баланслари тўғрисидаги низомга кура корхона йўқлама қилишни куйидаги
муддатларда утказиши шарт:
-
асосий воситаларни хар йили энг камида бир марта йиллик ҳисобот
ва баланс тўзиш олдидан,аммо ҳисобот йилининг 1 ноябридан аввал эмас;
-
капитал сарфларни хар йили энг камида бир марта йиллик ҳисобот ва
баланс тўзиш олдидан,аммо ҳисобот йилининг 1 декабридан аввал эмас;
-
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонанинг ўзида ишлаб
чиқарилган ярим тайер маҳсулотлари йиллик ҳисобот тўзишдан олдин,аммо
ҳисобот йилининг 1 октябридан аввал эмас;
-
тугалланмаган тўзатиш ва келгуси давр харажатларини хар йили
камида 1 марта;
-
еш хайвон,бокувдаги хайвон,куш,куен,йирткич
хайвон ва асалари
оилалари хамда тажриба остидаги хайвонларни – хар чоракда энг камида бир
марта;
-
омборлардаги тайер маҳсулотлари – хар йили энг камида бир марта
йиллик ҳисобот ва баланс тўзиш олдидан,аммо ҳисобот йилининг 1
октябридан аввал эмас;
-
саноат молари сакланадиган омбор ва базалардаги молларни – хар
йили энг камида бир марта;
-
озик-овкат моллари сакланадиган омбор ва базалардаги товарларни –
хар йили энг камида икки марта;
-
чакана савдо магазинларидаги ва унинг бошқа корхоналаридаги мол
ва идишларни - хар йили энг
камида икки марта;
-
китоб магазинларидаги молларни – хар йили энг камида бир марта;
-
кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмларни – хар йили энг камида
бир марта;
-
нефть ва нефть маҳсулотларини - хар ойи энг камида икки марта;
-
кимматбахоли металла ва олмосларни хар йили энг камида икки
марта;
-
кутубхона фондаларини - тегишли вазирликлар томонидан ўрна-
тилган тартибда;
-
хом-аше ва хар хил моддий қийматликларни –
хар йили энг камида
бир марта, йиллик ҳисобот ва баланс тўзиш олдидан, аммо ҳисобот йилининг
биринчи октябридан аввал эмас;
-
пул маблағлари, пул хужжатлари, кимматли ва катъий ҳисоботдаги
иш когоз (бланк)ларни – хар ойда камида бир марта;
-
бланклар билан ҳисоб-китобларни (ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар,
ссудалар, бюджетдан олинган маблағлар ва бошқалар буйича) банкларининг
кучирмаларини олиш биланок, банкка инкассага берилган ҳисоб-китоб
хужжатлари буйича эса
хар ойнинг биринси санасига;
-
бюджетга туловлар буйича ҳисоб-китобларни – хар чоракда энг
камида бир марта;
-
корхоналарнинг ўзларини алохида балансига утказилган ишлаб
чиқариш булинмалари, ишлаб чиқаришлари ва хўжаликлар
билан хамда
юкори ташкилотлари билан ҳисоб-китобларини - хар ойнинг биринчи
санасига;
-
дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни - хар йили энг
камида икки марта.
Юкорида кўрсатилган йўқлама қилиш муддатларига караб корхонада бир
йилда утказиладиган юклама қилишлар режаси тўзилади. Шу режага асосан
корхонага тегишли барча қийматликлар, йўқлама қилинади ва бу
маълумотлар ҳисоб маълумотлари билан солиштирилади. Ана шу йул билан
ҳисоб маълумотларининг реаллиги таъминланиб борилади. Моддий жавобгар
шахслар алмашган вақтда алмашиниш куни йўқлама утказилиши шарт.
Режали йўқлама қилишни утказиш учун бир
канча тадбир-чоралар амалга
оширилади.
Режали йўқлама қилишдан ташкари, корхоналарда тусатдан хам йўқлама
қилиш утказилади. Бундай йўқлама қилишлар корхона рахбарига ёки юкори
ташкилот ва идораларга тегишли объектдаги жавобгар шахснинг ножуя
харакатлари хақда бирор хабар келганда, корхона фаолияти тафтиш
қилиниши даврида, ут олиш, сув ташиш ва бошқа
баъзи сабабларга кура
амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: