Мавзу: давлат кредитининг ҳУҚУҚий асослари р е ж а


Давлат ички қарзлари турлари



Download 134,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana15.04.2022
Hajmi134,67 Kb.
#554214
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-мавзу

Давлат ички қарзлари турлари.
Бюджет тизими тўғрисидаги қонунга мувофиқ
ички ва ташқи қарзларни амалга ошириш вақтида қуйидаги қарз мажбуриятларидан
фойдаланилиши мумкин:
1) қисқа муддатли (бир йилгача), ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ
муддатли (беш йилдан ортиқ) давлат қимматли қоғозлари;
2) кредитлар (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли кредитлар);
3) Ўзбекистон Республикаси кафолатлари;
4) бюджет даромадлари билан харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни қоплаш
учун қисқа муддатли ссудалар ва уларнинг қонунчиликда назарда тутилган бошқа турлари.
Санаб ўтилган қарз мажбуриятларидан давлат ички қарзларига қуйидагилар
тегишли:
а) қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли давлат қимматли
қоғозлари; б) бюджет даромадлари билан харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни
қоплаш учун қисқа муддатли ссудалар. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат ички қарзлари бўйича қарз
мажбуриятлари сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган
давлат қимматли қоғозлари
га
республика ички заёмлари облигациялари
ва
Ўзбекистон Республикаси хазина
мажбуриятлари
киради.
Облигация
– эгаси томонидан пул маблағлари киритилганлигини ҳамда унда
назарда тутилган муддатда қимматли қоғознинг номинал қийматини қоплаш ҳамда қайд
этилган фоизни тўлаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир (агар уни чиқариш
шартларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса).
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада
юрадиган ёки муомала доираси чекланган ҳолда чиқарилиши мумкин. Мақсадли
облигацияларнинг мажбурий реквизити улар остида чиқарилган товар (хизматлар)ни
кўрсатиш ҳисобланади. 
Республика ички заёмлари облигациялари, 
одатда,
 
тақдим этувчига деб чиқарилади.
Уларни чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан қабул қилиниб, унда эмитент, облигацияларни чиқариш шарти ва
жойлаштириш тартиби белгиланган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси 
хазина билетлари
уларнинг эгалари томонидан бюджетга
пул маблағлари киритилгани ва ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилинадиган бутун
муддат давомида қайд этилган даромадни тақдим этувчига олиш ҳуқуқини тасдиқловчи
давлат қимматли қоғозлари туридир. Улар қуйидаги турларда чиқарилиши мумкин: узоқ
муддатли – 5 йилга ва ундан ортиқ муддатга; ўрта муддатли – 1 йилдан 5 йилгача; қисқа
муддатли – бир йилгача. 
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги
қарор -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қисқа муддатлиларини
чиқариш тўғрисидаги қарор эса – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
қабул қилиниб, уларда даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни сўндириш тартиби
белгилаб берилади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг давлат қисқа муддатли
облигациялари (ДҚМО) муомалада бўлиб, уларни чиқариш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли
облигацияларини чиқариш тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли қарори билан
назарда тутилган эди. Ушбу норматив ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигига 1996 йил апрель ойидан бошлаб 4 млрд. сўмлик ҳажмда ДҚМО чиқариш учун


рухсат берилган ҳамда ликвидлилик шартлари, эмитент, ДҚМОни чиқариш ва
жойлаштиришнинг умумий тартиби белгилаб берилган эди. 
1996 йилги ДҚМО эмиссияси уч ой муддатга ҳар ойда чиқариш шаклида амалга
оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикаси давлат қисқа муддатли облигациялари бозорини ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 30 январдаги 57-сонли қарори билан 1997 йилда
ДҚМОни уч ой ва олти ойлик муддат билан муомалада бўлиши шарти билан чиқариш
учун рухсат берилган эди. 
ДҚМО ликвидлилиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги барча
активлар билан таъминланади.
ДҚМО эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидир.
Облигацияларнинг навбатдаги чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда қабул қилинади, унда
облигацияларни чиқаришнинг чегара ҳажми, жойлаштириш санаси ва потенциал эгалари
учун чекланиши белгиланади. ДҚМОнинг навбатдаги чиқарилиши тўғрисидаги
маълумотлар уни жойлаштириш бошланишидан олдинги етти кундан кечиктирилмаган
ҳолда эълон қилинади. Агар облигацияларни жойлаштириш даврида чиқарилиши
мўлжалланган облигациялар сонидан камида йигирма фоизи сотилган бўлса, мазкур
чиқарилиш амалга оширилган ҳисобланади.
ДҚМО эмиссияси даврий равишда алоҳида чиқарилиш шаклида, одатда, бир ойда
бир марта амалга оширилади.
Облигациялар эгалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий
банки томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари –
резидентлари ва норезидентлари бўлиши мумкин. ДҚМО эгаси сотиб олинаётган кейинги
чиқарилиш облигацияларига ҳақ тўлаш вақтида сўндириладиган облигациялар қийматини
ҳисобга олиш - қарз суришишга ҳақли. 
Давлат қисқа муддатли облигациялари даромадлилиги уларнинг эгалари учун улар
томонидан сотиб олинадиган облигациялар нархи билан облигациялар сўндирилаётган
номинал нарх ўртасидаги фарқ ҳисобига таъминланади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялар чиқарилишига хизмат
кўрсатиш бўйича бош вакил - агентдир. Облигациялар чиқарилишига хизмат кўрсатиш
учун савдо, ҳисоб-китоб тизимлари ва депозитарий тузиш Ўзбекистон Республикаси
Валюта биржасининг зиммасига юклатилади. 
Облигацияларни жойлаштириш, уларнинг муомаласи бўйича барча операциялар
ҳамда ҳисоб-китоблар ва облигациялар эгаларининг ҳисобини юритиш Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки муассасалари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан белгиланадиган Дилерлар орқали амалга оширилади. Дилер кўрсатилган
операцияларни Марказий банк билан Дилер ўртасида дилер функцияларини бажариш
учун тузилган шартномада келишиб олинган тартибда амалга оширади. Дилер
облигациялар эгаларига уларни сўндиришни тузилган шартномаларга мувофиқ равишда
сўндириш вақтидаги облигациялар номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли
билан амалга оширади. 
Облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ва сўндиришнинг аниқ тартиби
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг норматив ҳужжатлари
билан қатъий тартибга солинади. Уларга Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли
облигацияларини чиқаришнинг асосий шартлари, Давлат қисқа муддатли облигациялари
чиқарилиши бўйича хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисида низом,
Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида Дилер функцияларини бажариш учун
шартнома тузиш тартиби киради.

Download 134,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish