Автомобил йўллари кўндаланг кесимларининг асосий параметрлари
Йўл тоифаси
|
Кенглиги, м
| | | |
Транспорт қатнайдиган қисм
|
Йўл четлари
|
Тупроқ тўкилган қисм
|
I
II
III
IV
V
|
15,0
7,5
7,0
6,0
4,5
|
3,75
3,75
2,5
2,00
1,75
|
27,5
15
12
10
8
| Тўғон қияликлари. - Дастлабки лойиҳалаш босқичларида грунтли тўғонлар қияликлари ўхшаш бўлган иншоотлар қурилиш ва эксплуатациясига асосланиб қабул қилинади. Қабул қилинган қияликлар, қияликка таъсир этувчи кучларни ҳисобга олиб устиворликка текширилади ва зарур бўлган ҳолларда аниқлаштирилади.
- Тўғон баландлиги ошган сари, уларнинг қияликлари ётиқроқ олинади. Баландлиги 10 м гача бўлган тўғонлар қияликлари қиймати доимий қабул қилинади (а). Кўтарма ҳажмини камайтириш учун қияликлар қийматини ўзгарувчан қабул қилиш мақсадга мувофиқдир, яъни замин яқинида каттароқ ва тўғон тепаси яқинида кичироқ. Тўғон баландлиги бўйича ҳар 10...15 м дан сўнг қияликлар ўзгариши белгиланади, ўзгариш юқори қиялик учун 0,5 м ва пастки қиялик учун 0,25 м қабул қилинади. Қияликлар ўзгаришини бермасиз (б) ёки бермали (в) қилиб бажариш мумкин.
Тўғон қияликлари: - Тўғон қияликлари:
- а-доимий; б-бермасиз ўзгарувчан; в-бермали ўзгарувчан.
Бермалар тўғон қопламларининг ҳолатини кузатиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажариш, ҳамда фильтрация йўлини узайтириш учун тўғон замини кенглигини кенгайтириш вазифасини бажаради. Бермалар юқори ва пастки қияликларда қурилади. - Бермалар тўғон қопламларининг ҳолатини кузатиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажариш, ҳамда фильтрация йўлини узайтириш учун тўғон замини кенглигини кенгайтириш вазифасини бажаради. Бермалар юқори ва пастки қияликларда қурилади.
- Юқори қияликка бермалар қурилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Бермаларда қияликка темир-бетонли плиталарни жойлаштириш учун кранлар ўрнатилади ва улар плиталарни қурилиш жойига етказишда автомобиллар учун йўл вазифасини бажаради. Бермаларни қиялик ўзгарган жойларга ўрнатилади. Юқори қияликлардаги бермалар қопламалар учун тиргак вазифасини бажаради.
- Пастки қияликни ёмғир ва қор сувлари ювиб кетмаслиги учун тўғон баландлиги бўйича ҳар 10...15 м дан кейин кенглиги 2...3 м, зарур бўлган ҳолларда кенглиги 6 м гача бермалар қурилади. Берма ички томонига пастки қияликдан оқиб келаётган сувларни ташлаб юбориш учун кюветлар ўрнатилади, улардан сув новга чиқариб юборилади. Берма четлари чим ёки бетон билан қопланади.
Бермаларни тўғон қияликларда жойлашувчи: - Бермаларни тўғон қияликларда жойлашувчи:
- 1-кювет; 2-сувни чиқариб ташловчи нов; 3-юқори қиялик қопламаси; 4-пастки қиялик қопламаси; 5-берма.
Do'stlaringiz bilan baham: |