Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби ва унинг мохияти
Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва усули.
Режа:
Корхоналарнинг хўжалик маблағлари.
Хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари.
Хўжалик жараёнлари ва корхона маблағлари.
Бухгалтерия ҳисоби усули.
Ҳисоб хақда умумий тушунча
Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар
Ҳисоб турлари. Бухгалтерияҳисоби.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган
талаблар.
Ҳисоб хақда умумий тушунча. Ҳисоб кишилик жамиятининг барча
ижтимоий-иқтисодий формацияларида мавжуд бўлган. Аммо бу ҳисоб ўзининг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари билан турли формацияларда турлича бўлиб, уша формациянинг ишлаб чиқариш усули билан белгиланган.
Ҳисобга бўлган талаб айникса товар айрибошлаш даврига келиб кучайди. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараккиетининг хамма боскичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган . Жамиятда ҳисоб асосан куйидаги функцияларни бажаради:
1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир
булаетган жараёнларни кўзатиб бориш;
2. Кўзатиш натижасида олинган маълумотларни микдорий
кўрсаткичларда ифодалаш;
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятини кўзатиш
натижаларини махсусхужжатларда кайд қилиш;
4.Махсус хужжатларда кайд қилинган хўжалик операцияларини
умумлаштириш ва гурухлаш;
5. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик жараёни ва
операциялари устидан назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар. Ҳисобда натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Натура табиий ўлчовлари хўжалик маблағлари ва уларнинг иш жараёнидаги харакатларини натура холида ифодалаш учун хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш ҳисобга олинаетган объектнинг хусусиятла-ридан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарк қилади.Масалан, ҳисоб объектлари: огирлик бирлигида (грамм, килограмм, центнер,тонна,); хажм бирлигида (метр, кубометр); ўзунлик бирлигида (сантиметр,метр); ҳисоб бирлигида (дона, бош) ва бошқаларда улчанади.Меҳнат ўлчовлари маълум маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки бошқа бирор ишни бажариш учун сарфланган иш вақтини аниқлаш учун хизмат қилади.Меҳнат ўлчовининг асосида маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган вақт бирлиги меъери ёки бирон- бир ишни бажаришга сарфланадиган вақт меъери етади. Меҳнат ўлчовларига мисол сифатида киши-кунини, киши-соатини келтириш мумкин.
Пул ўлчовидан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик маблағларини ва уларнинг манбаларини, шунингдек хўжалик жараёнларини ҳисобга олиш ва улар устидан назорат ўрнатиш максадида умумлашган маълумот олиш учун фойдаланилади (сум ва тийин кўрсатгичларида). Пул ўлчовининг мавжудлигини товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг харакати таказо этади. Товар ишлаб чиқариш ва қиймат конунининг амал қилиши билан вужудга келган пул ўлчови хозирги вақтда ишлаб чиқариш бирлашмаси, корхона, акцияли жамият, қўшма корхона, кичик корхона, ташкилот ва муассасаларда хўжалик маблағлари ва жараёнларининг умумлашган кўрсатгичда акс эттиришини таъминлабгина қолмасдан, балки уларнинг шу фаолияти устидан кундалик назорат ўрнатади.
Пул ўлчови ёрдамида корхонанинг маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган хамма харажатини ҳисоблаш, харажатларни даромат билан таққослаш ва натижани аниқлаш, маҳсулот таннархини аниқлаш, ишни рационал юритишни таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш манбаларига аниқлаб топиш,хар хил маблағларнинг мавжудлиги хақдаги маълумотларни умумлаштириш, ишлаб чиқаришга таалукли бўлмаган хар хил харажатларни йўқотишга эришиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш
учун кушимча маблағларни ташкил қилиш мумкин. Хўжаликда пул ўлчовисиз хар хил йигма кўрсатгичларни талаб қиладиган халқ хужалигини режалаштириш мумкин эмас. Кўпинча пул ўлчови ҳисобда меҳнат ва натура ўлчовлари билан бирга қўлланилади. Шундай қилиб ҳисобда турли максадларга хизмат қиладиган уч хилдаги ўлчовлар тизими амал қилади. Бу ўлчовлар айрим холларда алохида, айрим холларда эса биргаликда қўлланилиб, хўжалик фаолияти юзасидан тула тафсифнома бериш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |