Бошқариш услублари асосан онгли равишда муаян мақсадларга эришиш учун хизмат қилади. Улар моҳиятива мақсадига кўра, тарбиявий, моддий-рағбатлантирувчи, маъмурий-ташкилий турларга булинади.
Тарбиявий услуб асосан инсонни манавий такомиллашишига, псиҳологиясиги ва бошқа ижтимоий ҳарактерига мос равишда ташкиллаштирилади.
Моддий-рағбатлантирувчи услуб эса меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилаш учун ишчиларни моддий қизиқтириш йуллари билан ташкил этилади. Моддий рағбатлантириш тарбиявий услуб билан доимий уйғунлаштириб борилиши натижасида юқорикўрсаткичларга эришиш мумкин.
Маъмурий-ташкилий услуб асосан жамият талабларини кондиришга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини ва меҳнат тахсимотини режали олиб бориш учун қўлланилади. Бу услуб икки турда бўлиши мумкин: узок муддатга мослаштириладиган ва бир марталик ташкилий бўлиши мумкин. Шарт-шароитига кўра керакли услуб қўлланилади ва такомиллаштириб борилади. Бошқариш усулларини такомиллаштиришдан асосий мақсад даромадни тўғри тақсимлаш, ҳар бир ишчи, хизматчи уз меҳнати билан даромат олишини таъминлашдир. Демак, бошқариш услубларини хаётга шундай тадбик этиш керакки, ҳар бир инсон меҳнат килсагина турмуши яхши бўлишига ишонч хосил килсин.
Бошқариш санъати замонавий раҳбарлардан талаб килинадиган хислатлардан энг асосийси бўлиб, унинг уз қўл остидаги хизматчилар билан жуда яхши муносабат урнатиш, корхонада ишлаб чиқаришнинг энг самарали натижаларини берадиган мухдни яратишидадир.
Бозор иқтисодиёти шароити бошқарувида узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган режалар тўзиш, қарорлар қабулқилиш, ижрочилар ўртасида ишларни тақсимлаш, қарорлар ижросини назорат қилиш, ижрочиларни рағбатлантириб бориш каби ишлар ҳамзамонавий раҳбар зиммасидадир.Бошқарув қарорлари ичкива ташки омилларга эга бўлиб, улар оддий ва нозик шароитларда бир қарорни тайёрлаш вақабулқилишда жамоа фаолларининг қатнашуви ҳамзамонавий раҳбар ташкилотчилигини, бошқарувни обру-демакратик услубда олиб боришни кўрсатади. Замонавий раҳбар ташкилотчилиги - меҳнат жамоасини уюштириш, жипслаштириш, ишлаб чиқариш ва тарбиявий жараёнларга тъсир кўрсатиш, гуруҳ фаолиятини олий мақсадларга қарата олиш қобиляти каби масалаларни қамраб олади. Замонавий раҳбар жамоани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқаришига раҳнамолик қилар экан, шуни унутмаслик керакки, одамлар бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бир-бирларига ҳаржиҳатдан муҳтож, шахсий эҳтиёж ва мақсадларга эгадирлар. Шу боис ҳарқандай тадбиркор-раҳбар энг аввало инсоний кадриятларга диққат-эътиборини қаратмоғи лозим булади.
Тадбиркорнинг ташкилотчилик қобиляти ҳамма нарсада муваффақиятга эришувининг муҳим шартидир. Қандай замонавий раҳбар муваффақиятга тез эришади? Руҳиятшунос олимлар унинг бир неча омилларга боғлиқлигни таъкидлаганлар. Булар қуйидагилардир:
1. Замонавий раҳбар ташкилотчилик қобилятининг унинг шахсида намоён бўлиши:
- жамоада соф ахлоқий муҳит пайдо қила олиши, ҳамманинг ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлай олиши;
- одамлирни ишонтира олиши ва жамоада ўзаро яхши муносабатларни қарор топтириши учун шарт-шароит яратиши.
2. Тадбиркорлик раҳбарнинг одамлар билан тил топиб ишлаш маҳорати:
- тадбиркор ўз қўл остидагиларнинг нимага қодирлигини ҳисобга олиб ишларни тақсимлаши;
- одамларни уюштиришнинг энг муҳим омилларидан фойдаланиши;
- ҳар бир кишининг руҳий-псиҳологик кайфиятларига мос равишда мулоқотқилиши.
3. Замонавий раҳбарнинг меҳнатга муносабатида ишбилармонлиги:
- ишлаб чиқариш ва бошқа жабҳаларда ҳар хил муаммоларни ҳал этишда энг қўлай йулларни излаб топиш;
- виждонлилик ва адолатлилик;
- бошлаган ишларни охирига етказиш.
4. Замонавий раҳбарнинг фаолиятида ижро этиш қобиляти намоён бўлиши:
- касбий малака ва кўникмага эга бўлиши;
- техник вазифаларни ҳал этишга уқувлилиги;
- янгиликлар ва ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этиб бориши.
5. Замонавий раҳбарнинг қарорларни қабулқилишдаги уқуви:
- мустақил равишда қарорлар қабулқила олиши;
- қабулқилган қарорининг окибати ва натижаларини кўра билиши;
- ишлаб чиқаришда содир бўлувчи турли ҳолатларни ҳисобга олиб бориши, тангликдан қутулиш йулларини излаши;
- нотўғри қарорқабулқилганда ўз хатоларини бўйнига олиши;
- ходимларни бошқарув масалаларини ҳал этишга кўпроқ жалб этиши.
6. Замонавий раҳбарнинг одамларга муносабати:
- ўз ваъдаси, сўзининг устидан чиқиши;
- одамларни бир-биридан ажратмаслиги –ҳаммага боб-баравар муносабатда бўлиши;
- ўз қўл остидагиларга ва бошқаларга тавозеъда бўлиши ва ўзини тута олиши, одоблилиги ва мулойимлилиги;
- одамларга эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш, имкон қадарҳар бир кишининг руҳий-псиҳологик хусусиятларини ҳисобга олиб, муомалада бўлиши.
7. Замонавий раҳбарнинг ўз-ўзига талабчанлиги:
- ўз хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолай олиши;
- ўз имкониятларини ҳисобга олиб ишлаши;
- бошқаларнинг унга берган яхши ва ёмон баҳоларни тахлил этиб бориши ва ўз фаолиятида намоён қилиши.
Замонавий раҳбарўзида куйдаги руҳий-псиҳологик, физиологик, ахлоқий, маънавий ва ишбилармонлик хсусиятларини мужассамлаштирган бўлиши керак.
Замонавий раҳбарнинг руҳий-псиҳологик хсусиятлари:
1. Нутқ ва тафаккур сифатлари – кучли хотира, доимий диққат, соғлом акл, фикр кенглиги, чуқурлиги, тезлиги, муаммо моҳиятини тез англаб олиш, ижодийлик, маънавий қизиқишларнинг ҳар томонламалилиги, фикрни оғзаки ва ёзма шаклда қисқа, тушунарли аниқ тарзда ифодалаш.
2. Характер сифатлари –мақсадга интилувчанлик, далиллик, мардлик, ишонч, ўзини тута билиш, ўзи ва бошқаларни бўйсундира олиш ва таваккал қилишқобиляти, кийин вазиятларда ҳаммулоҳазакор бўлишқобиляти, ҳазил-мутоиба туйғуси бўлиши.
3. Ҳис-туйғу сифатлари –ҳис-туйғулари турғунлиги, аниқлиги, ифодалилиги, кучли ҳаяжонли ҳолатларда тўғри ҳаракатлар қилишқобиляти, мулоқотга киришганда бошқалар кайфиятини ҳис-туйғуларини ҳисобга олиш, ўз ҳис-ҳаяжонлари ва кайфиятларни бошқара олиш.
4. Хулқ-атвор сифатлари –ҳаракатга интилиш ва уни ҳимоя этиш, самимийлик, ҳалоллик.
Замонавий раҳбар шахсининг руҳий-физиологик сифатлари
1. Арзимас нарсалардан жаҳли чиқмаслик, аччиқланмаслик, баъзан кўриб кўрмаганга олиш.
2. Руҳий жараёнларда босиқлик.
3. Руҳий, ҳаяжонли хавф-хатар ҳолларида ўртача бўлиш.
4. Ўзини англашда фаоллик кайфиятда ўта сезгирлик.
5. Жисмоний соғлом ва бошқалар.
Замонавий раҳбарнинг ахлоқий, маънавий сифатлари:
1. Меҳнатсеварлик, одамларга нисбатан дўстлик, инсонпарварлик, самимийлик, ҳалоллик, виждонлик, сабр-матонат, холислик.
2. Тартиблилик ва интизомлилик, ўзига ва бошқаларга талабчанлик, узгалар фикрини тушуниш ва ҳисобга олиш.
Замонавий раҳбарнинг ишбилармонлик сифатлари:
Соҳа ва касб сирларини яхши билиш, юқориуқув ва малака, янги технология талабларига мос билим ва тажриба, ишлаб чиқариш техника ва технологичсини чуқур билиш, бошқариш усулларини яхши ўзлаштирган бўлиши, ўз билими, малакаси кўникмаларини ошириб бориш, ахборат айрибошлашни билиш ва хоказо.
Замонавий раҳбарнинг ташқи куриниши – тоза озодалик, тартиблилик, зиёлилик, кийим-кечакда, хулқ-атворда нафосатлилик, саранжом-саришталик ва бошқалар.
Замонавий раҳбар ташкилотчилиги ўз кучи ва вақтини тўғри тақсимлашида, қарорлар қабулқилиши ва ҳал этишда ғоят аниқлик, зукколик билан иш кўришида ҳам намоён бўлади. Хсусан, замонавий раҳбарнинг ниҳоятда ақилли, тарбияланган, фикри теран бўлиши, бозор иқтисодиёти шароитининг муҳим талабидир.
Замонавий раҳбармеҳнат жамоаларини уюшиши, жипслашиши ва ривожланишининг руҳий- псиҳологик жараёнлари боскичларини ҳисобга олиши керак.
1. Уюшиш-жипслашиш босқичи. Жамоага уюшишнинг жипслиги ҳамкорликда фаолият қилш заруратидан келиб чиқиб, аъзоларнинг малакаси, қобиляти, қизиқишларининг бир жойга жамланиши билан изоҳланади. Шахсий эҳтиёжларни қондиришдаги фаолият кишиларни жипслаштиради. Замонавий раҳбармеҳнат жараёнида кишиларнинг билими, касби,малакаси, ёшини ҳисобга олиб, уларни жамоага туплайди. Бунда замонавий раҳбарнинг ташкилотчилик қобиляти намоён бўлади.
2. Жамоанинг таркиб топиш босқичи. Замонавий раҳбар жамоа ҳар бир аъзосининг меҳнатга муносабатини аниқлашга киришади. Кимки фаолиятининг ижтимоий аҳамиятини чуқур англасагина ўзининг бор кучи, ижодкорлигини ишга сафарбар этади. Жамоада “фаоллар ва дангасалар, халақит берувчилар” бўлиши мумкин.
Замонавий раҳбар бундай ҳолда ходимлар ўрнини алмаштириш, меҳнатга муносабатини ўзгартириш, ўз ишига қизиқтириш, ташаббус кўрсатишга ундаш оркали жамоа фаоллигини таъминлайди. У бу ишларни қўл остидагилар фаолиятини кузатиш, назорат қилиш, баҳолаш, меҳнат натижаларини салмоқлаб кўриш билан қушиб олиб боради.
3. Ҳар бир аъзонинг жамоага мослашиш боскичи. Бу босқичда “қолоқлар”, халақит берувчилар” қолмайди. Уларнинг шахсий қизиқишлари ва эҳтиёжлари жамоа фаолияти билан чирмашиб, мослашиб кетади. Соф ахлоқий-руҳий муҳит яратилган меҳнат жамоасида фаоллик, ижодкорлик, касбга қизиқувчанлик барқарор тус олади. Шахсда яхши ният пайдо бўлади, мақсад ва эҳтиёжларини қондиришга интилиш, меҳнатсеварлик кучаяди. Ҳамкорликдаги меҳнатдан завқ олиш шахслараро муносабатларни яхшилайди.
4. Инсоний қадриятларга эришиш боскичи. Шу босқичда жамоа ҳис-туйғулари бир мақсад йўлида умумлашади. Жамоавий фаоллик вужудга келади, анъанавийлик қарор топади. Инсон ўз қизиқишлари ва интилишларини жамоа ҳаётига боғлайди. Атрофдагиларга ишончи ортади, дўстлик ва муҳаббат ришталари мустаҳкамланади. Бу жараёнларда замонавий раҳбар зиммасига катта масъулият юки тушади. Бунда тадбиркорнинг ўзига хос иш юритиши, бошқарув уқуви, ташкилотчилиги, тарбиявий ишлар олиб бориш маҳорати яққол намоён бўлади.
Яхши замонавий раҳбар учун маълум шахсий сифатлар зарур. У қатъиятли ва чаққон, ҳаққоний билимларга зийрак бўлиши керак. Ўзига керакли фикрларни йиға билиши керак. 99 фоиз илғорғоялар мутахасислар билан мулоқотда юзага келса, 1 фоиз ғоялар илҳом пайтида одамларни эшита билишгақараб юзага келади. Бунинг учун суҳбатлашишни билиш, ўрганиш, шахсий ғаразларни унутиш, ғояларни тартибга солиш, энг асосийси доимо ўкиши керак. Акс ҳолда у ўз ишини баҳолай олмайди.
Замонавий раҳбар катъий бўйруқлар бериши, бўйруқнинг бажарилиши окибатларидан воқиф бўлиб туриши зарурдир. Шунинг учун у ходимларнинг ички хсусиятларини билиши керак. Баъзан ходимлар қасддан меҳнат интизомини бузадилар. Бунга сабаб моддий таъминотининг ўз вақтида бўлмаслиги, бир неча вазифани бир вақтда берилиши, аниқ бажарилиш вақти кўрсатилмаганлиги, мукофотлаш шаклининг номукаммаллигидир.Бунинг учун замонавий раҳбар кишилар камчиликларига сабр-тоқат билан ёндашиши керак.
Замонавий раҳбар ишчанлик ва талабчанликни одамийлик билан уйғунлаштириши кишиларда яхши кайфият туғдиради. Беъмани латифа ходимлар ҳафсаласини пир қилади, оддийлик қадрланади. Баъзан туғилган кунларда яхши ходимларникига бориш мумкин, ёмонларникига хушфеъллик билан рад жавобини бериш ҳам мумкин.
Замонавий раҳбар камсукум, қатъий, ҳалол, шижоатли бўлиб, у демакратик усулда ишчи-хизматчиларни фикри, таклифи, мулоҳазалари билан ҳисоблашиб иш кўради. Шу билан бир қаторда корхонада интизомни, тартибни талабчанлик билан назоратга олдиради. Сифат билан кўрсаткични эътибордан соқит қилмайди. Меҳнатни аниқҳисоб-китоб, режа билан қилишга эришади. Ўзининг қобилятига объектив баҳо бера олади. Кадрлар танлашда, иш жараёнида таниш-билишчиликка эмас, асл мутахасисларга суянади.
Замонавий раҳбарқўл остидаги ходимлари билан ўзиўртасида “расмий девор” пайдо бўлишига йул қуймайди. Каттани-катта, кичикни-кичик ўрнида кўради. Жамоанинг туй-маъракасида иштирок этгандаям тўрда эмас, балки элга аралашиб ўтиради.
Раҳбар учун зарур бўлган яна бир муҳим фазилат шундан иборатки, у ҳалқ билан тил топиша олиши лозим. Раҳбар энг мураккаб, энг қийин вазиятларда ҳам одамларни кўндириши, уларни баъзи бир ножўя йўллардан, хатти-ҳаракатлардан қайтариши ва ўз атрофида соғлом вазият, соғлом иқлим барпо этиши даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |