Ёш физиологияси фанининг педагогика ва психология фанлари учун аҳамияти. Ўсиб бораётган организмда аъзо ва тизимларнинг морфо-функционал шаклланишини билиш педагог ва психологлар учун жуда муҳим. Тарбия ва ўқитишнинг самарадорлиги болалар организмининг анатомо-физиологик ҳолатларини эътиборга олгандагина юқори бўлади. Бола организмининг функционал ҳолатини ҳамда ахборотларни қабул қилиш даражасини билгандагина, унга тўғри жисмоний ва ақлий машқларни белгилаш мумкин. Ўсиб бораётган организмнинг психологик хусусиятларини тушуниш ҳам ёш

физиологияси фанининг аҳамияти катта. Болаларнинг бош мия функцияларини ўрганиш, уларнинг психик ва психофизиологик хусусиятларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Болаларнинг диққати, қобилияти ва бошқа психо-физиологик кўрсаткичларининг қай даражада эканлигини билиб олишда ҳам ёш физиологияси фани фундаментал асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда ёш физиологияси фани ўтган асрнинг 20 йилларида умумий физиологиянинг негизида Туркистон давлат университета ташкил этилиши билан илк бор ривожлана бошлаган. Физиология фанининг асосий илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Физиология институти ҳисобланади. 1940 йиллардан бошлаб ушбу институт ходимлари проф. В.И.Венчиков, академик А.Ю.Юнусов, Тошкент давлат тиббиёт институти профессорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари А.С. Содиқов, А.Ҳ. Ҳошимов ва бошқалар юқори ҳароратнинг одам организми турли аъзо ва тизимларига таъсирини ўргана бошладилар. Иқлим шароити билан боғлиқ бўлган йўналишдаги илмий ишлар борган сайин ривожланиб борди. Андижон тиббиёт институти Нормал физиология кафедрасининг ҳодимлари профессор Г.Ф. Коротко раҳбарлигида овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этувчи гидролитик ферментларнинг турли шароитларда секреция ва экскрециясини кенг кўламда ўрганганлар. Юқори ҳарорат таъсирида организмнинг иш қобилияти, мускул тизими физиологиясини ўрганиш бўйича профессор З.Т.Турсунов раҳбарлигида илмий изланишлар олиб борилган. Қайд қилинган текширувлар асосида Ўзбекистон иқлими шароитида тўғри овқатланиш, минерал сув, кўк чойдан фойдаланиш ҳақида тавсиялар берилган.