Mavzu. Ishlab chiqarishni hududiy joylashtirishning asosiy omillari
Reja;
KIRISh
1.Xalq xo'jaligi tarmoqlarini rivojlantirish va
joylashtirish masalalari va uning turlari.
2.Bir turdagi mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi korxonalarni
joylashtirish va rivojlantirish modellari.
3.Ko'p turdagi mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi korxonalarni
joylashtirish va rivojlantirish modellari.
XULOSA
ADABIYoTLAR
КИРИШ
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда ХХ асрнинг 50-йилларидан иқтисодиётда микро ва макротаҳлил билан бир қаторда алоҳида ижтимоий-иқтисодий, табиий-тарихий тизим сифатида мамлакат ҳудудларини (минтақаларини) ўрганиш бошланди. Натижада, иқтисодий фанлар тизимида мустақил
«Минтақавий иқтисодиёт ва бошқарув» фани шаклланди ва бугунги кунда ҳам изчил ривожланиб бормоқда.
Ҳар бир фанда шу фаннинг туб моҳиятини очиб берувчи тушунча бўлади. Жумладан, биологияда - хужайра, математикада - сон, физикада - материя ва энергия, минтақавий иқтисодиётда эса бундай тушунча ҳудуд ва минтақадир.
«Ҳудуд» - ер шарининг ма’лум бир қисми бўлиб, ўзининг географик ҳолати ва бошқа табиий белгиларига кўра бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Ҳудуд тушунчасини акватория (ер шарининг сув билан қопланган бир қисми), аеротория (ер шари атмосферасининг бир қисми) каби тушунчалар тўлдиради. Айни вақтда ҳудуд, акватория ва аеротория тушунчалари биргаликда геотория тушунчасини ҳосил қилади. Ҳудуд тушунчасининг ғоят мураккаб ва катталиги уни минтақаларга бўлиб, ўрганишни тақозо қилади.
Минтақа (регион) - лотинча сўз бўлиб, илмий исте’молга инглиз тилидан кириб келган ва 100 дан ортиқ турли мазмунда талқин қилиниши билан ажралиб туради.
Кейинги йилларда илмий адабиётлар ва тадқиқотларда минтақа тушунчаси ижтимоий- иқтисодий, табиий-тарихий, сиёсий-ҳарбий ва экологик тизим сифатида қуйидаги: 1) дунё хўжалиги ва умумбашарий муаммолар, гиосиёсий ва ҳудудий такрор ишлаб чиқариш; 2) мегаиқтисодиётда
- макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлил ёндашувларида кенг қўлланилмоқда.
Дунё хўжалиги ва умумбашарий муаммолар ёндашуви-дунё хўжалигининг тарихий- иқтисодий ривожланиши жараёнида ўзининг умумий ижтимоий-иқтисодий, илмий-маданий салоҳиятига эга мамлакатлар ривожланишига жиддий та’сир этувчи, халқаро сиёсат, ҳарбий-сиёсий можаролар, ёқилғи-енергетика, озиқ-овқат, демографик, экологик ва бошқа умумбашарий муаммолар ечимларини ишлаб чиқишга интилувчи иқтисодий-сиёсий бирлашмалар ва иттифоқлар мавжудлигига асосланади. Жумладан, ХХ асрнинг охирида Европада жиддий миллий тизимларни умумлаштирган (молия-кредит, ягона пул ва бошқ.) трансмиллий минтақа Европа Иттифоқининг юзага келиши, МДҲ, Шимолий Америка эркин савдо ассоциацияси ва бошқ. шаклланиши жараёни давом этаётганлиги э’тиборга молик.
1. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти турли-туман ва корхоналардан иборат бўлиб улар республика худудининг турли жойларида фаолият олиб борадилар. Уларнинг самарали фаолияти республика иқтисодиётини асосини ташкил қилади, шунинг учун хам уларни самарали жойлаштириш ва ривожлантириш доимо долзарб муаммодир. Республиканинг барча худудлари табиий ресурслар ва ишчи кучларига бойдир.
Иқтисодий назариядан маълумки ҳар бир тармоқнинг корхоналарини ривожлантириш ва жойлаштиришга турли хилдаги омиллар таъсир этади ва уларни ҳисобга олиш талаб қилинади. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир тармоқнинг, корхонанинг ривожланиши ва жойлашиши унинг маҳсулотига бўлган талабларнинг шаклланиши билан аниқланади. Тармоқ системасини оптималлаштиришда унинг маҳсулотига бўлган талаб билан бирга қуйидаги асосий элементлар ва жараёнларни кўрсатиш мумкин:
ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш асоси бўлиб тармоқ масаласида асосий элементдир. Масаланинг қўйилишига қараб бу корхоналар гурухи, корхона ёки цех, участка бўлиши мумкин:
корхонанинг фаолият олиб бориш турлари - бу унинг ишлаб чиқариш ҳарактеристикаси бўлиб, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва натижаларининг миқдорини, самарадорлигини билдиради:
транспорт алоқаларини амалга ошириш турлари - объектдан, корхонадан истеъмолчиларга маҳсулотни ташиб кетиш шартларини ҳарактерлайди. Бунда юк ташиш йуналиши, транспорт тури ва самарадорлиги аниқланади. Ишлаб чиқаришни оптимал ривожлантириш ва жойлаштириш моделлари танланган мақсад мезонига қараб қуйидаги муаммоларни аниқлашга имкон беради:
а). ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, жойлаштириш ва ихтисослаштириш:
б). мавжуд технологиялар ичидан энг самаралиларини танлаш:
в). янги кўрилиш ва қайта жихозлаш ўртасидаги оптимал нисбатни танлаш:
г). транспорт алоқаларини аниқлаш:
д). Ривожланиш учун зарур бўлган капитал маблаглар ва бошқа ресурсларга бўлган талабни аниқлаш ва уларни самарали тақсимлаш:
е). Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни самарадорлигини баҳолаш:
5.2. Корхоналарни ривожлантириш ва жойлаштириш моделлари мазмуни, кўриб чиқилиши ва бошқа белгилари бўйича турли типларга бўлинади. Иқтисодий- математик ва моделлаштириш назарияси ва амалиётига багишланган адабиётларда қуйидаги типлари келтирилган:
оптималлаштирилаётган системани (тармоқни) ифодаланишига қараб бир босқичли ва кўп босқичли. Бир босқичли масалада система бир бутун деб фараз қилинади ва шундай ҳолда бир модел ёрдамида моделлаштириш. Кўп босқичли масалада система уни ташкил қилувчиларига ажратилади ва улар орасидаги муносабатлар билан биргаликда оптималлаштирилади;
танланган мақсад мезонига қараб туз илан масала ҳаражатларини минималлаштириш, талаби юқори бўлган камеб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни
максималлаштириш, олинадиган фойдани максималлаштириш, тежамкорлик самарасини ошириш ва бошқалар;
масалага киритилган йиллар даврига қараб статистик ва динамик моделлар;
ишлаб чиқариш усулларига ва кириталган ўзгарувчиларнинг ўзгаришига қараб
дискрет / ўзгармас / ва ўзгарувчи характерли моделлар;
масалага киритилган маҳсулотлар ва ресурслар турлари бўйича бир маҳсулотли ва кўп маҳсулотли ишлаб чиқариш моделлари;
ишлаб чиқариш режасига транспорт омилини таъсирини ҳисобга олиш бўйича;
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-транспорт моделлари;
ишлаб чиқариш корхоналарини камраб олинишига қараб бир этапли ва кўп этапли моделллар;
транспорт алоқаларини ифодаланишига қараб ишлаб чиқариш-транспорт малаласи турли ва жадвалли моделларга бўлинади.
Юқорида келтирилган корхоналарнинг ривожлантириш ва жойлаштириш
моделларидан амалда фойдаланиш моделлаштирилаетган тармоқ, ишлаб чиқарилаетган маҳсулот турлари, фойдаланилаетган ресурсларга ва бошқа бир қанча омилларга боғлик бўлади.
Бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш ва
ривожлантириш моделлари.
Ҳар қандай иқтисодий объект-корхона ўз фаолияти даврида турли хилдаги ўзгаришларни таъсири остида бўлиши мумкин; кенгайиши, қайта жихозланиши,
ишлаб чиқаришни камайтириши ва бошқалар.
Бунда корхонанинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланиш,
ишлаб чиқаилаетган маҳсулотлар таркибини бозор талабига мослаштириш ва уларни хажмини аниқлаш жорий режалаштириш муаммоларига киради, Янги қувватларни яратиш, мавжудларини ўзгартириш, кенгайтириш муаммолари эса перспектив режалаштириш усуллари орқали хал қилинади.
5.3. Тармоқни жорий режалаштиришни иқтисодий-математика масаласини умумий кўриниши мавжуд ресурслар доирасида олинадиган натижани максималлаштиришга каратилган бўлиб юқорида келтирилган маълум бир модел ердамида ечилади ва таҳлил қилинади. Тармоқ келажакка-перспектив режалаштиришда эса аксинча, аввалдан кўз ланган натижаларга эришиш учун зарур бўлган ҳаражатларни минималлаштириш кўзда тутилади. Бунда асосан келгусидаги бозор талабини башорат қилиш катта аҳамият касб этади. Шундай қилиб тармоқнинг перспектив режалаштириш масаласида унинг корхоналарини жойлаштириш, ихтисослашти-риш ва кенгайтириш муаммолари хал қилинади. Бундай масалани ечилиши натижасида тармоқ корхоналарини жойлаштириш пунктлари, уларнинг қувватлари, ишлаб чиқариш корхоналарини истеъмолчилар билан бириктириш муаммоларини хал қилади. Масалани қуйиилиши ва ечилиши жараёнида қуйидагиларга эътибор бериш керак бўлади ҳар бир пункт ва районга таълукли хом аше базалари, хом ашенинг сифати ва кўринишига; транспорт тармоги истеъмолчиларга якинлиги ва маҳсулотга бўлган бозор талаби: янги корхоналарни кўриш ва эсқиларини кенгайтириш ва қайта жихозлаш учун зарур бўлган майдонларни ва капитал куюлмаларни мавжудлиги ва х.к.
Бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва ривожлантириш масаласини моделини туз иш учун қуйидаги белгилашларни киритамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |