Чартизмнинг асосий йўналишлари
“маънавий-рухий кучлар” ва “жисмоний кучлар” ўртасидаги кураш
Чартизм пролетариат ҳаракатидир. Аммо алоҳида ишчи гуруҳларининег ахволи турлича бўлиб, бу ҳаракат иштирокчиларининг таркиби аралаш бўлишига олиб келган. Кураш ҳарактери ҳам ўзгариб, турли мақсадни кўзлашганлар. Дастлаб чартистлар ҳаракати икки йўналишга ажратилган : бири шимолнинг саноат ишчилари, бошқаси – мулкдор ҳунармандлар тоифаси; иккинчисининг маркази Лондон бўлган.
Чартистларнинг келишмовчилиги биринчи навбатда тактика масаласида чуқурлашиб, қандай қилиб хартияни ҳаётга жорий қилишга эришиш мумкинлиги борасида тортишишганлар. Лондон ишчи ҳунармандлар аристократияси тинч йўл яъни, тарғибот ва ташвиқот билан ҳаракат қилишликни илгари суришган.11 Улар оппортунистлар бўлиб, инқилобий ҳаракатнинг баъзи томонларига қарши эдилар.
Маънавий– руҳий куч йўналишида ҳаракат қилувчиларнинг бошлиғи радикал, ўқитувчи Плэс – Ловетт эди. Ловетт ушбу партия бошлиғи бўлиб, хартия эришиши зарур бўлган омиллар ҳақида қўйидагиларни таъкидлайди:
“Хартияни амалга ошириш учун энг яхши восита, йўлни танлашда биз доимо барчамизнинг душманимиз яъни инқилобий кураш, зўравонликдан воз кечишимиз натижаси бўлади.; биз ўйлаймизки бундай йўл билан эришилган ғалаба тезда мағлубиятни келтириб чиқаради. Бунинг учун тинчлик йўли билан хартияни илгари суриш учун бирлашишимиз лозимдир. Фақат тинч йўл билан хартияни амалга оширишимиз мумкин: ягона халқ доимо ўз мақсадига зўравонликсиз эришиши керак”.
Ловетнинг талабномаси бутун бошлиқлик фаолияти учун ҳарактерлидир.
“Лондон ишчилар ассоциацияси” саноат ишчилари, шимолнинг саноат шаҳарларини ўз қўлида тўплаганлар орасида ўз авторитетидан фойдалана олмади. Ўз чиқишларида саноат ишчилари “маънавий–рухий куч” партияси йўлбошчиларининг хоҳишларидан бутунлай ўзоқлашганлар.
Саноат ишчилари йўлбошчилари тезда Лоуэтт қарашларига қарши чиқишдилар. Шимол ишчилари орасида Ирландиялик ОКоннорнинг таъсири кучли бўлиб, ўзини пролетариат йўлбошчиси сифатида эътироф этиб, лондон ишчилар аристократиясига қарши чиққан. Халқнинг қабарган қўллари, олинмаган соқоллари ва бу билан мақсадга эришиш мумкинлиги борасида бахс юритишади. Ловетт ва КОннор қарашлари бир – бирига қаршит бўлганлиги ҳам таъкидланади.12 КОннор жисмоний куч билан ҳаракат қилишга қарши чиқади. Маънавий куч билан мақсадга эришиш имкони борлигини таъкидлайди. Дастлабки даврда чартистларнинг яна бир еткачиси Обрайен ҳам бўлган.
Лондон пролетариати орасида ишни Гарни олиб борган. Гуруҳдаги унинг тарафдорлари тезда “Лондон ишчилар ассоциацияси” дан ажралиб чиқиб, ўзларининг “Демократик ассоциацияси” га асос соладилар. “Маънавий–руҳий кучлар” га қарши чиқишиб, ўзларининг инқилобий дастурларини ишлаб чиқишганлар; ушбу дастур чартистлар ҳаракатининг умумий даражасини кўтара олган: ҳаракатнинг якуний мақсади ва якуний кураш; курашнинг аниқ шиорлари; хартиянинг олтита бандидан келиб чиқиб: 8 соатлик иш куни шиори, касабалар фаолиятини қонунийлаштириш, қашшоқлар тўғрисидаги қонунни бекор қилиш умумий талаблар доирасига киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |