6
Республика ҳукумати умумдавлат миқёсида катта вазифаларни - мудофаа,
хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфраструктурасини яратиш,
турли
ижтимоий хизматларни молиялаштириш, фуқаролар ижтимоий ҳимоясини
ташкил этиш ва бошқа бир қатор йирик вазифаларни бажаради. Шунинг учун
унинг бюджети ҳам, солиқлари ҳажми ҳам салмоқли бўлиши шарт.
Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг даромади
(фойдаси)дан, жисмоний шахслар даромадидан олинган солиқлар республика
бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим
хусусияти шундаки,
республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетлар
даромадлилик даражасини тартибга солиб туриш мақсадида ажратмалар
ажратилиши мумкин.
Маҳаллий солиқлар
маҳаллий ҳукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб
белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий
ҳукуматлар асосан меҳнаткашларга яқин бўлганлигидан улар ижтимоий
масалаларни
- маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, шаҳар ва қишлоқлар
ободончилиги каби вазифаларни бажаради.
Лекин одатда бу солиқлар ва йиғимлар улар бюджетлари
харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Маҳалий бюджетлар
даромадларини кўпайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат ўз
даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий ҳукуматгина ўз фаолиятларини
тўлиқ амалга ошириши мумкин. Маҳаллий солиқларнинг муҳим
хусусияти
шундаки, улар фақат шу ҳудуднинг бюджетига тушади. Улар ҳисобидан
бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди.
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар потенциалини мустаҳкамлаш
мақсадида қонуний тарзда нафақат маҳаллий солиқ ва тўловларнинг
таркибини аниқ белгилаб қўйиш, балки республика аҳамиятидаги давлат
солиқларининг
маҳаллий
бюджетлар
даромадларидаги
улушлари
динамикасини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш ҳам зарурдир.
Ушбу
стратегик
мақсадга
эришиш
юзасидан
солиқ
тизимини
такомиллаштиришнинг қуйидаги икки муҳим вазифасининг бажарилишига
эришиш керак:
Солиқ тизими жойларда маҳаллий бюджетларнинг ўз солиқ базаларини
такомиллаштиришни ва мустаҳкамлашни рағбатлантириши лозим;
1.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари умумий ҳажмида
тартибга
солувчи солиқлардан тушумларни ҳам қўшганда ўз даромадлари билан
таъминланиш даражаси 70% дан кам бўлмаслиги лозим.
Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш юзасидан жаҳон
амалиёти тасдиқлашича, маҳаллий бюджет бўғинлари ва марказий бюджет
ўртасида юқори бюджетдан қуйи бюджет бўғинларига турли ажратмалар
қилишга хизмат қилувчи масъул давлат молияси бўғинининг (фондининг)
амал қилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсаддаги
махсус фондларга,
жумладан, Россия Федерациясида 1996 йилдан фаолият кўрсатувчи Россия
Федерацияси субъектларини қўллаб-қувватлаш Федерал фондини, 1996
йилдан Қозоғистон Республикасида амал килаётган “Ҳудудларни молиявий
қўллаб-қувватлаш Фонди”ни мисол қилиш мумкин.
Бугунги кунда
7
бюджетлараро муносабатлар амалиёти Ўзбекистон Республикасида ҳам
республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга улар потенциалини
мустаҳкамлаш
мақсадида
трансферт
тўловлари
тизимини
такомиллаштиришга зарурият сезилмоқда.
Шу муносабат билан республика бюджетидан ажратиладиган
Do'stlaringiz bilan baham: