Мавзу: Имом Ал-Бухорийнинг “Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари- ислом динининг муҳим тарихий манбаси р е ж а


Имом Ал-Бухорийнинг.“Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарида илм ўрганишнинг аҳамияти тўғрисида



Download 120,5 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi120,5 Kb.
#211554
1   2   3
Bog'liq
2-mustaqil ish

3. Имом Ал-Бухорийнинг.“Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарида илм ўрганишнинг аҳамияти тўғрисида. “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манбаъ бўлиб, аҳли ислом эътиқодига кўра, у башарият томонидан битилган китобларнинг энг улуғи ҳисобланади. Мана, ўн икки асрдирки, бу китоб миллионлаб инсонлар қалбини имон нури билан мунаввар этиб, ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда”.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий милодий 810-йилда (194-ҳижрий) Бухоро шаҳрида дунёга келиб, болалик чоғлариданоқ Бухородаги етук алломалардан дарс олиб, ҳадис илмида кучли хотира ва ўткир зеҳн соҳиби бўлиб вояга етди. Имом ал-Бухорий ўн олти ёшида онаси ва акаси Аҳмад ҳамроҳлигида Макка шаҳрига ҳаж қилгани бориб, ўша ерда қолди ва ҳадис илмини ўрганишда давом этди. У ердаги забардаст уламолардан Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёзиб олиб, ўша даврдаги Ислом оламида машҳур бўлган илмий марказларга сафар қилди, қишлоқ ва шаҳарларни кезди, ҳадис илмидаги баҳс-мунозаларда иштирок этди. Натижада, Имом ал-Бухорий ҳадис илмида камолотга эришиб, ўзи ёд олган 600 мингга яқин ҳадисларни саҳиҳ ва ғайри саҳиҳларига ажратди.
Имом ал-Бухорий Ислом олами ва муҳаддислар орасида “Имом ул-Муҳаддисийн” (Барча муҳаддисларнинг пешвоси) деб ҳурмат билан тилга олинади. Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) асари ҳақида сўз кетганда шуни айтиш мумкинки, мазкур манба Ислом дини таълимотида Қуръони каримдан кейин асосий манба сифатида фойдаланилади. Имом ал-Бухорий яшаган даврдан олдин таълиф этилган ҳадис китобларида саҳиҳ ва ғайри саҳиҳ ҳадислар аралаш ҳолда берилган бўлиб, ўқувчи улардаги бирор ҳадисни тўғри ёки нотўғри эканлигини, ҳадис ривоят қилувчининг аҳволини текширмай ва аниқламай туриб, билолмасди. Бунинг учун ўқувчи ўша ҳадисга аниқлик киритиш мақсадида уламолардан сўрашга мажбур бўларди.
Мана шундай оғир даврда Имом ал-Бухорий “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китобини 16 йилда ёзиб тугатиб, унга 7275 дан ортиқ саҳиҳ ҳадисларни бобларга ажратиб тартибли равишда жамлади.
Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китобига машҳур олимлар томонидан юздан зиёд шарҳ ва хошиялар битилган. Жумладан, “Фатҳул-Борий”, “Ал-Кавкаб ад-Дарорий”, “Иршодус-Сарий”, “Умдат ал-Қорий”, “Файзул Борий” ва бошқа кўплаб шарҳларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Бундан ташқари, Имом ал Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-Муфрад” (Одоб дурдоналари), “Бирр ул-Волидайн” (Ота-онани ҳурмат қилиш), “Ат-Тарих ал-Кабир” (Катта тарих), “Ат-Тарих ал-Авсат” (Ўртача тарих), “Ат-Тарих ас-Сағийр” (Кичик тарих), “Ал-Жомеъ ал-Кабир” (Катта ҳадислар тўплами), “Китаб ал-Илал” (Нуқсонли ҳадислар китоби), “Китаб ал-Куня” (Ҳадис ровийларининг тахаллуслари) каби йигирмадан ортиқ асарларлари мавжуд.
Имом Бухорийнинг ижодий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олганлиги билан кишини ҳайратга солади.
Download 120,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish