Mavzu; Farg'ona mintaqasi Reja; kirish Farg'ona iqtisodiy rayonining ichki tuzilishi va Respublikada tutgan o'rni


Географик жойланиши ва табиий бойликлари



Download 186,1 Kb.
bet14/18
Sana11.06.2022
Hajmi186,1 Kb.
#655152
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШИ Минтақавий иқтисодиёт 10-МАВЗУ

Географик жойланиши ва табиий бойликлари. Вилоят Фарғона водийсининг ғарбий ва жанубий қисмида жойлашган. У ғарбда ва жануби­ғарбда Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти, жанубда қирғизистон Республикасининг Ўш ва Боткен вилоятлари билан чегарадош, Республикамизда эса, шимолда Наманган ва шарқда Андижон вилоятлари билан қўшничилик қилади. Вилоятнинг шимоли­ғарбидаги чегараси Сирдарё оқими бўйлаб ўтади.
Фарғона вилоятининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, унинг ҳудуди географик жиҳатдан яхлит эмас; Фарғона туманининг бир қисми (Шоҳимардон) ва Сўх тумани тамомила қирғизистон ҳудудининг ичида. Бундай геосиёсий ҳолат айниқса ҳозирги даврда, маълум қийин­чиликларга олиб келади.
Ер усти тузилиши унча мураккаб эмас, у жанубдан шимолга томон пасайиб боради. Шимолда мутлоқ баландлик денгиз сатҳидан 360-380 м, жанубда энг баланд нуқталар 2800 м га етади (Туркистон тизмасининг шимолий қисми, Сўх тумани ҳудудида). Рельеф шаклининг бундай тузилиши вилоят жанубий қисмини тоғлардан оқиб чиқадиган сойлар суви билан суғориш учун табиий қулайлик яратади.
Фарғона вилояти ҳам, қўшни ҳудудлар сингари, қазилма ресурсларга бой эмас. Бу ерда бироз нефт ва қурилиш саноати учун хом ашё мавжуд, холос. Нефт заҳираларини қазиб олиш бундан 100 йил аввал чет мамлакатлар сармояси ёрдамида (Бельгия ва бошқалар) қазиб олина бошлаган. Республикадаги энг қадимий нефт кони ҳам шу вилоятда (Чимён). Шўрсувда илгари олтингугурт ва озокерит қазиб олинарди, ҳозирда эса унинг заҳиралари саноат аҳамиятига эга эмас.
Иқлими қуруқ, континентал; йиллик ёғин­сочин миқ­дори Наманган вилоятидан сал кўпроқ, Андижондан эса бироз камроқ (300-400 мм атрофида). Вилоятнинг жанубий қисмида Марказий Фарғона чўллари-қорақалпоқ ва Ёзёвон чўллари мавжуд бўлиб, уларнинг давоми қўшни Наманган ва Андижон вилоятларига ўтиб кетади. Ушбу чўлларни ўзлаштириш фақат суньий суғориш ёрдамида бўлиши мумкин. Чегарадаги Сирдарёни ҳисобламаганда бу ерда катта сув манбалари йўқ.
Фарғона вилояти ҳам Наманган вилоятига ўхшаш сойлар ўлкасидир. Бироқ, бу ерда сойлар қа­димдан классик типдаги воҳаларни вужудга келтирган­ки, бундай маданий ландшафтлар Республикамизда жуда кам учрайди. Чунончи, Сўх ва Исфара сойлари тоғ оралиқ­ларидан такисликка чиқиш қисмида панжасимон таралиб кетади, жуда кўп канал ва ариқларни сув билан таъминлайди. Бинобарин, Фарғона вилоятида ариқлар жуда кўп. Масалан, Сўх сойи Риштон, Самарқанд, Нурсуқ ариқларига, қўқонсой, Янгинайман, Томоша, Авғонбоғ, Шоҳимардон каналларига тақсимланиб кетади, Исфара дарёсининг қуйи қисмидан эса Олтиариқ, Янгиқишлоқ ариқлари, Бешкапа, Исфара, Жанубий Исфара, Жўга каналлари бошланади.
Демографик жараёнларнинг сусайиб бориши энг аввало туғилиш даражасининг пасайишига боғлиқ. Ҳозирги даврда вилоят туманларида умумий туғилиш коэффиценти 17,8 промилледан (Фурқат тумани) 24,7 промиллегача (Сўх тумани) фарқ қилади, ўртача кўрсаткич 20,0 промилле. Ўлим коэффициенти 4-5,5 промилле; табиий кўпайиш 14,5-15,0 кишига баробар. Бу эса мамлакатимизда унча катта рақам эмас, албатта. Айниқса, Фарғона шаҳри аҳолисининг табиий ҳаракат кўрсаткичлари паст: туғилиш-15,1, ўлим-7,9, табиий кўпайиш-атиги 7,2 промилле.
Аҳоли ўсиш суръатининг пасайишига ташқи миграция ҳам таъсир қилган. Фақат 1997-1998 йиллардагина шаҳар жойларда (хусусан Фарғона шаҳрида) салбий миграция қолдиғи 4,7 минг кишини ташкил этган. қишлоқларда эса бу кўрсаткич 4,1 минг кишига баробар бўлган. Аҳолининг ташқи миграцияси айниқса 1993­1995 йилларда янада кучлироқ бўлган.
Фарғона вилоятида катта шаҳарлар ва йирик қишлоқлар кўп. Бу ерда учта катта шаҳарлар мавжуд: Фарғона (185 минг), қўқон (198 минг) ва Марғилон (156 минг). Бир ҳудудда бундай катталикдаги уч шаҳарнинг борлиги Ўзбекистонда фақат Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун хосдир, холос. Бинобарин, вилоятнинг урбанистик таркиби анча ривожланган, аммо умумий урбанизация даражаси паст-28,9 фоиз.
Ҳаммаси бўлиб, вилоятда 9 шаҳар ва 20 шаҳарча бор. Аммо бу ерда бирорта ўрта шаҳар йўқ: қува, Яйпан, Бешариқ, қувасой каби шаҳарларнинг аҳолиси 20-40 минг кишидан иборат. Айни вақтда Фарғона вилоятида, хусусан қўқон воҳасида типик, қадимий қишлоқлар кўп (Ултарма, Телов, Нурсуқ, Найман, Яккатут, Рапқон ва ҳ.к.). Ушбу аҳоли манзилгоҳларининг номи маҳаллий халқда «қишлоқ» тушунчаси билан уйғунлашиб кетган.
Умуман олганда, Фарғона вилояти гарчи бу ерда бирданига 3 та йирик шаҳар жойлашган бўлсада, у анъанавий ҳолда ариқлар ва ариқлар бўйидаги бир­бирига уланиб кетган қишлоқлар, одамлари тўғри, ҳозиржавоб, сухандон, шоирнамо, меҳмондўст, санъатсевар, хуллас, чинакам ўзбекона хуш кайфиятли кишилар ўлкасидир. Фарғона шаҳар ва қишлоқларини доимо миллий қўшиқчилик янграйдиган чойхона, боғлар ва сўлим табиат масканларисиз тассаввур қилиш қийин.
Вилоятда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли 1330 минг, банд аҳоли 1025 минг киши. 2000 йилда меҳнат биржасига иш сўраб 77,3 минг киши мурожаат қилган, шундан расмий ишсизлар мақомида 2,1 минг киши рўйхатга олинган.
2000 йил маълумотлари бўйича, жами банд аҳолининг 13,7 фоизи саноатга, 41,9 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келган, таълим, маданият ва фанда–11 фоиз. қўшни вилоятларда бўлганидек, бу ерда ҳам қишлоқ жойларда ортиқча ишчи кучи кўп. Бу эса аграр соҳанинг иқтисодий самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, вилоятда ишчи кучини иш ўринлари билан таъминлаш ниҳоятда долзарб муаммо бўлиб, унинг ечими катта ижтимоий­иқтисодий аҳамиятга эга.
Вилоят шаҳар ва қишлоқларида ўзбек миллий ҳунар­мандчилиги, косибчилик, қўшиқчилик, аскиябозлик ва бош­қалар қадимдан ривожланиб келган. Айниқса, қўқон ва Марғилон шаҳарлари Республикамизга жуда кўп санъат (қўшиқчи, актёр, рассом), адабиёт ва фан арбобларини етиштириб берган.

Download 186,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish