Мавзу бухгалтерия ҳисоби фанининг мукаддимаси



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/85
Sana28.04.2022
Hajmi1,45 Mb.
#586959
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
ЫЫЫЫЫЫЫЫЫЫ

6.5.
 
Корхонанинг хисоб сиёсати. 
Бухгалтерия хисоби қонун, стандарт, низом, йурикномалар асосида юритилади. Бирок, жуда кўп 
меъёрий хужжатлар бухгалтерия хисобини юритишда, актив ва мажбуриятларни бахолашда, хисоб-китоб ва 
бошқа харажатларни хисоблашда ва бошқаларни танлаш имкониятини беради. 
Бухгалтерия хисоби стандартлари бухгалтерия хисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга 
доир минимал талабларни белгилайди. 
Бухгалтерия хисобининг миллий стандартлари (БХМС) бухгалтерия хисобини ташкил этиш, юритиш 
ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди. 
Бухгалтерия хисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун 
хужжатларида белгиланган тартибда кўллаши мумкин. 
Бу мақсадга эришиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг хисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига 
асос бўладиган концепциялар хамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига энг кам микдордаги талаблар кўзда 
тутилган. 
Айрим операциялар ва вокеаларни акс эттириш, уларни улчаш ва очиб бериш учун батафсил 
талаблар БҲМСларда баён қилинади. 
Молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилиши лозим бўлган ахборотларга талабларни баён 
қилмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга кўшимча ахборот сифатида 
молиявий шархларни тақдим этишлари мумкин. 
Хисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг рахбари бухгалтерия хисобини юритиш ва 
молиявий ҳисобот тузиш учун қабул киладиган усулларнинг йиғмаси тушунилади, молиявий ҳисобот шу 
усулларга мувофик ва уларнинг қоидалари ва асосларига мувофик равишда тузилади. 
Хисоб сиёсатининг асосини шакллантириш тартиби «Хисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» №1 
БХМСда келтирилган (Молия вазирлиги №474 14.08.1998 й). 
Янги
очилган корхоналар давлат руйхатида ўтган санадан бошлаб 90 кун ичида уз хисоб сиёсатини 
ишлаб чикиши лозим. 
Молиявий йил давомида хисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритишга йул куйилмайди. Молиявий йил 
бошида хисоб сиёсатига ўзгартиришга рухсат берилади, бирок молиявий ҳисоботнинг тушунтириш хатида 
бу ўзгартириш сабаблари кўрсатилиши лозим. 
Бухгалтерия хисобини гурухларга ажратиш ва хўжалик фаолияти фактларига бахо бериш, активлар 
кийматини тўлаш, хужжатлар айланмасини, мол-мулкни руйхатга олишни ташкил этиш 
Операциянинг содир 
бўлган вакти 
Операциянинг қисқача 
мазмуни 
Корреспонденцияланувчи счетлар 
(бухгалтерия проводкаси) 
Сумма 
Дебет 
Кредит 


усуллари, бухгалтерия хисобида ҳисоботларни кўлланиш усуллари, хисоб регистрлари тизими
ахборотларни ишлаб чиқиш ва ўзига тегишли усуллар, услубиятлар бухгалтерия хисобини юритиш 
усулларига киради. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг хисоб сиёсати субъект рахбари томонидан хўжалик юритувчи 
субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий 
курсаткичлари бир-бирига киёсланадиган бўлиши учун БХМС асосида шакллантирилади. 
Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алохида мустакил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки 
хўжалик юритувчи субъектларнинг жамланган гурухига киришидан катьи назар шу хўжалик юритувчи 
субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини курсатувчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ахволи, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида хамда 
пул маблағларининг харакати хақида иктисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчилар кенг 
доирасига зарур бўлган ахборотни тақдим этиш молиявий ҳисоботнинг мақсади хисобланади. 
Молиявий ҳисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг рахбарияти томонидан 
ресурсларни бошқариш натижаларини курсатади. 
Хисоб сиёсатидаги мақсадга эришиш учун молиявий ҳисоботларда улардан фойдаланувчиларга пул 
маблағлари харакати истикболини белгилашда, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини 
шакллантириш муддатлари хамда эхтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотлар 
бўлиши керак: 
-
Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўғрисида (накд пул маблағи 
тушумларининг ёки бошқа иктисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида); 
-
Хўжалик юритувчи субъектнинг (пул маблағларининг эхтимол туғилган камайиши ёки бошқа 
иктисодий манфаат манбалари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида; 
-
Хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурсларига (субъект эгаларининг бадаллари ва мулк 
эгаларига тўловлардан ташқари) ўзгартириш киритадиган тақсимланмаган фойда тўғрисида; 
-
Пул маблағининг харакати тўғрисида (келгусида пул окимларининг эхтимол тутилган харакати 
кўрсаткичлари сифатида). 
Бундай ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек 
мажбуриятлар бўйича уз вактида хисоб-китоб қилиш имкониятларини бахолаш учун молиявий ҳисоботдан 
фойдаланувчилар учун зарур бўлади. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг рахбари хисоб сиёсати қонунларга мос бўлиши учун, шунингдек 
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун жавобгардир. 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish