Мавзу: Электромагнит нурланишлар ва улар орқали ахбор


Асосий қисм Электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан



Download 30,01 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2022
Hajmi30,01 Kb.
#686877
1   2   3   4
Bog'liq
kiberxavsizlik mus

Асосий қисм

  1. Электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан

ҳимояланишнинг пассив усуллари

Электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан (наводкалардан) ҳимояланиш усуллари ва воситаларини иккита гуруҳга ажратиш мумкин-пассив ва актив.


Пассив усулларни ўз навбатида учта гурухга ажратиш мумкин:
1. Экранлаш.
2. Нурланиш ва таъсирланиш қувватини пасайтириш.
3. Нурланиш ва таъсирланиш сигналларининг информативлигини камайтириш.
Экранлаш деганда фазовий туташ конструкцияларда электр, магнит ва электромагнит майдонларни туғдирувчи компьютер тизимлар элементларини жойлаштириш тушунилади. Экранлаш усуллари компьютер тизимларида электр токи оқимида улар туғдирувчи майдон хусусиятларига боғлиқ. Майдон характеристкалари компьютер тизимларидаги электр сигналлар параметрлари орқали аниқланади. Юқори кучланишда ва кичик токларда туғдирувчи майдонда электр ташкил этувчиси ортиқ бўлади. Бундай майдон электр (электростатик)майдон деб аталади. Агар ўтказувчида кучланишнинг кичик қийматида катта ток оқса, майдонда магнит ташкил этувчиси ортиқ бўлади, бу майдон магнит майдони деб аталади. Электр ва магнит ташкил этувчилари ўлчовдош бўлган майдон электромагнит майдон деб аталади.
Юқоридага мулохазаларга мос ҳолда қуйидаги экранлаш фарқланади:

  • электр майдонини экранлаш;

  • магнит майдонини экранлаш;

  • электромагнит майдонини экранлаш.

Ерга уланган металл экран ёрдамида электр майдонини экранлашда электр зарядининг ерга уланган контур бўйича оқиши эвазига электр майдони таъсири кесилади. Ерга уланган контурнинг қаршилиги 4 Омдан катта бўлмаслиги керак. Электр майдони юқори нисбий диэлектрик ўтказувчанликка эга бўлган диэлектрик экранлар ёрдамида ҳам экранланиши мумкин.
Магнит майдонини экранлашда паст частотали магнит майдони (10 кГц гача) ва юқори частотали магнит майдони фарқланади.
Паст частотали магнит майдонлари экран ёрдамида куч чизиқларининг экран деворлари бўйича йўналтирилганлиги эвазига шунтланади. Бундай натижага экран материалининг хавога нисбатан катта магнит ўтказувчанлигига эгалиги туфайли эришилади.
Юқори частотали магнит майдони экранда ўзгарувчан индукцион уюрма токларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу токлар магнит майдонини ҳосил қилади ва магнит майдони қўшимча магнит майдонининг тарқалишига тўсқинлик қилади. Ерга улаш магнит майдонини экранлашга таъсир қилмайди. Экраннинг ютиш қобилияти қўшимча нурланиш частотасига ҳамда экран ясалган материалга боғлиқ. Нурланиш частотаси қанчалик паст бўлса, экран қалинлиги шунчалик катта бўлиши керак. Ўрта ва юқори диапазон тўлқинлардаги нурланиш учун 0,5-1,5мм қалинликдаги экран етарлича самара беради. 10 МГц дан юқори частоталардаги нурланишлар учун 0,1мм қалинликдаги мис ёки кумуш экран етарлидир.
Электромагнит нурланишлар юқори частотали электр ва магнит экранлаш ёрдамида тўсилади.
Экранлаш бешта сатҳда амалга оширилади:

  1. схема элементлари сатҳида;

  2. блоклар сатҳида;

  3. қурилмалар сатҳида;

  4. кабель линиялари сатҳида;

  5. бинолар сатҳида.

Схеманинг қўшимча нурланиш сатҳи юқори бўлган элементлари ерга уланган металл қобиқларга жойлаштирилиши мумкин. Блок сатҳидан бошлаб экранлаш тахта-пўлат конструкцияларидан, металл тўрлардан фойдаланиб амалга оширилади. Кабелларни экранлиш металли тўқилган урама, пўлат кажавалар ёки трубалар ёрдамида амалга оширилади. Биноларни экранлашда катаги 2мм гача бўлган пўлат (мис, латун) тўрлардан фойдаланилади.
Экранлаш ўзининг асосий вазифаси электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан ҳимояланишдан ташқари электромагнит нурланишнинг инсон организмига зарарли таъсирини айтарлича камайтиради. Экранлаш электромагнит шовқинларнинг қурилма ишлашига таъсирини ҳам камайтиради.
Нурланиш ва таъсирланиш қувватини камайтириш нурланиш сатҳини ва компьютер тизимлари элементларининг ўзаро таъсирини пасайтириш мақсадида қўлланилади.
Бунинг учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  1. электр схемасини ўзгартириш;

  2. оптик-алоқа каналларидан фойдаланиш;

  3. конструкцияни ўзгартириш;

  4. фильтрлардан фойдаланиш;

  5. таъминот манбаидаги гальваник ечим (развязка).

Электр схемасини ўзгартириш қўшимча нурланиш қувватини пасайтириш учун ишлатилади. Бунга нурланиши кам бўлган элементларни ишлатиш, сигналлар фронти тиклигини пасайтириш, паразит генерациянинг пайдо бўлишини олдини олиш, ахборот такрорланиши мунтазамлигини бузиш орқали эришилади.
Электромагнит нурланиш ва таъсирланишларга қарши курашда оптик-алоқа каналларнинг ишлатилиши истиқболли ҳисобланади. Ахборотни катта масофага узатишда туқима-оптик кабеллардан фойдаланилади. Оптик алоқа каналлари қушимча электро-магнит нурланиш ва таъсирланишларни туғдирмайди.
Конструкцияни ўзгартириш алоҳида узеллар, блоклар кабелларнинг ўзаро жойлашишини ўзгартириш, шиналар узунлигини қисқартириш демакдир.
Фильтрлардан фойдаланиш қўшимча электромагнит нурланиш ва таъсирланишлардан ҳимояланишнинг асосий усулларидан биридир. Фильтрлар қўшимча электромагнит сигналларнинг тарқалиши ва кучайишини бартараф этиш мақсадида қурилмалар, тизимларнинг ичига, чиқиш йўлига, алоқа линиясига, сигнализацияга ва электр манбаига ўрнатилиши мумкин. Фильтрлар қўшимча электромагнит нурланиш ва таъсирланишларни хавфсиз сатҳгача пасайтиришни, ҳамда фойдали сигналга жиддий бузилишлар киритилмаслигини таъминлаши лозим.
Манба генераторлари бирламчи ва иккиламчи занжирлар ўртасида гальваник ечимни таъминлайди. Натижада қўшимча сигналларнинг электр манбаининг ташқи занжирига тушишига йўл қўйилмайди.
Қўшимча электромагнит нурланиш ва таъсирланиш сигналларининг информативлигини пасайтириш натижасида улардан фойдаланишни қийинлаштиради. Информативликни пасайтириш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:

  1. махсус схемалардан фойдаланиш;

  2. ахборотни кодлаш.

Махсус схемалардан фойдаланишга мисол тариқасида кетма-кет кодни параллел кодга алмаштиришни, параллел кодларнинг хоналилигини кўпайтиришни, монитордаги қатор разверткаси кетма-кетлигини ўзгартиришни ва ҳ. кўрсатиш мумкин. Бу чоралар бузғунчининг ушлаб қолган сигналларидан ахборот олишини қийинлаштиради.
Ахборотнинг ўғирланишини бартараф қилишда ахборотни кодлаш, шу жумладан, криптографик ўзгартиршдан ҳам фойдаланилади.




    1. Download 30,01 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish