Triticum L. avlod (turkumi)ga kiruvchi bug‘doy o‘simligining madaniy o‘simliklar ichida tutgan o‘rni. Bug‘doyning poliploid qatorlari va ularning tavsifi. Bug‘doyning allotetraploid va allogeksaploid turlarining kelib chiqishi. Bug‘doy poliploid turlari evolyutsiyasini tadqiq qilishda turlararo duragaylash va ularning amfidiploidlarini tsitogenetik tadqiq qilish. Bug‘doyning genetik kollektsiyasi.
Буғдой генетикасида анеуплоидия
Буғдой генетикасида анеуплоидия
Америкалик олим Sirs томонидан яратилган Chaynz Spring навининг (2n=42) тўла моносомиклар қаторнинг яратилиши буғдой генетикасида аҳамиятга эга бўлди. Моносомик тизмаларнинг яратилиши ва уларни селекцияда тадбиқ этилиши, ҳамда ушбу муаллиф томонидан олинган нулисомиклар буғдой геномидаги хромосомалар таркибини иденфикация қилиш имконитини берди. Унинг аҳамияти шундан иборатки буғдой хромосомалари морфологик жиҳатдан жуда ўхшаш ва хромосомаларга 1 дан 21 гача таркиб рақам берилиб кейинчалик ҳар бир хромосоманинг қайси генотипга ва қайси гомологик гуруҳга монсублигини аниқлаб берди.
Хромосомаларни иденфикация қилиш ҳамда генетик таҳлилда апеуплоид шакллардан фойдаланиш тўғридан тўғри генлар жойлашган жойни аниқлаш ва бириккан ҳолда ирсийланувчи генлар гуруҳини аниқлаш имкониятини беради.
Моносом таҳлилда ўрганилаётган нав барча хромосомалар бўйича моносом тизмалар билан чатиштирилади. Дурагай авлодлапрда цитогенетик таҳлил қилинади ва гомозигота ҳолатида хромосомалар аниқланади. Кейинги авлодларда генларнинг фаоллигини аниқлаш йўли билан ген қайси хромосомада жойлашганлги иденфикация қилинади.
Расм. 4B хромосомали Hg геннинг моносомик таҳлили i.
Чапдан ўнга: Chaynz Spring 4B, (VIII) хромоса бўйича моносомик ; Kometa Klyayn нави ;Моносомик
Барча гексоплоидли буғдой навларида поясининг ичи бўш, деварлари юпқа бўлади. Тетраплоидли буғдойда- поясининг ичида пўкаксимон тўқималар билан тўлдирилган ва поя деворлари қалин бўлади. Поя ички қаватининг тўлиқлиги 3 та ген томонидан бошқарилади кўп ҳолларда қисман доминантлик қилади.
Поянинг баландлиги кучли ўзгаруван бўлиб мураккаб ирсийланишга эга. Таркиби рецессив паканалик генларни сақловчи навлар: Norin 10, Meksika 50 ( 3 та паканалик генлари бор), Sonora 64 (2 та паканалик гени бор), Lerma Roxa (1 та паканалик ген бор ). Tom Pus va Tom Samb навларида доминант паканалик генлари бўлиб пакана буғдой олишда аҳамиятга эга.
Қилтанокли бўлиши уч гуруҳга бўлинади: 1-Қилтаноқсиз, 2-Қилтаноқли ва 3-ярим қилтаноқли 4B хромосоманинг калта елказида жойлашган Hd гени қилтаноқ ҳосил бўлишини белгилайди. B1 ва B2 генлари эса қилтаноқлиликка ингибитор ген сифатида таъсир этади. Қилтаноқсизлик белгиси доминант ҳисобланади.
Бошоқ косачаларнинг туклилиги доминант тарсда ирсийланади 1A хромосоманинг калта елказида жойлашган Hg гени томонидан бошқарилади.. Бошоқ косачаларининг ранги –қизғиш, жигаррангдан оқ, бўлади. Қизил ранг 1B хромосомада жойлашган Rg1 ва Rg2 бошқарилади. Бошоқ косаларининг ранги қора бўлса - 1A хромосомада жойлашган Bg бошқаради. Bg гени қизил рангли белгиловчи Rg генига нисбатан эпистатик таъсирга эга. 3A хромосомада бошоқ косачалари рангига ингибитор сифатида таъсир қилади.