Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 6 параграф, хулоса, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан ташкил топган.
I-БОБ. БОЛАЛАРДА ДИҚҚАТ ВА ДИҚҚАТ ЕТИШМАСЛИГИ МУОММОСИ ТАЛҚИНИ
I.1. Диққат ва унинг шахс фаолиятилаги аҳамияти
Диққат – психик фаолиятнинг йуналтирилиши ва шахс учун аҳамиятли бўлган объект устида тўпланишидан иборат бўлган жараёндир. Психик фаолиятнинг йуналтирилиши деганда унинг танловчилик характери, объектни ихтиёрий ёки беихтиёрий танлаши тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқитувчининг тушунтиришларига қулоқ солаётганда, мана шу эшитиш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, ўз диққатини этишиш фаолиятига онгли равишда қаратган бўлади. Ўқувчининг бирор бошка нарсага чалҳимасдан, ўқув материалининг мазмунига зехн куйиб утиришида унинг диққатини йуналиши ифодаланади.
Психик фаолиятнинг йуналтирилиши деганда фақат ана шу фаолиятни танлаш тушунилиб қолмай, балки ана шу танлаганини сақлаб қолиш ва қўллаб – қувватлаш ҳам тушунилади.
Диққат психик фаолиятининг йуналтирилиши билан бирга унинг тўпланишини такозо қилади. Психик фаолиятнинг бир жойга тўпланиши – мазкур фаолиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган хамма бошка нарсалардан диққатни чалғитиш демакдир. Диққатнинг бир жойга тўпланиши деганда мазкур фаолиятга бутунлай берилиш, унга озми – кўпми чукур эътибор бериш тушунилади.
Диққат хар қандай фаолиятнинг муҳим шартидир. Диққатсиз хатто энг оддий ишларни хам бажариш мумкин эмас. Диққат мехнатнинг барча жараёнида, ижодий фаолиятда, укишда айникса катта аҳамиятга эга. К.Д.Ушинский «Диққат рухий хаётимизнинг шундай ягона бир эшигидирки, онгизгизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик оркали ўтиб киради», - деб ёзган эди.
Диққатнинг нерв – физиологик механизмини И.П Павловнинг ёзишича ориентировка рефлекси ташкил этади. Буни Павлов «бу нима?» рефлекси деб хам атаган эди. Бундан ташқари, диққат маълум нерв марказларининг қўзғалиши ва миядаги бошка нерв марказларининг тормозланиши билан хам боғлиқдир.
И.П.Павлов томонидан кашф этилган нерв процессларининг индукцияси конуни диққатининг физиологик асосларини тушуниб олиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Мана шу конунга мувофик бош мия пустининг бир жойида пайдо бўлган қўзғалиш бош мия пустининг бошка жойларида тормозланшни юзага келтиради. Ва аксинча, бош мия пустининг айрим бир жойида юзага келган тормозланиш бош мия пустининг бошка жойларида кучли қўзғалишни пайдо бўлишига олиб келади. Айни шу пайтнинг хар бир онида мия пустида қўзғалиш учун оптимал, яъни нихоятда кулайлиги билан характерланувчи кучли қўзғалиш учоги мавжуд бўлади.
А.А. Ухтомский томонидан илгари сурилган доминонта принципи ҳам диққатнинг физиологик асосларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Шу доминанталик принципига мувофик мияда қўзғалишнинг хар доим устун турадиган хукмрон ўчоғи айни шу дамда мияга таъсир этиб, унда юзага келаётган ҳамма қўзғалишларни қандайдир равишда ўзига тортиб олади ва бунинг натижасида бошка қўзғалишларга нисбатан унинг хукмронлиги янада ошади.
Одатда доминонта субдоминонтага, субдоминонта эса доминонтага ўтиб туради. Бу эса диққатнинг бир нарсадан иккинчи нарсага кўчиб туришининг нерв физиологик механизмини ташкил этади. Куриниб турибдики, Павлов билан Ухтомский таълимотлари бир – бирига қарама-қарши эмас, балки мазмун жихатдан ухшашдир.
Жиддий диққат, одатта ўзига характерли бўлган ташқи ифодалар билан боғлиқ бўлади, нарсани яхшилаб идрок килишга қаратилган харакатлар билан тикилиб қараш, диққат билан эшитиш, ортиқча харакатларни тўхтатиш, нафас олишни секинлаштириш, диққат учун характерли бўлган юз характерлари билан боғлиқ бўлади.
Диққат уч турли бўлади: ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, ихтиёрийдан кейинги ёки мувофиклашган диққат.
Ихтиёрсиз диққат мақсадсиз, режасиз юз беради. Бундай холларда фаолият мароқлилиги, қизиқарлилиги ёки кутилмаганда содир бўлишлиги билан ўзига жалб килади. Одам ўзига таъсир килаётган нарсаларга, ходисаларга, бажараётган фаолиятига беихтиёр берилиб кетади.
Ихтиёрий диққат деб онгимизни аниқ мақсад асосида ва идоравий куч ёрдамида керакли объектга йуналтиришга айтилади. Агар ихтиёрсиз диққатда иш бизни ўзига шунчаки жалб килиб олса, ижтиёрий диққатда биз диққатимизни қаратиш учун ўз олдимизга онгли суратда мақсад куямиз, кийинчиликларни енгиб, диққатни туплаш учун курашиб ва хар қандай бошка нарсаларга берилмаслик учун ирода кучини сарфлаб диққатимизни онгли равишда нарсага қаратамиз. Ихтиёрий диққатнинг характерли хусусияти худди мана шу мақсад кўзлашда, иродавий зур беришда намоён бўлади.
Ихтиёрий диққат иродамизнинг намоён бўлишидир. Қандайдир бирор фаолият билан шугулланишга қарор килар эканмиз, диққатимизни хатто айни чогда биз учун қизиқарли бўлмаган, лекин биз шугулланишни лозим топган нарсаларга онгли суратда қаратамиз. Демак, ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатдан сифат жихатдан фарк килади.
Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатдан келиб чиккан. Одамда ихтиёрий диққат мехнат жараёнида юзага келади. Чунки мехнат мақсадга мувофик фаолиятдир. Мақсад кўзлаш эса ўз таркибига диққатни йуналтиришни хам олади. Ижтимоий хаёт эхтиёжлари одамда ўз диққатини мехнат фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлмаган нарсаларга қаратмаслик ва мехнат жараёни билан боғлиқ нарса устида туплаш рухида тарбиялайди.
Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат каби одамнинг қизиқишлари билан мустахкам боғлиқдир. Лекин, агар ихтиёрсиз диққатда қизиқишлар бевосита бўлсалар, ихтиёрий диққатда бавосита характерга эга бўлади. Фаолиятнинг ўзи бизни қизиқтирмаслиги мумкин, аммо фаолиятни бажаришда юкланган вазифани хал килиш учун зарур бўлгани туфайли ана шу мақсад нуктаи назаридан фаолият биз учун қизиқарли бўлиб қолади.
Ихтиёрий диққатдан ташқари, диққатнинг ана бир турини қайд қилиб ўтиш лозим, бу диққат, ихтиёрий диққат каби мақсадга қартилган бўлиб, лекин доимий иродавий зўр беришни талаб қилмайди. Масалан, ўқувчи уй топшириғини бажаришга киришганда дастлаб бу ишга ўзини мажбур қилади, атайлаб диққатни иш устига тўплайди, иродавий зўр беради. Лекин ишга киришиб олгач, энди иродавий зўр бериш пасаяди, диққат ўз-ўзидан иш устига тупланади, ўқувчи эса ишни берилиб бажара бошлайди. Ана шу пайтда ўқувчининг диққати ихтиёрий диққатдан мувофиклашган диққатга айланади.
Таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларканпсихолог ва педагоглар «Диққат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради»,-деб таъкидлайдилар. Демак, диққат деб, киши онгнинг ўрганилаётган ёки шуғулланаётган объектига йўналтирилганлигига айтилади. Йўналтирилганлик шахснинг эхтиёжларига, қизиқишларига, фаолият мақсадларига боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
Диққат эътиборнинг бир хил объектларда тўпланганлиги (консентрацияланиши) айни пайтда барча бегона нарсалардан чалғишни, бошқа объектларнинг вақтинча инкор этилишини тақозо қилади. Шу туфайли инъикос аниқ-равшан бўла боради, тасаввурлар ва ўй-фикрлар фаолият тугалланмагунга қадар, ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу йўсинда фаолиятнинг назорат қилиб ва бошқарилиб борилиши таъминланади.
Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида намоён бўлиши мумкин. Шу саббали диққатни бирор нарсага қаратиш объектига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ ҳолда диққатнинг намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини: сенсор (персептив), ақлий, ҳаракатлантирувчи шаклларини ажратиб кўрсатадилар.
