ишлаб чиқариш мажмуасининг тузилиши. Фарғона-Марғилон районига Олтиариқ, қува, Ёзёвон, Фарғона туманлари, қувасой шаҳри, қўқон гуруҳ районларига Ўзбекистон, Бешариқ, Боғдод, Данғара, Тошлоқ, Учкўприк, Фурқат, Риштон, Сўх, Бувайда туманлари киради.
Туманлар ичида Тошлоқ, қува саноати яхшироқ ривожланган (вилоятга нисбатан 5,9 ва 3,5 фоиздан). Риштон, Олтиариқ ва Боғдод туманларида ҳам қишлоқ саноати бирмунча шаклланган. Айни вақтда у Сўх, Фурқат, Охунбобоев, Данғара ва Бувайда каби туманларда суст даражада.
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўйича олдинги ўринларда Фарғона, қува, Учкўприк, Олтиариқ ва Бешариқ туманлари туради, ўртача мавқега Боғдод, Бувайда, Данғара, Охунбобоев ва Риштон туманлари эга. қолган туманларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти пастроқ (энг кичик кўрсаткич Сўх, Ёзёвон ва Фурқат туманларида).
Вилоятнинг Марказий Фарғона ёки қорақалпоқ чўлида ўрнашган ҳудудлари ҳамда тоғ оралиғида жойлашган Сўх тумани нисбатан суст ривожланган. Бинобарин, келажакда ушбу ҳудудлар ижтимоийиқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, қишлоқ меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, ФарғонаМарғилон агломерацияси экологик вазиятини яхшилаш минтақанинг долзарб муаммоларидир.
* * *
Шундай қилиб, Фарғона иқтисодий районига кирувчи вилоятлар ишлаб чиқариш салоҳияти ва ривожланиш йўналишлари ўзаро бирмунча фарқ қилади. Чунончи, саноат қудрати бўйича Фарғона вилояти Андижон ва Наманган вилоятларини биргаликда ҳисоблаганда ҳам улардан катта. Аммо, Андижонда ривожланиш суръати юқори, қолган вилоятларда эса бу кўрсаткич пастроқ.
Агар Республика даражасини 1,00 деб олсак, Фарғона вилоятида жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш индекси 1,15, Андижонда 0,91 ва Наманганда 0,47 га тенг. Демак, Наманган вилояти бу жиҳатдан мамлакат кўрсаткичидан 2 мартадан кўпроқ орқада. қишлоқ хўжалиги индекси эса фақат Фарғонада ўртачадан камроқ, қолганларда ва, айниқса Андижон вилоятида у юқори.
Вилоятларда саноат ишлаб чиқаришининг корхона даражасидаги мужассамлашуви ҳам ҳар хил. Масалан, Наманган вилоятининг ҳар бир саноат корхонасига 276 киши тўғри келса, Андижонда у 365 кишига тенг. Фарғона вилоятида ҳам бу кўрсаткич юқорироқ.
Минтақа иқтисодиётининг асосини кенг маънодаги агросаноат мажмуи ташкил қилади (10чизмага қаранг). Шу билан бирга бу ерда электр энергетика базаси яхши ривожланмаган. Бинобарин, районда электр қувватини кўп талаб қилувчи тармоқлар учун шароит унча қулай эмас. Айни вақтда иқтисодиётнинг ривожланишида маҳаллий саноат ҳамда катта анъаналарга бой бўлган ҳунармандчилик ва косибчиликнинг ўрнини ҳам таъкидлаш жоиз (Чуст ва Шаҳрихон пичоқлари, Чуст ва қўқон дўпписи, Марғилон хонатласи, Андижон маҳсилари, Риштон сопол идишлари ва ҳ.к). Келажакда бу ерда рекреация ресурсларидан ҳам кенг фойдаланиш, халқаро туризмни ривожлантириш зарур. Чортоқ, Чимён, Шоҳимардон, Сўх, сўлим табиатли сойлар водийсилари, қадимий Поп, Ахсикент, Косонсой археологик объектлари, қўқон, қува кабилар, суғориш иншоотлари бу борада катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |