Грунтли материаллардан барпо этиладиган тўғонлар иншоот танаси барпо этиладиган материалга, баландлигига, қуриш усулига ва иншоот синфига кўра таснифга бўлинади. - Грунтли материаллардан барпо этиладиган тўғонлар иншоот танаси барпо этиладиган материалга, баландлигига, қуриш усулига ва иншоот синфига кўра таснифга бўлинади.
- Материаллар бўйича учта асосий тўғон турига бўлинади: грунтли-асосан қумли ва гилли грунтлардан; тош-грунтли, кўндаланг кесимнинг бир қисми йирик бўлакли, бошқа бир қисми – майда қумлардан ёки гилли грунтлардан бажарилади; тош - тўкма - фильтрацияга қарши қурилмалар грунтли материалдан бўлмаган йирик бўлакли грунтдан барпо этилади.
- Баландлиги бўйича грунтли тўғонлар тўғон олдида сув сатҳи 15 м гача бўлса паст босимли, 15...50 м га ўрта босимли 50 м дан ортиқ юқори босимли; тош - грунтли ва тош - тўкма тўғонларда эса - 20 м гача бўлса паст босимли, 20...70 м гача ўрта босимли, 50...150 м гача юқори босимли турларга бўлинади.
Қуриш усули бўйича грунтли тўғонлар асосий учта гуруҳга бўлинади: 1) кўтарма (грунт қуруқ ҳолда тўкилиб механизмлар билан зичланади ёки сувга тўкилади); ювма (гидромеханизация воситалари билан); тўкма (баланддан йирик тошларни тўкиш ёки йўналтирилган портлатиш ёрдами билан). - Қуриш усули бўйича грунтли тўғонлар асосий учта гуруҳга бўлинади: 1) кўтарма (грунт қуруқ ҳолда тўкилиб механизмлар билан зичланади ёки сувга тўкилади); ювма (гидромеханизация воситалари билан); тўкма (баланддан йирик тошларни тўкиш ёки йўналтирилган портлатиш ёрдами билан).
Грунтли кўтарма тўғонларнинг таснифи - Умумий таснифдан ташқари грунтли кўтарма тўғонлар кўндаланг кесими конструкцияси, заминдаги фильтрацияга қарши қурилмалар ва тўғон танасига грунтни ётқизиш усули бўйича таснифга бўлинади.
- Кўндаланг кесими конструкцияси бўйича грунтли кўтарма тўғонлар олти хил турга ажратилади: 1) бир жинсли – тўғон танаси бир хил жисндан ташкил топади (10.9-расм); 2) ҳар хил жинсли – тўғон танаси турли грунтдан ташкил топади; бунда грунтлар шундай жойлаштириладики, тўғоннинг сув ўтказувчанлиги юқори бьефдан пастки бьеф томонга ошиб боради (10.9-расм,б), баъзан сув ўтказмайдиган грунтни тўғон кесимининг марказий қисимига жойлаштирилади; 3) грунтмас материалли экран билан - асфальто-бетон, полимер плёнкалар ва бошқалардан (10.9-расм, в); 4) грунтли экран билан - тўғон танаси катта сув ўтказувчанликка эга бўлса, юқори қиялик бўйича жойлаштирилади (10.9-расм, г); 5) грунтли ядро билан - кўндаланг кесимини ўрта қисмига ёки юқори бьеф томонга силжитиб жойлаштирилади (10.9-расм, д); 6) грунтмас материалли диафрагма билан - бетон, полиэтилен плёнка, асфальтобетон, темир - бетон шу кабилардан бажарилади (10.9-расм, е).
Do'stlaringiz bilan baham: |