Ҳозирги вақтда сенсор (кўриш, эшитиш) диққати кўпроқ ўрганилгандир. Диққатга таъриф берадиган маълумотларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бамисоли билиш (идрок, хотира, тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-равшанлиги ва тўлақонлиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши персептив жараёнларнинг бирмунча даражада бўзилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин.
Ихтиёрий диққат онгли равишда маълум мақсад асосида воқеа ҳодисага нисбатан диққатни йўналтиришда ифодаланади. Ихтиёрий диққат кишидан иродавий зўр бериш ва махсус амалга моc қувватни талаб этади. Масалан, ихтиёрий диққатга китоб ўқиш учун ихтиёрий диққат зарур.
Ихтиёрий диққат диққатнинг амалий тури сифатида меҳнат жараёнида ўз олдига маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат программасини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. Унинг диққатини жалб этадиган объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан белгиланади. Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, ансинча фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалгам ошириш учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади.
Ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намоён бўладики, бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бир фаолият мақсади ва натижасининг эхтиёжлари) касб этади. Ихтиёрий диққатнинг асосий вазифаси психик жараёнларининг кечишини фаол бошқариб туришдан иборатдир. Киши айнан ана шу ихтиёрий диққатнинг мавжудлиги туфайли хотирадан ўзи учун зарур маълумотларни фаол тарзда, танлаб «ажратиб олиш»га, муҳим ва жиддий нарсаларни алоҳида ажратиб кўрсатишга, тўғри қарорлар қабўл қилишга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни амалга оширишга лаёқатли бўлади.
Ихтиёрсиз диққат эса қўзғатувчининг кучли таъсири асосида юзага келади. Масалан, кучли қўзғатувчилар ҳисобланган баланд овоз, ёрқин нур, бўёқ, кучли ҳид беихтиёр киши диққатини ўзига жалб этади. Шунингдек, кишининг эхтиёжларига мувофиқ келадиган унинг учун аҳамиятга эга бўлган қўзғатувчилар ихтиёрсиз диққатни қўзғайди.
Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. Нимаики қизиқарли, мароқли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг ўзоқ вақт мобайнида тўпланиб туришини тақозо этади.
Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, театр билан қизиқадиган киши эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасдан, айни чоғда театрга оид янги эълонни тезроқ пайқаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг англашилган ниятларидан муцасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг кўп даражада ҳаётий мазмун касб этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир.
Агар мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса, бу ихтиёрийдан сўнгги диққат тўғрисида мулоҳаза юритишга асос беради. Бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, ихтиёрийдан сўнгги диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу диққат англанилган ҳолда илгари сурилган мақсад билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у ихтиёрсиз диққатдангина иборат қилиб қўйилиши ҳам мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси имтихонга тайёрланаётиб, қийин китобнинг қисқача мазмунини ёзиб чиқаркан, олдинига ўзини диққат-эътиборли бўлишга, алаҳсимасликка мажбур қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади.
Диққатни иродавий куч-ғайратлар ёрдами билан доимо бир маромда сақлаб туриш ўта зўриқишни талаб қилади ва кишини жуда ҳам толиқтириб қўяди. Ўқитиш жараёнида ихтиёрийдан сўнгги диққатнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги худди шу ҳолат билан белгиланади. Дацаввал у ихтиёрий диққат сифатида пайдо бўлиши муносабати билан фаолиятнинг, ишга «тортиш» жараёнининг илк босқичларини пухта ташкил этиш шарт. Ихтиёрийдан сўнгги диққатга хос бўлган қизиқиш шахснинг фаоллигига боғлиқдир. Бундай фаолликнинг шаклланиши эса фаолиятда ижодкорлик аломатларининг гавдаланганлигига борлиқ бўлади.
Диққатнинг физиологик механизмларини тушуниб етишда доминанта (наслдан-наслга ўтувчи асосий белги) принципи алоҳида аҳамиятга эгадир. А.А.Ухтомскийнинг фикрига кўра, мияда ҳамиша қўзғалишнинг устун ҳукмронлик қилувчи маркази мавжуд бўлади. А.А.Ухтомский доминантани «юксак даражадаги қўзғалиш марказлари» концелляцияси деб таърифлайди.
Доминантанинг ҳукмронлик қилувчи сифатидаги хусусияти шундан иборатки, у қўзғалишнинг янги ҳосил бўладиган марказларини фақат тийиб қўя қолмайди, балки суст қўзғалишларни ўзига жалб этишга ва шу туфайли уларнинг ҳисобига янада кучайишига, улар устидан янада кўпроқ даражада устунлик қилишга ҳам қодирдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |