Мавзу. Ижод ва илмий тадқИҚот билиш фаолиятининг маҳсули маърузани олиб бориш технологияси



Download 64,89 Kb.
bet8/14
Sana16.03.2022
Hajmi64,89 Kb.
#497099
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
ИЖОД ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ

Ирода ижодий изланишнинг кучи ва самарасини белгиловчи муҳим маънавий-руҳий омил. Шу жиҳатдан олиб қараганда, илмий-ижодий фаолиятнинг самараси иродавий хусусиятларнинг намоён бўлишига боғлиқ. Иродасизлик маънавиятнинг кучсизланишига, сўнгра жисмоний дангасаликка олиб келиши мумкин. Бу ҳолда инсон қобилиятли бўлса-да, бирор аҳамиятли нарса яратишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўймайди.
Ирода илмий-ижодий фаолият жараёнида эзгу мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этиш кўникмасини эгаллашдаги уринишларида ҳам ёрқин намоён бўлади. Шу боис ирода мақсадга етиш учун ақлий ва жисмоний куч-қувватни онгли равишда бошқара олиш ёки аксинча қандайдир воқеани амалга ошириш сифатида намоён бўлади. У фақат инсонга хосдир. Бундай иродани Абу Наср Форобий эзгу ирода, деб атайди. Шунинг учун ҳам аллома “Эзгу ироданинг моҳияти амалий ақлга мансуб бўлган ҳур иродадир”47 деб ёзади.
Илмий-ижодий фаолият мураккаб иродавий ҳаракатлар, аввало, англаш ва масалани қўйиш, режалаштириш ва уни амалга оширишни назарда тутади.
Иродани руҳнинг бир элементи сифатида таърифлар экан, Платон уни билишнинг зарурий шарти деб ҳисоблаган48. Фома Аквинский эса иродага ахлоқий – диний маъно берган ва уни руҳнинг буюк эзгуликка етишишдаги барча тўсқинликларни енгишга имкон берувчи қобилият деб атаган. Файласуф фикрига кўра, ирода тажрибаси жасорат ва мўътадилликда (ўз- ўзига бўлган муносабатда), адолатда (бошқаларга бўлган муносабатда), агар унинг билиш қадрияти устида гап кетаётган бўлса – донолигида намоён бўлади49. Кант иродани амалий ақлнинг бошқарувчи (созлаб турувчи) асоси деб ҳисоблайди50. Фихте ирода тушунчасига сиёсий маъно берди ва ирода, ижтимоий ҳаётдаги сиёсий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучидир51 - деб таъкидлайди. Классик фалсафада ирода мавзуси фалсафий иррационализм фалсафий рационаллик билан рақобатлаша оладиган даражага келгунга қадар эътибордан четроқда қолган. Хусусан, Шопенгауэрнинг ирода мавзуини тушуниш ва тушунтиришда қилган барча уринишлари ироданинг сифатларининг гармонияси ғояси билан суғорилган эди: бу сифатлар – танага ва руҳга хослиги, иррационаллиги ва рационаллиги, билиб бўлмаслиги ва билиш мумкинлиги кабиларда намоён бўлади. У иродани «нарса ўзида» деб эълон қилади ва унинг табиатини тушунтириб беришга ҳаракат қилди: «ироданинг ҳаётга бўлган теологик (мақсад) маъносини очиб беришга интилди ва «оламни ироданинг ифодаланиши»52, - деб тушунтирди.
Ирода маълум амалий хусусиятлари билан характерланади. Буларга ҳаракатчанлик, мустақиллик, кескирлик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик ва ўз-ўзини бошқара олиш кабилар киради. Ижодни сабр деб билувчилар ва уни руҳланиш деб биладиганлар ўртасидаги мунозара жуда қизиқ. Мисол учун Лев Толстой Бюффоннинг “Даҳо бу – сабр” деган фикрини яхши кўрган. В.Г.Белинский эса ёзади: “Даҳо Бюффон айтганидек, юқори даражадаги сабр эмас, чунки сабр (чидаш) воситаликни таъминловчи эзгуликдир”53, деб таъкидлайди. Бу мутафаккирларнинг ҳар бири ўзича ҳақ. Ижод бу чидам, ҳам руҳланиш, ҳам меҳнат, ҳам роҳатланиш, ҳам “ижод азоблари”, ҳам “ижод қувончи” ҳамдир. Ж.Фурье бу ҳақида шундай ёзади: “Худо бизга меҳнатни севишни буюради, лекин у биринчи навбатда меҳнатни ёқимли қилиб қўйсин”54. Фурьенинг бу фикрида, инсоннинг азалдан шунчаки меҳнатга эмас, балки фойдали ва ёқимли, меҳнат, ҳордиқ ва лаззатланишни бирлаштирувчи ижодий фаолиятга интилиши намоён бўлади. Ахир айнан ижод меҳнатни ёқимли қилади. Ва айнан ижод инсон фаолияти моҳиятини ташкил қилади. Шундай қилиб, ирода катта куч сифатида ижодни фаоллаштиради, олимнинг юқори натижаларга эришиши ва яна ижодий шахсиятининг юксалишига ҳам олиб келади.
Илмий-тадқиқот фаолиятининг муҳим механизми тафаккур асосида инсон борлиқни чуқур ва ҳар томонлама билиш имкониятига эга бўлади. Чунки, тафаккурда предмет ва воқеаларнинг белгилари ва уларнинг ўзаро бир-бирига қонуний боғланиш ҳолатлари, умумий ва хусусий жиҳатлари ёрқин намоён бўлади.
Илмий изланиш жараёнида олим ихтиёрий ёки беихтиёр яратувчанликка йўналтирилган ҳаёл суради. Бу эса унинг яратувчилик қобилияти ва қизиқишининг ошишига олиб келади. Конструктив асосга эга бўлган хаёл олим ижодий фаолиятининг юқори чўққиларидан бири бўлган илҳомланиш жараёнига олиб боради. Бу ҳолат ундаги энг кўтаринки руҳий ҳолатни ифода этади.

Download 64,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish