Люминесценцияга таъсир этувчи омиллар.
Люминесценциянинг интенсивлиги ҳар хил омилларга боғлиқ:
Концентрация.
Концентрацияга боғлиқлиги аналитик учун энг керакли бўлиб, у икки хил хусусиятга эга.
а) Концентрация ошиши билан люминесценция интенсивлиги ошади.
б) Баъзи ҳолларда боғлиқлиги тўғри пропорционал
у авх
Расм-20. Люминесценциянинг концентрацияга боғлиқлиги
Концентрация чегарасига етгандан сўнг люминесценция интенсивлиги маълум вақт ўзгармас бўлиб қолади ва кейин камаяди. Шунда люминесценция интенсивлиги айни қийматига концентрацияни бошқа қиймати тўғри келади. Шунинг учун аналитик концентрацияни кенг оралиқдаги аниқ қийматини билиши керак.
2. Температура.
А) Щарорат оширилса люминесценция интенсивлиги камаяди. Энергия иссиқлик ҳаракатига сарф бўлади. Молекула ионларга диссоциланади.
Б) Щарорат пасайса Iл ортиб боради, чунки айланма тебранма энергиялари камаяди. Qкв ортади.
Эритма ва эритувчининг рНи, ион ва молекуляр ҳолатлардан ҳар хил Iфлга эга.
Металл ион таъсири.
А) Ме (Fe, Co, Ni, Cr, ўтиш металлари) люминесценцияни сўндиради.
Б) Ме (Be, Ca, Na, Al, Ga) люминесценция интенсивлигини оширади.
Люминофорларнинг кимёвий таркиби.
Люминестланувчи барча моддалар умумий ҳолда люминофорлар деб аталади.
Кимёвий табиатига қараб улар икки синфга бўлинади:
Анорганик люминофорлар, кўпинча уларни содда қилиб, люминофорлар дейилади.
Органик люминофорлар ёки органолюминофорлар дейилади.
Анорганик ва органик люминафорлар нурланиш табиатига қараб бир-биридан фарқланади. Органик люминофорларда қўзғатувчи нурни ютиш ва нурланиш жараёни люминесцентланишга қодир бўлган ҳар бир молекулада бўлади.
Анорганик люминофор активлаштирилган ва кристалл тузилишга эга бўлган моддаларга люминесцентланиш вақтида атомлар ёки молекулалар эмас, уларнинг кристаллари иштирок этади. Бундай люминофорлар кристаллофосфорлар деб аталади. Ютилган энергияни нур сифатида чиқариш ҳамма органик моддаларга эмас, балки уларнинг кимёвий структурасига боғлиқ.
Саволлар
Люминесценция қандай турлага бўлинади?
Стокс-Ломмель қоидасининг моҳиятини тушунтиринг.
Бир хил тўлқин узунликларида флуоресценция
квантлари ютилган нур квантларидан катта бўлишининг сабаби нимада?
Органик люминофорлар анорганик люминофорлардан қандай фарқ қилади?
Флуоресценция деб нимага айтилади?
Молекуланинг қўзғалган ҳолатдан асосий ҳолатига қайтиши неча хил бўлади ва бунда қандай ҳодисалар содир бўлиши мумкин?
Қандай люминофорлар кристалл люминофорлар дейилади?
Электронларнинг қандай ўтиши синглет-синглет ўтиш дейилади?
Фосфоресценция ҳодисасини молекулаларнинг қандай ҳолатлари билан тушунтириш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |