8.3. Даврий ва йиллик бухгалтерия ҳисоботинииг таркиби.
Узбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофик юридик шахс хисобланган, алохида
балансга ва банкда хисоб-китоб счетига эга бўлган, солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчи бўлиб
хисобланган ташкилий-хуқукий ва мулкчилик шаклдан катъи назар (банк ва суғурта ташкилотларидан
ташқари) молиявий ҳисобот тузади ва тақдим қилади. Бюджет ташкилотлари фақат молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисоботни такдим қилади.
Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш муддатлари Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан ишлаб чиқилган ва 2000 йил 15 июнда №47 сонли буйруқ билан тасдикланган «Чораклик ва
йиллик молиявий ҳисоботларни такдим килиш муддатли тўғрисидаги» Низомга мувофик тақдим қилинади
(АВ №942 3.07.2000Й).
Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар хажмида тақдим қилинади:
бухгалтерия баланси — шакл №1 (қаранг 1 -иловага);
молиявий натажалар тўғрисидаги ҳисобот - шакл №2 (каранг 2-иловага);
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - шакл №4 (каранг 3-иловага);
хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот - шакл №5 (каранг 4-иловага);
изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Чораклик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар хажмида тақдим килинади:
бухгалтерия баланси — шакл №1;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - шакл №2;
изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда
тузилади. Уларнинг йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар хажмида тақдим қилинади:
бухгалтерия баланси - шакл №
1 ;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - шакл №
2 ;
изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Йиллик молиявий ҳисоботга молиявий натижаларга таъсир курсатган асосий омилларни акс эттирган
холда изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар берилиши лозим. Шу билан биргаликда йил бошида
баланс ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида узгартириш сабаблари ва кейинги йил учун корхонанинг
хисоб сиёсати акс эттирилиши лозим.
Молиявий ҳисобот тузишда бухгалтерия хисоби тўғрисидаги қонунга, фукаролик кодексига,
бухгалтерия хисобининг миллий стандартларига ва амалдаги бошқа меъёрий хужжатларига амал қилиш
лозим.
Руйхатдан ўтишга ёки юридик шахс хуқукини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик
операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади.
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича кредиторлик карзи қонун
хужжатларида белгиланган тўлов муддатлари тугаган кундан кейин келадиган кундан бошлаб ўтказиб
юборилган хисобланади.