Мавзу. Дидактика педагогик таълим назарияси сифатида I. Режа



Download 33,64 Kb.
bet1/6
Sana05.04.2022
Hajmi33,64 Kb.
#529675
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Bosh ta`l ped Jo`rayev bobir


МАВЗУ. ДИДАКТИКА - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ СИФАТИДА
I. РЕЖА:
1. Дидактика – таълим ва ўқитиш назарияси эканлиги.
2. Дидактиканинг мақсад – вазифалари ва асосий тушунчалари.
3. Ҳозирги даврдаги дидактика ривожининг асосий йўналишлари.

II. МАҚСАД. Таълим жараёнининг илмий – назарий, услубий ва амалий асосларини, яъни таълим, таълим бериш, ўқитиш назариясининг мазмун – моҳиятини баён қилиш.

III. ВАЗИФАЛАР.
1. Таълабаларга дидактика ҳақида тушунча бериш.
2. Дидактика таълим назарияси эканлиги.
3. Дидактиканинг мақсад – вазифалари.
4. Дидактиканинг асосий тушунчалари.
5. Узлуксиз таълим тизими ва ўрта махсус, касб – ҳунар таълими концепцияси.
6. Ҳозирги давр дидактикаси тизимлари.
7. Ҳозирги давр педагогикасида таълим парадигмалари: анъанавий, консерватив, илмий, инсонпарварлаштирилган, рационалистик (бисиовистик), технологик, изотерик.

IV. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАРИ: Дидактика; ўқитиш назарияси; умумий дидактика; фалсафа ва социология, сиёсатшунослик; этнология ва педагогик психология; одам физиологияси; хусусий методика; таълим; таълим жараёни; таълим тамойиллари; дидактик тамойиллар; таълим методлари; таълим воситалари; таълим шакли; билим, кўникма ва малакалар; ўрганиш, ўргатиш, ўқиш ва ўқитиш; ташкил этиш; дидактик материаллар; тарқатма материаллар; дидактик қобилият; дидакоцентрик технологиялар; парадигма; таълимни ахборотлаштириш; инновацион таълим; моделлаштириш.

V. МАТН БАЁНИ.
1. Дидактика – таълим ва ўқитиш назарияси эканлиги
Дидактика – педагогиканинг мустақил тармоғи. Таълим – тарбия назарияси, яъни мақсадлари, мазмуни, қонуниятлари, тамойилларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Дидактика педагогикада таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисмдир.
Дидактика грекча сўз бўлиб, “didasko” – ўқитиш, “didaskol” – ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан.
“Дидактика”нинг сўзма – сўз таржимаси таълим назариясини англатади.
Бу атамани немис педагоги В. Ратке (1571-1635) фанга киритган. Дидактика номи остида назарий ва методологик асосларини тадқиқ қиладиган илмий фанни тушунди. Дидактиканинг фундаментал илмий асослари илк бор Я. А. Коменский (1592 - 1670) томонидан ишлаб чиқилган. У 1657 йилда у чех тилида «Буюк дидактика» асарини ёзди. Дидактика номи остида Коменский “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати”, деб тушунди. Дидактиканинг моҳиятини ишлаб чиқишда Г. Песталоцци, И. Гербарт, К.Д. Ушинский, В. Острогорский, П. Каптерев каби машҳур олимлар катта ҳисса қўшишди. Бу йўналишда дидактлар Ю.К. Бабанский, Н. Груздев, М. Данилов, Б. Есипов, Л. Занков, М. Скаткин кабилар ҳам анча ишларни амалга оширишди.
Дидактика педагогиканинг “Нима учун ўқитиш керак”, “Нимани ўқитиш керак”, “Қандай ўқитиш керак”, “Қандай ҳажмда ўқитиш керак”, “Кимларни ўқитиш керак”, “Қаерда ўқитиш керак”, “Нимадан фойдаланиб ўқитиш керак” каби саволларига жавоб излайди.

Download 33,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish