Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш


Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларни текшириш услубияти



Download 419,61 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi419,61 Kb.
#193350
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1Amaliy

Ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисаларни текшириш услубияти 
Ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни аниқлаш учун 
асосан қуйидаги усуллардан фойдаланилади. 
1. Статистик усул. Бу усул бахтсиз ҳодисаларнинг статистик ҳисобга 
олган ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш материалларини таҳлили қилишга 
асосланган. Мазкур усул ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни таҳлил 
қилиш учун асосий материал бўлишдан ташқари, бахтсиз ходисаларни 
камайтириш чора-тадбирларини кўриш учун амалий маълумот беради.
2. Гуруҳ усули. Бу усул статистик усулнинг таркибий қисми 
ҳисобланади ва бахтсиз ходисаларни бир хил шароитларда ва айрим 
белгилари билан гуруҳ ҳолида такрорланишини аниқлаш имконини беради.
3. Топографик усул. Бу усул ҳам гуруҳ усулининг кўринишларидан 
бири бўлиб, қуйидаги ҳолларда қўлланилади: гуруҳ усулида келтирилган 
бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ҳар хил шартли белгилар билан 
белгилаб, иш участкаларининг бахтсиз ҳодиса юз берган жойларга қўйиб 
чиқилади. Бу усулда маълум иш участкаларида бахтсиз ҳодисаларнинг 
такрорланиши ҳақида кўргазмали маълумот олинади.
4. Монографик усул. Бу усулнинг моҳияти шундаки, бахтсиз ҳодиса юз 
берган айрим цех, участка ѐки ишлаб чиқариш хонаси чуқур ва ва ҳар 
томонлама ўрганилади. Асосий дақиқа-эътибор технологик жараѐнларнинг 
чекланиши, айрим иш усуллар, ишлаб чиқаршнинг хавфли лаҳзалари ва 
санитария гигиеик меҳнат шароитига бахтсиз ҳодисалар, авариялар ва касб 
касалликларнинг сабаблари аниқланади ва ўрганилади. 
Корхонада цех (бўлим) бошлиги, касаба уюшмасининг жамоа 
инспектори ва мехнат мухофазаси муҳандисларидан тузилган комиссия уч 
кун (сутка) давомида бахтсиз ҳодиса ҳолатини ва сабабини хар томонлама 
текшириши, қурган ва эшитган шахслардан сўраб-суриштириб, улардан 
тушунтириш хатларини олиб меҳнат мухофазаси қоидаларини бузганларни 
аниқлашлари лозим. 
Тўрт нусхада “Н-1” шаклдаги далолатномани тузиб, уни корхона 
раҳбарига тасдиқлашга юборади; 
Раҳбар кейинги уч кун (сутка)да бахтсиз ходисанинг сабабларини 
аниқлаб 
(текшириш 
тамом 
бўлгандан 
кейин) 
“Н-1” 
шаклдаги 
далолатноманинг тўртта нусхасини тасдиклайди ва битта нусхадан 
жароҳатланганга ѐки унинг манфаатини ѐқлаган шахсга, цех (бўлим) 
бошлиғига меҳнат мухофазаси муҳандисига ҳамда меҳнат техник 
инспекторига юборади. Корхона касаба уюшмаси қўмитасига ва давлат 


назорат органларининг вакилига “Н-1” далалатномасининг кўчирмаси 
(нусхаси) берилади. 
Агарда бахтсиз ҳодиса содир бўлган кундан бир кун (сутка)дан кейин 
шу тўғрисида маълумот олинган бўлса бир ой мобайнида шу бахтсиз ҳодиса 
текширилиб, “Н-1” далолатномаси тузилади. 
“Н-1” акти билан кайд килинган бахтсиз ҳодисаларнинг ҳаммаси 
корхонада ҳисобга олинади ва махсус журналда (иловага қаранг) қайд 
қилинади. 
Гурухлар (яъни бахтсиз ҳодисада икки ва ундан ортиқ одам 
жароҳатланган булса), оғир ва ўлим билан боғлик бўлган бахтсиз ҳодисалар 
қуйидаги таркибдаги комиссияси иштирокида 10 кун давомида текширилади 
ва махсус далолатнома тузилади: Раис-касаба уюшмаси кенгаши ѐки 
марказий қўмитасининг меҳнат техник (бош техник) инспектори, юқори 
хўжалик ташкилотининг раҳбари, корхона раҳбари ва корхона касаба 
уюшмасининг раиси (раис муовини). 
Бунда махсус далолатнома тузилгандан кейин бир кун (сутка)дан кейин 
ҳар бир жароҳатланганга “Н-1” далолатномаси тўлдирилади. Ўта хавфли ва 
оғир бахтсиз ҳодисалар, улар натижасида бир ва ундан ортиқ одам ҳалок 
бўлганда давлат комиссияси томонидан текширилади. 
Ҳар йили юқори статистик бошқармалар белгилаган шаклда ва вақтда 
корхона маъмурияти бахтсиз ҳодисалар оқибатида ишлаб чиқаришда 
жароҳатланганлар тўғрисида юқори ташкилотларга ҳисобот беради.

Download 419,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish