Қадимдан бошлаб файласуфлар инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган асосий тафовутлардан бири деб, инсон хулқини қайд қилганлар. Инсоннинг хулқи унинг онги ёрдамида бошқарилади, у инсонда ижтимоий муҳит таъсирида, жамиятнинг таълими, тарбияси ва маданияти орқали шаклланади. - Қадимдан бошлаб файласуфлар инсонни ҳайвонлардан ажратиб турадиган асосий тафовутлардан бири деб, инсон хулқини қайд қилганлар. Инсоннинг хулқи унинг онги ёрдамида бошқарилади, у инсонда ижтимоий муҳит таъсирида, жамиятнинг таълими, тарбияси ва маданияти орқали шаклланади.
- Лекин кўпчилик мутафаккирлар инсон билан ҳайвонларни ажратиб турадиган муҳим фарқ бу - инсоннинг онги, инсонда онгнинг мавжудлиги, деб тушунтирадилар. Бундай ёндашув маълум даражада тўғри. Бироқ инсон билан ҳайвонлар ўртасидаги бу фарқ улардаги асосий ва муҳим фарқлардан фақат биттасидир, холос. Бунда бошқа муҳим фарқларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Масалан, кўпчилик мутафаккирлар ва файласуфлар инсонни ҳайвонлардан фарқ қилдирувчи муҳим белги – бу инсонга хос тил, нутқ тили, деган фикрни ҳам билдиришган.
- Баъзи мутафаккир файласуфлар инсонни ҳайвонлардан фарқ қилдирувчи муҳим омил, бу - маданиятдир, дейишади. Маданият фақат инсониятгагина хос бўлиб, у инсоннинг инсон сифатида шаклланиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Бошқа бир гуруҳ мутафаккир файласуфлар эса инсонни ҳайвонлардан ажратувчи муҳим фарқ - бу инсонга хос аҳлоқдир, дейишади. - Бошқа бир гуруҳ мутафаккир файласуфлар эса инсонни ҳайвонлардан ажратувчи муҳим фарқ - бу инсонга хос аҳлоқдир, дейишади.
- Ҳақиқатдан ҳам ҳайвонлардан, аввало, ўзининг одоб-аҳлоқи билан фарқ қилади, ҳайвонлар эса одоб-аҳлоққа эга эмас. Аҳлоқ инсонда инсон улғайган ижтимоий муҳит: оила, боғча, маҳалла, мактаб, кўча-кўй, уни қуршаган кишилар таъсирида қарор топади.
- Шуни айтиш керакки, биз юқорида кўриб чиққан инсонга хос хулқ ҳам, онг ҳам, тил ҳам, маданият ва аҳлоқ ҳам ҳамма-ҳаммаси жамиятда ижтимоий муҳитда, жамиятнинг таълими, билими ва тарбияси туфайли вужудга келадиган ижтимоий омиллардир. Жамият эса кишиларнинг ижтимоий уюшган бирлиги, ижтимоий муносабатлар жамидан иборатдир. Жамият биологик индивидларнинг оддий йиғиндиси ёки одамлар тўдаси, галаси эмас. Биологик индивидларнинг бундай бирликлари пода, тўда ёки гала, деб аталади. Лекин уларнинг ҳеч бирида инсоний фазилатлар, инсонлар жамоасига хос белги ва хусусиятлар мавжуд эмас. Ҳайвонларга хос бу бирликлар, асосан, инстинктлар, табиий-биологик хусусиятлар асосида ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |