Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,74 Mb.
bet6/18
Sana20.03.2022
Hajmi1,74 Mb.
#501953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
diqqatsizlik va giperaktivlik psixokorreksiyasi

Модал носпецифик. Диққатнинг бузилишининг ҳар хил шакли ва даражалари бўлиб, бунда каса диққатни тўплай олмайди ҳар хил модалликдаги стимуллар (кўриш, эшитиш, тактил) (узунчоқ ва ўрта мия –носпецифик йўл). Касалда тез толиқиш, кескин ҳажмларни аралаштириб юбориш ва диққатни йўналтиришни бузилишига олиб келади. Бу барча фаолиятда –гностик, сенсомотор, интеллектуал). У бош миянинг лат ейиши орқали юз беради. Касалда ҳисоблаш операциялари вақтида тўғри ва кейинчалик ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилади.

  • Паришонхотирлик – диккатнинг чекланган объектларга узок вакт мобайнида каратилиб туришининг бузилиши. Бу бузилиш купинча чарчаганда, астеник холатларда кузатилади.

  • «Олимнинг эътиборсизлиги» (сохта паришонхотирлик) - диккатни уз хаёлларида жалб булиши. У бирон бир гоя билан банд булган,уз кечинмаларига берилган кишиларда кузатилади. Бу холда бундай кишилар атрофдаги нарса, ходисаларга эътибор бермайдилар, масалан, уларга берилган саволларга дикат килмайдилар, эшитмайдилар. Ички диккатни юкори интенсивлиги ва кийин узгариши билан белгиланади.

  • «Карилик паришонхотирлиги» - диккат жамланишининг суст интенсивлиги ва кучувчанлигини кийинлашиши билан характерланади.

  • Диккатнинг чалгиши – диккатнинг кучиш кобилияти меъёридан ошиб кетади, бунинг натижасида беморлар хеч нарсага узок вакт диккатларини карата олмайдилар. Диккат бир объект ва фаолият туридан иккинчига кучиб туради. Бу хол фикрлашни тезлашиши билан бирга кечади ва маниакал синдромида кузатилади.

  • Диққатнинг инертлиги (кам харакатчанлиги, кучишининг кийинлашиши) – диккатнинг патологик фиксацияси, диккатнинг бир объектдан иккинчисига утиш механизмини бузилиши. Бу холат эпилепсия ва депрессив синдромда кузатилади.

  • Апрозексия – диккатнинг бутунлай йўқолиб кетиши.

    Шунингдек, психологлар томонидан диққат бузилишининг яна бир тури алоҳида ўрганилган бўлиб, ушбу бузилиш диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик хисобланади. Биз битирув малакавий ишимизда айнан диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг бошланғич синф ўқувчилари мисолида ўргандик.
    Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг ижтимоий аҳамияти беқиёсдир. Статистика маълумотларига кўра, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликка чалинган болалар сони бугунги кунда 400 000 дан 1 000 000 бўлган контингентни ўз ичига олиб, катталар орасида 3-5 фоизни ташкил этади. Бу тоифадаги шахслар паст маълумот даражаси, хулқ-атвордаги бўзилишларнинг юқори даражаси ва ижтимоий мослашувнинг бўзилиши билан таснифланадилар. Болалар ва катталар орасида диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик частотасининг юқорилиги, бошқа синдромлар билан ёнма-ён келиш даражасининг юқорилигини ҳисобга олганда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик дунёда жамият саломатлиги учун жиддий хавф туғдиришини эътироф этишимиз мумкин.



    Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик хулқ-атвор бузилишлари синдроми бўлиб, ўз ичига қуйидаги уч симптомни олади: диққатнинг етишмаслиги, импульсивлик ва гиперфаоллик. Психологик ва тиббий адабиётларда бу синдром гипердинамик синдром, гиперактив синдром, диққат етишмовчилиги билан кечадиган гиперактивлик, диққатнинг бўзилиши, диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик терминлари билан изоҳланади.


    Импульсивлик ўйланмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда, масалан, импульсив хулқ-атвор, берилган саволларга чалкаш жавоб бериш, суҳбат чоғида бир мавзудан иккинчи бир мавзуга сакраш, кутилмаган хатти-ҳаракат ва бунинг оқибатида турли жароҳатлар олишда намоён бўлади.


    Гиперактивлик юқори даражадаги ҳаракатчанлик ва бир жойда ўтира олмасликда кўринади. Диққат етишмовчилиги синдроми диагностика ва даволаш учун алоҳида ёндашувни талаб қиладиган ривожланиш ва фаолиятнинг жиддий бўзилиши ҳисобланади.
    Мазкур муаммо устида олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиш жараёни бу муаммо билан кўпроқ тиббиёт соҳаси намояндалари шуғулланганликларини кўрсатади.
    Гиперактивлик терминини биринчи бўлиб немис психоневролог олими Генрих Хоффман бир сония ҳам бир жойда ўтира олмайдиган, серҳаракат болаларга нисбатан қўллаган. Ўқишдаги қийинчиликларнинг юзага келишига қарамай, бундай ҳолатларни илмий таърифлашга интилиш кам эди. 1947 йилда педиатрлар ҳаддан зиёд серҳаракат болаларни клиник жиҳатдан аниқ асослаб беришга ҳаракат қилдилар, лекин бу ҳолатни қандай номлаш ўзоқ вақт ҳал этилмай қолиб кетди. Илмий тадқиқотларда бу ҳолат “миянинг минимал дисфункцияси”, “гиперкинетик синдром”, “миянинг енгил жароҳатланиши”, болалардаги “енгил энцефалопатия”, “гиперкинез”, “гиперактивлик” терминлари билан номланди. Мактабда оммавий ўқитишга ўтиш бу масалани қайта кўриб чиқишни тақозо этди, чунки айнан бошланғич синфларда ўқув фаолиятида мураккабликлар учраётган ўқувчилар гуруҳи ажратила бошланди. Тарбиялаш ва ўқитишнинг анъанавий усуллари самара бермаганлиги сабабли, бундай ўқувчиларни салбий маънода алоҳида болаларга ажратишди, уларда ақл ва характер касаллиги мавжуд деб эътироф этила бошланди. Францўз олимлари Ж.Филипп ва П.Бонкур 1911 йилда ўзларининг “Ўқувчилардаги психологик аномалиялар” китобида эпилептик, астеник, истерик типдаги болалар билан бир қаторда нотурғун болалар ҳам борлигини эътироф этдилар. 1963 йилда Оксфордда ўтказилган эксперт-неврологлар Халқаро конференциясидан сўнг тиббий адабиётларда “миянинг енгил дисфункцияси” термини пайдо бўлди. Бу термин ичига тахминан 100 та клиник белги киритилди; “миянинг енгил дисфункцияси”, дисграфия, дизартрия, дискалькулия, гиперактивлик, диққатни бир жойга тўплай олмаслик, агрессивлик, қовушимсизлик ва бошқалар шулар жумласидандир.
    Миянинг енгил дисфункцияси” термини тиббиёт оламига киритилиши осон бўлмади. 10 та мамлакат педиатрларига “Миянинг енгил дисфукнцияси деганда нимани тушунасиз” - деган анкета саволи тарқатилганда, бу касаллик таркибига ақлий заифлик ҳам, координацион бўзилишлар ҳам, хаттоки олигофрениянинг бошланғич даражалари ҳам киритилди. 1966 йилда S.D.Clemens бу касалликка қуйидагича таъриф берди; болалардаги бу нормадан оғиш ўртача даражадаги интеллектуал ривожланишга эга бўлган, енгил даражадан то кучли даражагача намоён бўладиган хулқ атвор бўзилишлари мавжудлиги, нутқ, хотира, диққатнинг назорати, ҳаракат функциялари бўзилишлари кўринишидаги марказий нерв системаси фаолиятининг енгил бўзилишидир. Унинг фикрича, болалардаги индивидуал фарқлар генетик нормадан оғишлар, биохимик бўзилишлар, перинатал даврдаги инсультлар, марказий нерв системасининг илк ривожланиш давридаги касалликлар ва жароҳатлари ёки келиб чиқиши номаълум бўлган бошқа органиқ сабаблардир. Кейинчалик бу муаммони ўрганиш Россия олимлари томонидан ҳам амалга оширила бошланди. Болалар шифокори Ю.Ф.Домбровская соматик касалликларнинг келиб чиқишида психоген омилларни ўргана туриб, ота - оналар ҳамда педагоглар учун бир қатор қийинчиликларни юзага келтирувчи “тарбияси қийин” болалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтади. Йиллар ўтиши билан болалар ўртасида диққат етишмовчилиги ва гиперактивликнинг ортиб бориши бу муаммони ҳал этишда педагогик тадбирларнинг кучсизлигини кўрсатди, чунки унинг психопатологик табиатга эга эканлиги, энди бошқа бир ёндашувни талаб этарди. Тажрибалар гиперактив болаларнинг мактабда ўзлаштира олмасликларини уларнинг ақли пастлиги билан тушунтириш, хулқ атвордаги бўзилишларни эса интизом усуллари билан коррекция қилиш нотўғри эканлигини, гиперактивлик манбаларини асаб системаси бўзилишларидан излаш ва шунга мос равишда психокоррекцион тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлигини кўрсатди. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижасида олимлар шундай хулосага келдиларки, мазкур ҳолатда хулқ-атвор бўзилишининг сабаби асаб тизимидаги қўзғалувчанлик ва тормозланиш жараёнлари дисбалансидир. Бу муаммога жавобгар бўлган мия қисми яъни, ретикуляр формация эканлиги аниқланди Марказий нерв системасининг бу бўлими инсон энергияси, ҳаракат фаоллиги ва эмоциялар намоён бўлишига масъулдир. Турли органиқ бўзилишлар натижасида ретикуляр формация қайта қўзғалиш ҳолатида бўлиши мумкин, шунинг учун бола серҳаракат бўлиб қолади. Бу бўзилишнинг бевосита сабаби сифатида миянинг минимал дисфункцияси, яъни мия тўзилмаларининг жуда кўп микро жароҳатланишлари тахмин қилинди. Бунда мияда йирик ўчоқли бўзилишлар бўлмайди, ретикуляр формациянинг бўзилиш даражасига қараб, унга яқин бўлган мия бўлимларидаги ҳаракат тормозланишига жавоб берувчи соҳалар шикастланади. Бу бўзилишнинг айнан мотор компонентига алоҳида эътибор қаратган олимлар, ушбу касалликни гиперкинетик синдром деб атадилар. Жуда кўп ўзгартиришлардан сўнг аниқ бир тўхтамга келинди – бу синдром диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик деб аталди ҳамда касалликлар классификациясига киритилди.
    Диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромининг ёш жиҳатидан таҳлил этилиши бу синдромнинг асосан мактабгача ёш даври ҳамда кичик мактаб ёшида аниқроқ намоён бўлишини кўрсатди, яъни бу синдром кўпроқ 5-10 ёшли болаларда учраши кўзатилган.
    И.П.Брязгунов, Е.В.Касатикова (2001) таъкидлашича, бу синдромнинг намоён бўлиш чўққиси мактабга тайёргарлик ва ўқишнинг бошланиш даврига тўғри келар экан. Бу ҳолат олий нерв фаолиятининг ривожланиш динамикаси билан боғлиқдир. Маълумки, 5,5-7 ва 9-10 ёшларда бош миядаги фикрлаш жараёнлари, диққат, хотира учун жавоб берадиган тизимларнинг шаклланиш даври ҳисобланади.
    Д.А.Фарбер (1991) фикрича, 7 ёшга келиб интеллектуал ривожланиш босқичларида ўзгаришлар юзага келади, абстракт тафаккур ва фаолиятнинг мустақил регуляцияси етилиши учун шароитлар юзага келади. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган 6-7 ёшли болалар мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тўзилмаларининг функционал етилиш тезлиги сустлиги боис мактабда ўқишга тайёр бўлмайдилар, мактабдаги доимий юкламалар уларнинг марказий нерв системалари компенсатор механизмларида ўзилишларга ҳамда ўқишдаги қийинчиликларда намоён бўлувчи мактабга мослашувнинг бўзилиш синдроми ривожланишига олиб келади.
    А.В.Грибанов ва ҳаммуаллифлари (2004) айнан кичик мактаб ёш даврида организмдаги физиологик мутаносибликнинг ва реактивликнинг қайта қурилиши билан бир қаторда ихтиёрий диққатнинг тезкор шаклланиши юз беради. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик боланинг мактабга илк қадам қўйган даврида мактабга мослашувининг бўзилишига, ўқиш ва ўрганишда қийинчиликларга олиб келишини қайд этадилар.
    М.Раттер (1987) фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик бола 12-15 ёшга етганда “тарбияси қийинлик”ка ўтиб кетади. Жинсий етилиш даврининг тугашига яқин бу тоифа болалардаги импульсивлик деярли йўқолади ва бошқа шахслилик хусусиятлари билан ниқобланади. Ўзини-ўзи назорат қилиш ва хулқ-атворни бошқариш ортади, лекин диққат етишмовчилиги сақланиб қолади. Тадқиқотчилар (О.В.Халецкая, В.Д.Трошин) 7-12 ёшли ўғил болаларда диққат етишмовчилиги синдроми қиз болаларга нисбатан 2-3 баравар кўпроқ учрашини қайд этганлар. Ўсмирлар ўртасида бу таққослаш 1:1, 20-25 ёшлилар ўртасида эса 1:2 нисбатни ташкил этар экан. (Г.Монина, Е.Лютова, 2000). Бу синдромнинг ўғил болаларда нисбатан кўпроқ учрашини тадқиқотчилар онанинг ҳомиладорлик ва туғруқ даврида ўғил жинсдаги ҳомиланинг патогенетик таъсирларга берилувчанлиги, шунингдек, ирсий омиллар ҳамда қиз болаларга нисбатан ўғил болаларда бош мия тизимлари зарарланишидаги компенсатор имкониятларининг пастлиги билан тушунтирадилар.
    Қиз болаларнинг бош мия ярим шарларида марказий нерв системаси шикастланишидаги компенсатор функциялар заҳираси ўғил болаларга нисбатан кўпроқ деб тахмин қилинади (А.Н.Корнев, 1986). Бундан ташқари, бу синдромнинг намоён бўлишида ҳам жинсий диморфизм кўзатилади. Ўғил болаларда гиперактивлик синдроми белгилари 3‑4 ёшларда намоён бўлади, қизларда гиперактивлик яширин кечади ва кўпроқ диққатнинг етишмовчилиги кўзатилади.
    С.Харланд ўзининг “Гиперактивми ёки ўта қобилиятлими?” (2004)- деган китобида гиперактивликни қобилият билан боғлаган ҳолда, “индиго-болалар” ҳақида тўхталиб ўтар экан, бундай тоифа болалар алоҳида қобилиятга эгадирлар, уларни алоҳида эътибор талаб этадиган болалар сифатида баҳоланиши, лекин уларда кўпинча диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик кўзатилиши мумкинлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларда ўсмирлик даврида наркотик моддаларга мойиллик хавфи юқори бўлади.

    Ҳаддан зиёд асабий бўлиш ҳам диққат етишмовчилиги синдроми мавжуд бўлган катталар белгиси, шунингдек фаолиятга киришиб кета олмаслик, зарарли одатларга мойиллик, кайфиятнинг тез ўзгариши ҳам уларга хос белгилардир. Бошқа муаллифлардан фарқли ўлароқ С.Харланд диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларнинг афзаллик томонларини ҳам кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, бу тоифа болалар ўта мулоқотманд, лекин катталар бу хислатни одамлар билан муомаладаги масофани бўзиш деб баҳолайдилар. Диққат етишмовчилиги мавжуд бўлган болалар унинг таъкидлашича, кўпинча ўта қобилиятли ва юқори интеллектга эга бўладилар, айниқса мўзика ва тасвирий санъатга иқтидорлари кучли бўлади. С.Харланд диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликка касаллик сифатида қаралишига танқидий ёндашади.


    Шундай қилиб, кўриб турганимиздек диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик муаммоси ўзоқ йиллар мобайнида тадқиқот объекти бўлиб келганига қарамай, ҳали бу муаммо устида қизғин баҳслар бормоқда. Баъзи тиббиёт мутахассислари бу синдромни касаллик деб баҳолаб, медикаментоз усул билан даволаш лозимлиги эътироф этсалар, бошқа бир тадқиқотчилар диққат етишмовчилиги мавжуд бўлган болалар фақатгина хулқ-атворлари билан бошқа болалардан фарқ қилишларини, уларга алоҳида эътибор бериш, улар билан ишлаш лозимлигини уқтириб ўтадилар. Хусусан, мазкур синдром дифференциал диагностикаси борасида ҳам қизғин мунозаралар ҳалигача давом этмоқда.



    Download 1,74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish