Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,74 Mb.
bet12/18
Sana20.03.2022
Hajmi1,74 Mb.
#501953
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
diqqatsizlik va giperaktivlik psixokorreksiyasi

2.2.3.-жадвал
Диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивлик синдромига хос хусусиятларга эга бўлган болаларнинг кўрсаткичлари



Синалувчи
лар

Чўчқачалар”

Қизчалар”

Бузоқчалар”

Умумий балл

1

2

3

4

5

6

1

О.З.

79

81

48

208

2

Э.М.

75

72

43

190

3

Қ.Г.

83

78

43

201

4

А.С.

54

61

38

153

5

Я.Д.

50

53

31

134

6

И.Ю.

75

81

50

206

7

М.Х.

50

54

37

141

8

Ж.Б.

67

62

39

188

9

Х.Л.

85

87

53

225

10

Р.Т.

56

50

40

146

11

С.Н.

81

79

55

215

12

И.Г.

76

75

50

181

13

Ч.О.

48

51

30

129

14

И.М.

73

78

46

197

Алоҳида топшириқлар бўйича болалар диққати барқарорлиги ва тўпланувчанлигини қўйидаги мезонлар билан баҳоладик:


1. 240 - 200 баллар - диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси юқори;
2. 150 - 200 баллар - диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси ўртача;
3. 150 баллдан кам - диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси паст.
Жадвал кўрсаткичлари бўйича 14 нафар ўқувчидан 5 нафар диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси юқори, 5 нафар ўқувчида диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси ўртача, қолган 4 нафар ўқувчиларнинг диққати беқарорлиги ва тўпланиши даражаси паст кўрсаткичини берди.
Натижаларни қуйидаги гистограммада кўргазмали холда ифодалаймиз:

Натижалар таҳлилидан кўриниб турибдики, синф раҳбарларининг кўрсатмаларига мувофик ажратиб олиб ташкил эган гуруҳимиздаги 14 нафар болалардан 36% да диққат барқарорлиги ва тўпланиши юқори даражада, яна 36% да ўртача даражада, қолган 28%да эса диққат барқарорлиги ва тўпланиши паст даражада эканлиги маълум бўлди. Демак, ушбу гуруҳдаги болаларда ҳам диққат барқарорлиги ва тўпланиши юқори ва ўрта даражада бўлиши мумкин экан, аммо 28% катта фоизни ташкил этади.
Худди шундай бир гуруҳ 4-синф ўқувчиларида “Чўчқачалар”, “Қизчалар”, “Бузоқчалар” усули билан олиб борган тажриба натжаларини ҳам таҳлил қилдик ва олган натижаларимизни 2.2.2. жадвалда келтирамиз.


2.2.4.жадвал
4-синф ўқувчиларининг “Чўчқачалар”, “Қизчалар”, “Бузоқчалар” усули билан олиб борган тажриба кўрсатқичлари



Синалувчи-лар

Чўчқачалар”

Қизчалар”

Бузоқчалар”

Умумий балл

1

2

3

4

5

6

1

Т.А.

83

78

43

201

2

Э.М.

75

72

43

190

3

Ю.С.

85

87

53

225

4

А.С.

54

61

38

153

5

Я.Д.

85

87

53

225

6

И.Г.

75

72

43

190

7

М.Х.

50

54

37

141

8

Ж.Б.

67

62

39

188

9

Ч.Т.

85

87

53

225

10

А.Д.

75

72

43

190

11

С.Н.

81

79

55

215

12

И.Г.

76

75

50

181

13

Ч.О.

48

51

30

129

14

И.М.

81

79

55

215

15

М.Р.

75

72

43

190

16

Ш.Т.

75

72

43

190

17

Х.Л.

85

87

53

225

18

Р.Т.

75

72

43

190

19

Х.М.

75

72

43

190

20

О.З.

79

81

48

208

21

О.И.

50

53

31

134

22

М.Д.

75

72

43

190

23

И.Ю.

75

81

50

206

24

С.Ж.

83

78

43

201

25

З.А.

85

87

53

225

26

Қ.Г.

83

78

43

201

27

Қ.Қ.

75

72

43

190

28

Ч.Ш.

85

87

53

225

29

С.Н.

81

79

55

215

Жадвал кўрсаткичларидан кўриниб турибдики, 29 нафар ўқувчидан 16 нафари диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси юқори, 11 нафари ўқувчида диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси ўртача, қолган 2 нафар ўқувчиларнинг диққати беқарорлиги ва тўпланиши даражаси паст кўрсаткичини берди.
Натижаларни қуйидаги гистограммада кўргазмали холда ифодалаймиз:



Ушбу гуруҳ ихтиёрий танлаб олинган бўлиб, уларнинг натижаси бироз бошқачароқ бўлди. Яъни, 55% болаларда диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси юқори, 38% болаларда диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси ўртача, 7% болаларда эса диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси паст натижа берди. Ушбу натижа албатта биринчи гуруҳ натижаларидан кескин фарқ қилади.
Бу борада хулоса қилиб айтиш мумкинки, агар мактабда бошланғич синф ўқитувчилари ва амалиётчи психологлар ҳамкорликда иш олиб борсалар ўқувчилардаги диққатсизлик ва гиперактивликка хос хусусиятларни ўз вақтида аниқлаб, улардаги бу каби салбий холатларни бартараф этиш мумкин бўлади.
Қўйидаги гистограммада икки гуруҳнинг натижалари нисбатини кўришимиз мумкин.



II.3.Диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми хос бўлган болалар диққат хусусиятлари психокоррекцияси
Республикамизда мустақилликдан кейин комил инсонни тарбиялаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириб борасида педагог ва психологлар томонидан жуда кўп илмий тадқиқот ишлари амалга оширилиб, болалар ривожланишидаги салбий омиллар ва уларни бартараф этишнинг педагогик ва психологик чора тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан, психолог М.В.Халимова тадқиқотларида диққат етишмаслиги ва гиперактивлик муаммоси ўзбек психологиясида кенг ўрганилиб, уларни диагностика қилиш ва коррекциялаш имкониятлари ёритиб берилган. М.В.Халимованинг “Болаларда диққат етишмовчилик синдроми ва уни психологик коррекция қилиш йўллари” бўйича олиб борган тадқиқотларида диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик коррекцияси билан асосан тиббиёт ходимлари шуғулланиши, улар бу синдромни даволашда турли психотроп препаратларни тавсия этишлари, улғаяётган бола организмига мазкур дори-дармонлар салбий таъсир кўрсатиш билан бирга уларга ўрганиб қолиш ҳамда тобеликка олиб келиши мумкинлиги баён этилган. Медикаментоз терапия заруратга қараб белгиланиши, агар диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик симптомлари бошқа симптомлар (титраш, қалтираш, дудуқланиш, хавотирланишнинг юқори даражаси, уйқусизлик, юқори қўзғалувчанлик) билан ҳаддан зиёд равишда намоён бўлса, дори-дармон қўлланилиши мумкинлигини эътироф этган.
Ҳақиқатдан ҳам бошқа енгилроқ ҳолатларда, психокоррекцион тадбирларни изчил амалга ошириш ижобий натижаларга олиб келади, деб ўйлаймиз.
Тадқиқотимизда кузатиш, савол-жавоб, ва синф раҳбарининг берган фикрлари асосида 3, 4-синф ўқувчилари орасидан ажратиб олган 14 нафар ўқувчидан 9 нафарида психокоррекцион ишларни ўқувчилардаги диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивликни тузатиш мақсадида олиб бордик.
М.В.Халимованинг олиб борган тадқиқотларидан маълум бўлишича диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликни тузатиш қуйидаги компонентларни ўз ичига олади:
- мактабда ўқитиш режасини қайта кўриш (индивидуал ўқитишга ўтишни тақозо қилади);
- хулқ-атвор терапияси;
- ота-оналар билан тушунтириш, суҳбат ўтказиш, ота-оналар хулқ-атворини коррекциялаш;
- болаларни хулқ-атворнинг ижтимоий кўникмаларига ўргатиш;
- медикаментоз даволаш.
Хақиқатдан ҳам болалар билан таълим-тарбия ишларини олиб боришда доимий равишда уларнинг диққати хусусиятларини назорат қилиб бориш яхши натижалар бериши мумкин. Аммо кўпчилик холларда бу каби масалаларга жиддий эътибор қаратилмайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, диққат етишмаслиги ва гиперактивликка хос холатларнинг ўз вақтида олди олинмас экан, бу нафақат боланинг ўзи учун балки унинг ота-оналари, тарбиячилар, педагоглар ва албатта жамият учун катта муаммолар келтириши табиийдир.
Қуйида диққат етишмаслиги ва гиперактивликка хос холатларни бартараф этиш компонентларининг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.



Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish