Инсон, аслида, дунёга бахт учун, бахтли ҳаёт қуриш ва кечириш учун, ҳаётнинг моддий ва маънавий неъматларидан тўлиқ барҳаманд бўлиб яшаш учун келади. Шунинг учун инсон дунёда келажакка доимо яхши умид билан яшайди. У ўз олдига доимо яхши орзу-ҳавасларни қўйиб, шу орзу-ҳавасларга эришсам, фарзандларимнинг бахти ва камолини кўрсам, деб; мен кўрмаган бахтли кунларни фарзандларим, набираларим кўрса деб, яхши ва қутлуғ ниятлар қилади, келажакка катта умидлар билан боқади. Бундай қараш миллий истиқлол ғоямизнинг объектив омили ролини ҳам ўйнайди. Халқимиз, миллатимизнинг ҳамжиҳатликда келажак орзу-умидалри билан яшаши ва меҳнат қилиши юртимизни обод ва фаровонлик сари етаклайди. - Инсон, аслида, дунёга бахт учун, бахтли ҳаёт қуриш ва кечириш учун, ҳаётнинг моддий ва маънавий неъматларидан тўлиқ барҳаманд бўлиб яшаш учун келади. Шунинг учун инсон дунёда келажакка доимо яхши умид билан яшайди. У ўз олдига доимо яхши орзу-ҳавасларни қўйиб, шу орзу-ҳавасларга эришсам, фарзандларимнинг бахти ва камолини кўрсам, деб; мен кўрмаган бахтли кунларни фарзандларим, набираларим кўрса деб, яхши ва қутлуғ ниятлар қилади, келажакка катта умидлар билан боқади. Бундай қараш миллий истиқлол ғоямизнинг объектив омили ролини ҳам ўйнайди. Халқимиз, миллатимизнинг ҳамжиҳатликда келажак орзу-умидалри билан яшаши ва меҳнат қилиши юртимизни обод ва фаровонлик сари етаклайди.
Фалсафа инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни деганда аввало, инсоннинг дунёда ўзининг бошқа кишиларга кераклигини англаб яшашини, унинг ҳаётда ўз йўлини тўғри белгилаб, ҳаётда ўз ўрнини тўғри топишини, қилган яхши ва эзгу ишларининг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиб, ўз меҳнатига яраша жамиятда иззат-икромга эга бўлишини, унинг меҳнатига бошқалар ҳурмат билан қараб, унинг қадр-қимматини жойига қўйишини, унинг меҳнати ва ишлари қадрланишини, унга берилган умрининг самарасиз ўтмаганлигини тушунади. - Фалсафа инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни деганда аввало, инсоннинг дунёда ўзининг бошқа кишиларга кераклигини англаб яшашини, унинг ҳаётда ўз йўлини тўғри белгилаб, ҳаётда ўз ўрнини тўғри топишини, қилган яхши ва эзгу ишларининг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиб, ўз меҳнатига яраша жамиятда иззат-икромга эга бўлишини, унинг меҳнатига бошқалар ҳурмат билан қараб, унинг қадр-қимматини жойига қўйишини, унинг меҳнати ва ишлари қадрланишини, унга берилган умрининг самарасиз ўтмаганлигини тушунади.
- Инсон ҳаётининг маъноси, аслида, ҳар бир киши ўзининг камолотга томон доим бетўхтов, узлуксиз ҳаракат қилиб, интилиб яшашидир. Лекин унинг камолотга етдим, деб унга интилиш, ҳаракат қилишдан тўхташи, инсоннинг ўз-ўзини маҳв этлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |