қўшимча пенсиялар тўлай бошлайдилар. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг хилма-хиллиги туфайли аҳоли ижтимоий муҳофазаси учун ажратиладиган маблағлар ҳам турли шаклдаги давлат, корхона, муассасалар даромадларининг бир қисмидан расмий равишда белгиланган меъёрларда шаклланади. Ундан ташқари, ижтимоий муҳофаза жамғармаларига мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар, хорижий давлатлардан келадиган ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамлари ҳам қўшилади. Лекин, ижтимоий таъминот жамғармаининг асосий ҳажми давлат томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ миллий даромаднинг бир қисмидан шаклланади. Ўзбекистон меҳнат ресурслари билан таъминланганлик нуқтаи назаридан олиб қараганда қуйидаги 3 гуруҳга ажратилиши мумкин: 1-гуруҳ - Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятлари. 2-гуруҳ - Андижон, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари 3-гуруҳ - Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятлар. Бу гуруҳларнинг меҳнат ресурслари нуқтаи назаридан хусусиятлари қуйидагича. Биринчи гуруҳ вилоятлари Ўзбекистон ҳудудининг жуда катта қисмини (86%)ни эгаллаб унинг катта майдонлари хали кам ўзлаштирилган. Бу вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси катта хом ашё заҳираларига эга, уларни саноат ва қишлоқ хўжалик мақсадларида ўзлаштириш истиқболлари катта. Бу гуруҳ вилоятларида асосан маҳаллий меҳнат ресурсларидан фойдаланилади ва республиканинг бошқа ҳудудларидан ҳам ишчи кучи жалб этилиш имконияти мавжуд. Иккинчи гуруҳга кирувчи вилоятларида аҳоли бир мунча зич жойлашган. Бу вилоятларда айниқса уларни қишлоқ жойларида ҳамда ўрта ва кичик шаҳарларида ишга жалб қилинмаган иш кучлари мавжуд. Бу гуруҳ вилоятларидаги ортиқча иш кучидан ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиш долзарб вазифалардан биридир. Мазкур меҳнат ресурслари жойлашган шаҳар ва қишлоқларнинг ўзида янги ишлаб чиқариш қувватлари (иш жойлари) барпо қилиш билан бирга ёшларнинг маълум қисмидан республиканинг бошқа вилоятларида, жумладан янги ўзлаштирилаётган ерларда фойдаланиш мумкин. Учинчи гуруҳ вилоятлари ва пойтахт - Тошкент шаҳри саноат энг юқори даражада ривожланган минтақа бўлиб, унда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги жуда юқоридир. Бу гуруҳ вилоятлари ўзларининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини келажакда ҳам мавжуд аҳолининг табиий ўсиши ҳисобига ҳамда меҳнат ресурсларини тармоқлараро қайта тақсимлаш ҳисобига тўла қондириши мумкин. Шундай қилиб Ўзбекистонда ҳозирги вақтда ва яқин келажакда меҳнат ресурсларининг миқдори бўйича муаммо келиб чиқмайди. Асосий эътибор меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилмоғи лозим. Авваломбор ъиш билан банд бўлган аҳолини таркибий жиҳатдан қайта тақсимлаш ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшларнинг фаолиятининг энг илғор тармоқлари ва соҳаларига жалб қилишъ асосий масала ҳисобланади.
Давлат статистика қумитаси малумотлари асосида(2016-2018)
Ўзбекистонда ишсизликка қарши чора-тадбирлар. Республикамизда давлат мустақиллигининг дастлабки йилларида иқтисодий ислоҳатларнинг биринчи босқичи учун белгиланган вазифалар ижобий ҳал қилинди. Ҳозирги вақтда бозор муносабатларини кенг жорий қилиш билан боғлиқ бўлган ислоҳатларнинг иккинчи босқичига оид масалалар устида иш олиб борилмоқда. Шу йўналишда мамлакатда сезиларли ютуқларга эришилганлигини таъкидлаб ўтиш асослидир. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2018 йилда амалдаги нархларда 7155.8 млрд. сўмни ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,4%га, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,8%га кўп демакдир. Ялпи ички маҳсулотнинг 13,9%и саноатга, 28,0%и қишлоқ хўжалигига, 36,0%и хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади. Республика иқтисодиётида нодавлат сектори етакчи ўринни эгаллайди. Нодавлат секторининг умумий ялпи ички маҳсулотда 65,6%ни, саноат маҳсулотида 61,4%ни, қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотида 98,7%ни, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 54,7%ни ташкил этади. Нодавлат секторида республикадаги жами банд аҳолининг 73,0%и меҳнат қилади. Ўзбекистонда давлат мустақиллиги йилларида саноат ишлаб чиқаришини ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш устивор йўналиш сифатида қабул қилинган. Бу ўринда даставвал Ўзбекистонни жаҳон иқтисодий хамжамиятига қўшилишини тезлатадиган, уни дунёга ътанитадиганъ, меҳнатни кўп талаб этиб, сув ва хом ашёни нисбатан кам истеъмол қиладиган, асосан маҳаллий минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсига асосланадиган ишлаб чиқаришни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтиш лозимдир.
Давлат статистика қумитаси малумотлари асосида 2017-2018
Асака шаҳрида қисқа вақт ичида қуриб, ишга туширилган автомобил заводи маҳсулоти Ўзбекистонни бутун дунёга яна бир бор танитди. Мамлакатдаги бошқа кўпчилик саноат тармоқларининг маҳсулотлари Республиканинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондирмоқда ҳамда бир қисми экспорт қилинмоқда. Мамлакатда 2017 йилда 15.1 млн. тонна нефт ва 69,6 млрд. куб. м. Табиий газ қазиб олувчи йирик мамлакатлар ичида 22-24 ўринларни, табиий газ бўйича эса 5-6 ўринларни эгаллайди. Мамлакатимиз аҳоли жон бошига ҳисоблаганда электренергия (1900 кВт/с), минерал ўғитлар (37 кг), семент (140 кг) ишлаб чиқариш бўйича ҳам жаҳон мамлакатлари ичида муносиб ўринларни эгаллайди. Республикада саноат асосан маҳаллий хом ашёга таянган ҳолда ривожланмоқда. Шундай корхоналар қаторида рангли, қимматбаҳо ва нодир металлар ишлаб чиқарувчи Олмалиқ, Зарафшон, Чирчиқ, Навоий ва бошқа шаҳарлардаги кон-металлургия комбинатлари жаҳон миқёсида ажралиб туради. Маҳаллий хом ашё асосида Қоравулбозор, Фарғона ва Олтиариқ шаҳарларида нефтни қайта ишловчи ва нефт-кимёси корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ҳудди шундай фикрни Шўртан ва Муборак газни қайта ишловчи заводлар ҳақида ҳам айтишимиз мумкин. Ўзбекистон ривожланган электренергетика тизимига эга. Республикада умумий қуввати 11200 мВт.га тенг 37 электрстантсия ишлайди. Шундан 9800 мВт иссиқлик стантсияларига, 1400 мВт гидроелектрстантсияларга тўғри келади. Барча электрстантсиялар салоҳияти бир йилда 56-57 млрд кВт/с. га тенг электренергия ишлаб чиқаришга имкон беради. Иссиқлик электрстантсиялари ичида Сирдарё, Янги-Ангрен, Тошкент ва Навоий ГРЕСлари ҳар бирининг қуввати 1000 мВт.дан ошади. Ўрта Осиёда энг йирик - Тожмаржон ГРЕСининг қурилиши давом этмоқда. Ўзбекистон машинасозликни баъзи тармоқларининг ривожланганлик даражасига кўра дунёда муносиб ўрин эгаллайди. Республикада ъЎзмашмсаноатъ машинасозлик корхоналари уюшмаси ҳар хил мулкчилик шаклларига эга 36 корхона ва ташкилотларни ўзида бирлаштирган. Шуларнинг ичида ъЎзбекпахтамашъ корпоратсияси, ъПодъемникъ, ъКомпрессоръ, ъСинў ва бошқа бирлашмалар ажралиб туради. Машинасозлик корхоналари кимёвий ускуналар, турбокомпрессорлар, пахта тозалаш ускуналари, юк кўтарувчи кранлар, метал қиқрувчи асбоблар, тўқимачилик машиналари ва бошқаларни ишлаб чиқармоқда. Ўзбекистон ривожланган кимё саноатига эга. Тармоқда ъФарғона Азотъ, ъНавоий Азотъ, ъЕлектрокимёсаноатъ (Чирчиқ), ъАммофосъ (Олмалиқ), Самарқанд кимё заводи, Қизилқум фосфорит комбинати ҳамда қурилиши давом этаётган Қўнғирот сода заводи жуда йирик корхоналар ҳисобланади. Ўзбекистон жаҳон миқёсида пахта толаси, шойи, қоракўл етказиб берувчи йирик давлатлар қаторидан ўрин олган. Республикада 200 дан ортиқ йирик енгил саноати корхоналари ишлайди. Тошкент, Бухоро, Андижон тўқимачилик, Наманган, Марғилон шойи комбинатлари, Тошкент, Фарғона, Янгийўл, Чирчиқ пояфзал фабрикалари шулар жумласидандир. Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати кўп тармоқларга ҳамда кенг географияга эга тармоғидир. Унда мавжуд йирик корхоналар Республиканинг вилоятларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча йирик, ўрта ва кичик шаҳарларда, шаҳарчаларда, хатто қишлоқларда ҳам мавжуддир.
-Давлат статистика қумитаси малумотлари асосида (2017-2018)
Ўзбекистонда ўтиш даврига хос муаммоларнинг кўпчилиги ижобий ҳал қилинди. Республикада, собиқ Иттифоқ Республикаларининг кўпчилигидан фарқли ўлароқ, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кескин қисқаришига йўл қўйилмади, 90-йилларнинг иккинчи ярмида эса ушбу тармоқлар ўсишига эришилди. Бугунги кунининг асосий вазифаси ана шу ижобий ўзгаришиларни янада мустаҳкамлашдан, жаҳон иқтисодий хамжамиятига дидилроқ кириб боришдан, бунинг учун юқори сифатли, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, яъни қайта ишловчи саноат ривожланишига кўпроқ эътибор беришдан иборатдир.
Хулоса
Do'stlaringiz bilan baham: |