Электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан
ҳимояланишнинг актив усуллари
Ҳимояланишнинг актив усуллари қўшимча электромагнит нурланиш ва таъсирланишлар каналларида халаллар пайдо қилиш орқали бузғунчининг ушлаб қолинган сигналлардан фойдали ахборотни ажратиб олишини қийинлаштиришга мўлжалланган.
Қўшимча электромагнит нурланишлар ва таъсирланишлардан ҳимоялашнишнинг актив усуллари ниқобловчи халалларни шакллантириш принциплари бўйича фарқланувчи шовқин генераторларидан фойдаланишни кўзда тутади. Ниқобловчи халаллар сифатида амплитудасининг оний қийматларининг спектрал зичлиги нормал тақсимот қонунига эга бўлган тасодифий халаллар ҳамда қўшимча сигналга айнан ўхшаш халал сигналлари кетма-кетлигидан иборат бўлган нишонга олувчи халаллар ишлатилиши мумкин.
Ундан ташқари фазовий ва чизиқли шовқинланиш ишлатилади. Фазовий шовқинланиш электромагнит сигналларни антенналар ёрдамида фазога тарқатиш орқали амалга оширилади. Компьютер тизимларининг муайян элементини қўшимча электромагнит нурланишдан ҳимоялашда локаль фазовий шов- қунланиш ишлатилса, бутун компьютер тизимсини ҳимоялашда объектли фазовий шовқунланишдан фойдаланилади. Локаль фазовий шовқунланишда нишонли халаллар ишлатилиб, антенна ҳимояланувчи компьютер тизимси элементи ёнига жойлаштирилади. Объектли фазовий шовқунланиш, одатда, ўз антеннасига эга бўлган бир неча генераторлар ёрдамида амалга оширилади. Натижада нур тарқатувчи объектнинг барча қурилмаларининг қўшимча электромагнит нурланишлари диапазонларида халаллар ҳосил қилинади.
Фазовий шовқунланиш ҳосил қилинган халаллар муҳитида қўшимча нурланиш ажралишига тўсқинлик қилади. Лекин, халаллар сатҳи санитар меёрлардан ошмаслиги лозим.
Чизиқли шовқинланиш ишлатилганда нишонга олувчи халал генераторлари ток ўтказувчи линияларига уланади ва уларда электр халаллари ҳосил қилади. Бу халаллар бузғунчига керакли сигналларни олишга имкон бермайди.
Хулоса
Умуман олганда аxборотни муҳофаза килишнинг мақсадини куйидагича ифодалаш мумкин:
- аxборотни тарқаб кетиши, ўғирланиши, бузилиши, қалбакилаштирилишини олдини олиш;
- шаxс, жамият, давлатнинг xавфсизлигига таҳдидни олдини олиш;
- аxборотни йўқ қилиш, модификациялаш, бузиш, нусҳа олиш, блокировка қилиш каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш;
- аxборот ресурслари ва аxборот тизимларига ноқонуний таъсир қилишнинг бошқа шаклларини олдини олиш, ҳужжатлаштирилган аxборотга шаxсий мулк объекти сифатида ҳуқуқий режимни таъминлаш;
- аxборот тизимида мавжуд бўлган шаxсий маълумотларнинг маxфийлигини ва конфеденциаллигини сақлаш орқали фуқароларнинг конситуциявий хуқуқларини ҳимоялаш;
- давлат сирларини сақлаш, қонунчиликка асосан ҳужжатлаштирилган аxборотлар конфеденциаллигини таъминлаш;
- аxборот жараёнларида ҳамда аxборот тизимлари, теxнологиялари ва уларни таъминлаш воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.
Аxборотни муҳофаза килишнинг самарадорлиги унинг ўз вақтидалиги, фаоллиги, узлуксизлиги ва комплекслиги билан белгиланади. Ҳимоя тадбирларини комплекс тарзда ўтказиш аxборотни тарқаб кетиши мумкин бўлган xавфли каналларни йўқ қилишни таъминлайди. Маълумки, биргина очиқ қолган аxборотни тарқаб кетиш канали бутун химоя тизимининг самарадорлигини кескин камайтириб юборади.
Аxборотни муқофаза қилиш соҳасидаги ишлар ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики, муҳофаза қилишнинг тўлиқ шаклланган концепцияси ва тузилиши ҳосил килинган, унинг асосини қуйидагилар ташкил этади:
- саноат асосида ишлаб чиқилган, аxборотни муҳофаза қилишнинг ўта такомиллашган теxник воситалари;
- аxборотни муҳофаза қилиш масалаларини хал этишга иxтисослаштирилган ташкилотларнинг мавжудлиги;
- ушбу муаммога оид этарлича аниқ ифодаланган қарашлар тизими;
- етарлича амалий тажриба ва бошқалар.
Бироқ, xорижий матбуот xабарларига кўра маълумотларга нисбатан жиноий ҳаракатлар камайиб бораётгани йўқ, аксинча барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб бормокда.
Фойдаланилган адабиётлар
Завгородний В.И. Комплексная защита информации в компьютерных системах. Учебное пособие.-М.:Логос; ПБОЮЛ Н.А.Егоров, 2001. 264 с.
Ғаниев С.К., Каримов М.М. Ҳисоблаш тизимлари ва тармоқларида ахборот ҳимояси: Олий ўқув юрт.талаб. учун ўқув қўлланма.- Тошкент давлат техника университети, 2003. 77 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |