Иқтисодий фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириш учун муайян иқтисодий ресурслар талаб қилинади. Уларни сотиб олиш учун қилинган харажатлар иқтисодий харажатлар деб аталади.
Ишлаб чиқариш жараёнига иқтисодий ресурсларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган сарф-харажатлар ишлаб чиқариш харажатларидейилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари таркиби (W) W = Rт+ Аас+ Оай+Bx; Rт- = ( IH+ r+ R+ Рn)
Ўртача умумий харажатлар (ATC) ўртача доимий харажатлар билан (AFC) ўртача ўзгарувчи харажатлар (AVC) йиғиндисига тенг. Ҳар бир аниқ ишлаб чиқариш жараёнида: ATC = AFC + AVC.
Меъёрий харажатлар – (MC) қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатлардир.
Уни n миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган умумий харажатлардан n-1 учун сарфланган харажатларни айириб топилади, яъни қуйидагича ҳисобланади:
MC = TCn – TCn-1; ёки MC = ΔTVC / ΔQ
4. Фойданинг мазмуни. Фойда нормаси ва массаси.
Корхона фойдаси
Корхонанинг барча пул даромадлари ва қилинган сарф-харажатлари ўртасидаги фарқ