Mavzu; Farg'ona mintaqasi Reja; kirish Farg'ona iqtisodiy rayonining ichki tuzilishi va Respublikada tutgan o'rni


Вилоят иқтисодиётининг умумий таърифи



Download 186,1 Kb.
bet15/18
Sana11.06.2022
Hajmi186,1 Kb.
#655152
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШИ Минтақавий иқтисодиёт 10-МАВЗУ

Вилоят иқтисодиётининг умумий таърифи. Фарғона вилоятида ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари мавжуд ва уни анча шаклланган кўп йўналишли ҳудудий­иқтисодий мажмуа сифатида таърифлаш мумкин. қолаверса, бу ерда Ўзбекистонда «биринчи» бўлиб қурилган талайгина ишлаб чиқариш корхоналари бор: Фарғона тўқимачилик, иссиқлик электр станцияси, Чимён нефт қазиб олиш, Олтиариқ нефтни қайта ишлаш, қўқон пайпоқ ишлаб чиқариш, қўқон суперфосфат, Марғилон ипакчилик каби саноат корхоналари шулар жумласига киради. қишлоқ хўжалиги, энг аввало, пахта, пилла, мева етиштиришда катта тажрибага эга. Бу борада қува анорлари, Олтиариқнинг бодринг, турп, шолғом ва бошқа маҳсулотлари мамлакатимиз бозорларида машҳурдир.
Мустақиллик йилларида хўжаликнинг турли соҳаларини ривожланишига катта эътибор берилмоқда. Саноат ишлаб чиқариши 1998 йилда 1991 йил даражасидан ўтиб кетди, биргина 2000 йилда унинг ўсиш кўрсаткичи 109,3 фоизга тенг бўлди. Ниҳоят қишлоқ хўжалигида ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди (2000 йилда ўсиш 114 фоиз), ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши эса 106,7 фоизни ташкил этди.
Айни вақтда бозор ислоҳотлари ҳам юқори натижаларга эга. Вилоятда 70 га яқин қўшма корхона, шу жумладан 1 та тўлиқ хорижий мамлакат корхонаси мавжуд (Тошлоқ туманидаги «ДЭУ Текстайл Компани»). Улар минтақа экспорт салоҳиятини юксалтиришга ўзларининг салмоқли улушларини қўшмоқдалар.
Вилоят иқтисодиётининг тармоқлар таркибидаги хусусиятларга мос ҳолда бу ерда нодавлат тасарруфида маҳсулот етиштириш бироз пастроқ. қишлоқ хўжалигида мазкур кўрсаткич деярли 100 фоизни ташкил қилади, саноатда у тахминан 40 фоиздан сал кўпроқ.
2000 йилда чакана савдо обороти 103,2, пуллик хизмат ҳажми 115,2 ва маиший хизмат ҳажми 125,3 фоизга ўсган. Шу билан бирга қишлоқ жойлар инфраструктураси ҳам яхшиланиб бормоқда ва бу ерда янги иш ўринлари ташкил этилмоқда (60,6 минг ўрин).
Саноати. Фарғона вилояти саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Республикада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кейин 3­ўринда туради. Унинг зиммасига 12 фоиздан ортиқроқ мамлакат саноат маҳсулоти тўғри келади. Жумладан, вилоят Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минерал ўғитларнинг 15 фоизини, асбест­цемент маҳсулотининг 1/3 қисмини, ойна­шишанинг деярли 100 фоизини, мебелнинг 11, ипак­газламанинг 37 фоизини, ип­газламанинг 16, пайпоқ маҳсулотининг 42 ва пойафзалнинг 40 фоизга яқинини беради (2000 й.).
Вилоят саноатининг тармоқ тузилиши анча мураккаб. Фарғонада енгил, озиқ­овқат, кимё ва нефт кимёси, қурилиш материаллари саноати ва бошқалар яхши ривожланган. Чунончи, жами саноат маҳсулотининг 40 фоиздан ортиқроғи ёқилғи, 16,3 фоизи енгил ва 11,7 фоизи озиқ­овқат саноатига тўғри келади.
2000 йилнинг якунларига кўра, ёқилғи саноатининг маҳсулот қиймати 50,4 фоиз, кимё ва нефт кимёсиники 5,8 фоиз, қурилиш материаллари атиги 5 фоиз, енгил саноат 19,6 фоиз, озиқ­овқат 9,9 фоиз ва ун­крупа, омухта ем саноати 5,7 фоизга баробар бўлган. Кўриниб турибдики, вилоятда саноатнинг деярли барча тармоқлари ривожланган. Фақат машинасозлик ва метални қайта ишлаш, металлургия тармоқларининг улуши пастроқ, холос.
Фарғона вилояти Ўзбекистон Республикаси саноати маҳсулотининг 12,7 фоизини таъминлайди. Бу ерда мамлакат саноатидаги ишлаб чиқариш фондларининг қиймати бўйича 5,5 фоизи ва саноатда банд бўлган ишчи ходимларининг 11,4 фоизи мужассамланган. Хусусан, ёқилғи, кимё ва нефт кимёси, шиша­чинни саноат тармоқларининг ҳудудий мужассамлашув даражаси юқори: 39,7, 13,3 ва 65,8 фоиз. Буларнинг ҳар бирини индекси умумий ўртача кўрсаткичдан (1,00) катта: 3,13; 1,05 ва 5,18. Демак, бу саноат тармоқлари вилоятнинг ихтисослашган йўналишлари ҳисобланади. Шу­нингдек, нефтни қайта ишлаш, минерал ўғит ишлаб чи­қариш, тўқимачилик, озиқ­овқат саноатларининг ривожланганлик даражаси ҳам юқори.
Вилоятда қуйидаги қК мавжуд: Данғара туманида «Бештов» Ўзбек-Россия, Риштонда сопол идишлари ишлаб чиқарувчи Ўзбек-БАЭ, қўқонда Ўзбек-Россия «қўқон­мебел», Ўзбек-Исроил «Хўқанд», Марғилондаги Ўзбек-Грузия «Дил-Бад Компани» ва бошқалар. Булардан таш­қари, Фарғонада «Узсаламон», «Луфер» (тери маҳсулотлари), Бағдодда «Файз-Явар» (мебел), Ёзёвонда «Меҳнат» (полиэтилен плёнкалари), қувада «Аҳрор» (сут маҳсулотлари), Бешариқда «Фартекс», қувасойда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам фаолият кўрсатмоқдалар. Яқинда Япония билан биргаликда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи таъмирланиб, бу ерда тоза дизел ёнилғиси ҳам ишлаб чиқариладиган бўлди. Бунинг учун кетган харажат тахминан 200-250 млн. АқШ долларига тенг бўлди.
Ҳаммаси бўлиб 40 га яқин ишлаб турган қК мавжуд, шундан саноатда 23 та. Уларнинг барчаси 2000 йилда 32,4 млн. АқШ доллари ҳажмида маҳсулот экспорт қилган ва бу вилоят экспортининг 20 фоизга яқинини ташкил қилади. қўшма корхоналарда 4100 киши ишлайди.
Саноат мажмуасида Фарғонадаги йирик иссиқлик маркази ва қувасойдаги ИЭС, кимё ва нефт кимёси, нефтни қайта ишлаш заводлари (Фарғона ва Олтиариқ), азот ва суперфосфат ишлаб чиқарувчи корхоналар (Фарғона ва қўқон), фуран бирикмалари корхонаси (Фарғона) кабилар катта аҳамиятга эга. қурилиш саноати қувасойда, тўқима­чилик машинасозлиги қўқонда, газ аппарати заводи Фар­ғонада, дон маҳсулотлари комбинати қувада жойлашган.
Марғилонда ипак тўқимачилиги, Фарғона ва Бешариқда ип­газлама, қўқонда пайпоқ ишлаб чиқариш, Фарғонада тери ва пойафзал саноати, мебел-қува, Риштон, қўқон ва Бағдодда ривожланмоқда. Ёғ­мой ишлаб чиқаришнинг марказлари Фарғона ва қўқон, спирт­қўқон, консерва­Фарғона, қандолат саноати қувада шаклланган. қувасойда «Кварц» корхонаси шиша ва чинни идишлар, «ЎзДЭУ авто» корхонаси учун ойна ишлаб чиқармоқда. Риштонда қадимдан кулолчилик ривожланган, Тошлоқ туманидаги чет эл инвестициясига тегишли енгил саноат корхонаси эса ўз маҳсулотини, яъни пахта толасини батамом экспорт қилади. Булардан ташқари, хорижий мамлакатлар сармояси иштирокида қайта жиҳозланган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳам катта мавқега эга. У вилоят экспорт қудратини мустаҳкамлашда ўзининг ҳиссасини қўшиб бормоқда (10 фоиз атрофида).
Фарғона вилоятида йилига 130-140 минг тонна нефт, 1,1 млн. тонна бензин, 1,5 млн. тонна мотор (дизел) ёнилғиси, 140 минг тоннага яқин минерал ўғитлар, 750 минг тонна атрофида цемент, тахминан 100 минг тонна пахта толаси, 53 млн. м2 ип ва 2 млн. м2 ипак газлама, 10 млн. жуфт пайпоқ, 26,5 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи, 40 млн. шартли банкадан ортиқ турли консервалар ишлаб чиқарилади. Булардан ташқари, газ плиталари, мебел, хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотларни чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
қишлоқ хўжалиги. Бу соҳада пахтачилик, пиллачилик, боғдорчилик ва сабзавот етиштириш Республика аҳамиятига эга. Жами экин майдонлари 300 минг гектар атрофида. Шундан ғалла экинлари 125 минг, пахта 120 минг, ем­хашак 30 минг гектарни ташкил этади (9­чизмага қаранг). Вилоят мамлакатда етиштириладиган ғалланинг 13 фоизи ва картошканинг 11 фоизидан кўпроғини беради.
Гарчи 2000 йил қишлоқ хўжалиги учун унча қулай келмаган бўлсада, бу ерда шу йили 450 минг тонна дон (шундан 420 минг тонна буғдой), 363 минг тонна пахта, 83 минг тонна картошка, 269 минг тонна сабзавот, 90 минг тоннага яқин мева, 30 минг тонна узум, 2,7 минг тонна пилла етиштирилган. Ҳосилдорлик гектарига: буғдой 35,8, пахта 29,9, картошка-143,5, сабзавот-174,5 центнерни ташкил қилган.
Вилоятда йирик шохли моллар сони 461 минг бош (бу жиҳатдан у Самарқанд ва қашқадарё вилоятларидан кейин 3­ўринда туради), қўй ва эчкилар-400 минг.
Умуман чорвачилик қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 41,9 фоизини таъминлайди.



Download 186,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish