Мавзу. Ижод ва илмий тадқИҚот билиш фаолиятининг маҳсули маърузани олиб бориш технологияси



Download 64,89 Kb.
bet10/14
Sana16.03.2022
Hajmi64,89 Kb.
#497099
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ИЖОД ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ

Илмий-тадқиқот фаолиятида хотира худди ҳиссиёт каби илмий-ижодий фаолиятнинг репродуктив кучи ҳисобланади. У ўзида ақлий ва руҳий назарий ва эмпирик билимларини сақлайди. Зеро, хотирада, ёдда сақлашсиз объектив воқеликни идрок этиб бўлмайди. Дарҳақиқат, хотира объектив воқеликни тўғри акс эттиришга хизмат қилади. Хотира асосида олим ўтган воқеликни кўрганларини, англаганларини ва таассурот материалларини тизимлаштириш имкониятига эга бўлади. Инсонга ёддан чиқариш хосдир. Чунки унинг хотира механизмларига воқеалар, далилларни бир умр ёдда сақлаш, баъзиларини умуман йўқолиш, баъзиларининг қисман йўқолиши хос. Н.Жўраевнинг фикрича, “Хотиранинг маънавий қудрати, инсонни яхшиликка даъват этувчи ва эзгуликка чорловчи мўъжизаси шундаки, у тафаккур, ақл-идрок ва тушунчалар орқали ўтмишни англашга, ўрганишга ва ундан ижобий хулосалар чиқаришга, ўз тақдирини, келажагини ана шу хулосалар асосида йўлга қўйишга имкон беради”58.
Хотира онг омили сифатида инсонга ўзининг ҳаётий фаолияти тажрибасини тасвирга олиш, сақлаш, қайта тиклаш ва бошқаларга узатиш имконини беради. Шу маънода, Э.Ғ.Ғозиев хотиранинг кўплаб психик жараёнларга замин тайёрловчи руҳий ҳолат сифатидаги мураккаб, кенг қамровли характери, шунингдек, унга унутиш ҳамда маълумотларни ижодий қайта ишлашдек хусусиятлар хослигини59 алоҳида таъкидлаб ўтади.
Инсоннинг ижодий фаолиятида ўтмиш тажрибасини ҳозирги замонда қайта тиклаш ва келажакни прогноз қилишда хотира муҳим ўрнини билдиради. Хотиранинг проспектив структуралари одамларни келажак истиқболларига йўналтиради, унинг муҳим белгиларини прогнозлайди. Аввалдан эътироф этиш керакки, келгусини прогнозлашнинг ва ҳаёт истиқболининг ҳақиқатга яқинлиги кўп жиҳатдан ўтмиш тажрибаси ресурсларига боғлиқ бўлади. Айтиш мумкинки, инсоннинг прогнозлаш қобилиятларига ўтмиш тажрибасини эгаллаш, ўзлаштириш ва орттириш хосдир. Улар ўз-ўзича ҳаётнинг изланаётган мақсадларига эришиш учун ишончли кафолат беролмайди, уларнинг прогнози ҳали натижа дегани эмас. Прогнозлаш – анча мураккаб муолажа. Танланаётган истиқболнинг янгилиги ўтмиш тажрибаси маълумотларини таққослаш асосида аниқланади. Эски ёки ишлаётган йўллар, қолиплар, стереотиплар, шунингдек, идеаллар, меъёрлар ва қадриятлар ҳаётий эҳтимолларни билиш, мулоқот ва бошқалар шулар жумласидандир. Лекин булар прогнозлашнинг мазмунини айнийлаштириш учун асос бўлолмайди. Шунинг учун ҳам эҳтиёжлари қаноатлантирилмаётганига ишонган ҳолда инсон ўзининг ҳаётий истиқболига доир турли янги имкониятларини белгилайди. Уларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш натижасида энг яхшисини танлашга имкон яратади. Келажак лойиҳасининг кўзланган мақсадга эришиш учун одамларнинг мавжуд вазиятларга (воситалар)га мослигининг таъминланиши энг яхши истиқбол ҳисобланади.
Истеъдод шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларидан бири бўлиб, асосан илмий изланиш жараёнида энг катта куч сифатида фаол иштирок этади. Истеъдод инсоннинг ўзида туғма анатомик ва психофизиологик ўзига хослигида намоён бўлади. У маълум шарт-шароитлардагина шаклланади, ўсади: улар – атроф муҳит, фаол ҳаракат ва шу кабилардир. Билим илмий-ижодий фаолиятнинг асосий бош компоненти ҳисобланади. Чунки билим асосида инсон объектив реалликни билиш имкониятига эга бўлади. Билим – бу объектив воқеликнинг субъект онгида чуқур ва ҳар томонлама акс эттиришдир. Олим объектив воқеликни ҳар томонлама яхши билиши, ўзининг ақлий далиллари орқали исбот эттирмоғи лозим. Истеъдод, биринчидан, даҳолар томонидан яратилган нарсани ривожлантиради ва иккинчидан, янги даҳолар яратилиши учун замин яратади. Бошқача айтганда, истеъдод – янгини яратувчи, лекин бу янги – даҳо томонидан яратилганнинг конкретлашгани ёки даҳо яратадиганга янги манба ёки маълумот олиб кирилганидир. Истеъдод – ижодий эволюционер, ижодий эволюция субъектлари демакдир. Улар турли даражаларда бўлади: катта ёки кичик (шунчаки истеъдод – катта истеъдод) кўринишларда бўлади (сифатига қараб).
Ижодий қобилият эса инсонларга керакли бўлган қандайдир янгиликни очиш ёки яратиш демакдир. Илоҳий неъмат эса қобилиятни, истеъдод, даҳоликни тасодифан юзага келтирувчи трансцендентал ҳодиса, яъни илоҳий неъмат бу – “Худо берган” туҳфадир.

Download 64,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish