МЕЪМОРЧИЛИК
Санъат
турларидан
бири
меъморчилик
бўлиб,
меъморчилик асарлари воқеликни бевосита тасвир этмайди,
балки муайян тарихий даврга хос, умумий ва ижтимоий
аҳамиятга молик инсон кечинмаларини акс эттиради.
Донишмандлар меъморчиликка «қотишма» мусиқа ёки тошдаги
достон деганлар, меъморчилик ўзнинг ҳажмлари ва чизиқлари
«тили» билан давр ва инсон ҳақида бошқа санъат турларидан
кўра кўпроқ ҳикоя қилгандай бўлади. Мусиқада қиёфа эшитиш
орқали идрок этиш мўлжалланган бўлса, меъморчилик кўришга
мўлжалланган. Бугунги кунда Самарқанддаги Регистон,
Бибихоним, Шохи-Зинда ва Гўри Амир меъморчилик
обидалари ўзининг ажойиб ҳамоҳанглиги билан дунёни лол
қолдириб келмоқда.
67
Меъморчилик воқеликни юксак бадиий даражада акс
эттиради, ўз мажмуи билан ўз даврининг қиёфасини яратади.
МУСИҚА
– санъатнинг ифодали тури тизимига киради.
Мусиқа ҳам воқеа-ҳодисаларни ифодали акс эттиради. Мусиқа
воқеликдаги инсон ички маънавий дунёсини, унинг туйғусини
ва кайфиятини ифодалайди. Мусиқа тасвирий санъатдаги ёки
ҳайкалтарошликдаги каби тасаввурлар эмас, балки туйғулар ва
кайфиятлар ҳосил қилади. Мусиқа воқеликни ҳис-туйғули
қиёфасини яратади. Мусиқа энг мураккаб туйғулар, энг нозик
кечинмалар ва кайфиятлар ҳолатларини ҳам ифода этади.
Мусиқа инсон кайфиятини ифодалайди. Мусиқа куч-қудрати
шундаки, у шодланиш, қайғуриш, ҳаёл суриш, бирдамлик,
тушкунлик ва шунга ўхшаш инсон руҳий ҳолатларини намойиш
қилади.
Ўзбек миллий мусиқасининг дурдонаси бўладиган
«Шошмақом» асарида халқнинг мураккаб тарихи кечинмалари,
завқ-шавқи, қайғу-хасратлари, орзу-умидлари шу қадар теран,
чуқур, нафис, жозибали, эҳтиросли ифода топганки, гўё ширин
ҳаёллар дунёси бағрига кириб кетасан киши.
Мусиқа ашула ва рақс таркибида ҳам вужудга келади ва
кейинчалик бадиий ижоднинг мустақил турига айланади.
Мусиқа санъатнинг рақс, қўшиқ турлари билан қўшилиб,
уларга етакчилик қилса, саҳна, кино, «ойнаи жаҳон» асарлари
ёрдамчи вазифасини ўтайди.
Мусиқа инсон фаолиятининг энг муҳим соҳалари билан
алоқага киришади. Меҳнат жараёнлари ва маросимларида
қатнашади. У инсонларни бирор-бир мақсадга, ниятга ундайди,
у инсонни тарбиялаш воситаси бўлиб, кишиларда юксак дид,
фикр-туйғулар, орзулар ҳосил қилади, унинг қобилиятини
оширади.
Рақс санъати - қадим замонларда вужудга келган бўлиб,
даставвал у маиший турмуш билан боғлиқ ов, жанг, эътиқод
тимсоллари эди. Рақс одамларни бирлаштиради, бир мақсад
йўлида уюштиради. Рақсда нозик ва ифодали ҳаракатлар
68
орқали инсон ички дунёсини, унинг энг нозик ва чуқур
кечинмалрини акс эттиради.
Ҳозирги замон рақси кўринишлари: халқ ва базм рақслари,
саҳна рақслари, акробатик, вазнли, имо-ишорали рақслар ва
бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |