Шартлашиб қўйилган сигнал, белги бўйича айлана кўриб
ўтирганларининг ҳар бири марказда турган ўйинчи бошловчига
билдирмаган ҳолда имо-ишора қилишадилар. Имо-ишора қилишиб
олган ўйинчилар тезлик биланурин алмаштиришлари керак. Ўйинчилар
бошловчига билдирмай, ўринларини алмашти-раётган пайтида у, пайт
пойлаб, югуриб ўқувчилардан бирортасининг ўрнини тез эгаллаб
олиши лозим. Агар у жойни эгаллаб улгурса, жойида қолади, ўринсиз
қолган бола эса айлана марказига чиқади ва ўйин қайтадан бошланади.
Бирор марта ҳам айлана марказида бўлмаган ўқувчи энг чаққон ва
эпчил бола ҳисобланади.
Югуриб ўқитувчиларнинг ёнида ўтирган ўқувчилар
уларнинг
ўрнини эгаллашга ҳақлари йўқ. Марказда турувчи ўйинчи югуриб
ўқитувчиларни ушлаб қолмасликлари керак. Бу ўйинни 3-9 синф
ўқувчилари билан ўтказиш мумкин.
Фил.
Ўйин учун гимнастика кони (1 -2 та) талаб этилади. У
гимнастика деворчасига нисбатан кундаланг қилиб қўйилади, устига
эса деворча томонидан гимнастика тўшаги тўшалади.
Коннинг
қаршисидан 5-6 м масофага ўйинчилар (кўпи билан 8 киши) саф тортиб
турадилар. Агар иккита гимнастика кони булса, ўйин 8 кишилик
команда ўйини сифатида ўтказилади.
Ўйин конга қарши сакраш билан эстафета типида ўтказилади.
Ўқитувчининг сигналига биноан у ёки бу жамоанинг ҳар бир ўйинчиси
муайян масофада югуриб келиб, сакраб коньнинг устига, мумкин қадар
узоқроққа - гимнастика деворчасининг тўшак солинган қисмига
якинроқ жойга миниб олади. Биринчи ўйинчи
сакрагандан кейин
иккинчи ўйинчи, кейин учинчи сакрайди ва ҳоказо. Конга биринчи
бўлиб сакраб улгурган жамоа ўйинчилари ғолиб ҳисобланади. Бу
ўйинни катта ёшли ўқувчилар билан ўтказиш тавсия этилади.
Ланка.
Болалар томонидан севиб ўйналидаган "Ланка" -ўйинида
болалар ўйин жараёнида зийраклик, ҳушёрлик, чаққонлик, чидамлилик
сифатларини ривожлантиришга муҳим роль ўйнайди.
" Ланка"- ўғил болалар ўйинидир. Ўйин воситасида бир парча
юнглик тери қирқиб олинади ва ўртасига озгина қўрғошин қўйилади.
Бу билан енгил нарса (юнг) билан оғир нарса (қўрғошин) қўшилишидан
вазн нормаларига эришилади. Иштирокчилар томонидан ланкани неча
бор ерга туширмай оёқда тепиш чегараси келишиб олинади.
Биринчи
иштирокчи ланкани олиб, ўнг оёғи билан юқорига-қуйига қараб
ирғитган ҳолда тепа бошлайди. Шартга қуръа, ўйнаётган пайтида
ўйинчи боланинг ланкага қўли тегмаслиги керак.
Ланка ерга тушган
заҳоти ёҳуд ўйинчининг ланкага қўли теккан маҳал иккинчи болага
навбат берилади. Маррадаги саноққа етган томон ғолиб саналади.
Ўйин, бир томондан,
болаларда ижодийликни, нимадир ясай
олишни ўргатса, иккинчи томондан, унинг қонун -қоидаларига риоя
қилишни, бўйсунишни,
учинчи томондан эса, ҳаракатчанлик,
чидамлиликни тарбиялаш воситасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: