Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana14.06.2022
Hajmi1,56 Mb.
#666462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
bolalarda diqqatsizlik va giperaktivlik diagnostikasi va psixokorrektsiyasi

ХАЁЛ 
ТАФАККУР 
НУТҚ 
ИДРОК 
ХОТИРА 
СЕЗГИ 
ДИҚҚАТ 
ҚЎЙИДАГИ 
БИЛИШ 
ЖАРАЁНЛАРИДА 
ИФОДАЛАНАДИ 


11 
амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бамисоли 
билиш (идрок, хотира, тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар 
самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-
равшанлиги ва тўлақонлиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши 
персептив жараёнларнинг бирмунча даражада бўзилишига ва шаклланаётган 
сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин. 
Ихтиёрий диққат онгли равишда маълум мақсад асосида воқеа 
ҳодисага нисбатан диққатни йўналтиришда ифодаланади. Ихтиёрий диққат 
кишидан иродавий зўр бериш ва махсус амалга моc қувватни талаб этади. 
Масалан, ихтиёрий диққатга китоб ўқиш учун ихтиёрий диққат зарур.
Ихтиёрий диққат диққатнинг амалий тури сифатида меҳнат жараёнида 
ўз олдига маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат программасини онгли тарзда 
ишлаб чиққан бўлса юз беради. Унинг диққатини жалб этадиган 
объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан белгиланади. 
Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, 
ансинча фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалгам 
ошириш учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда 
кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади. 
Ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намоён бўладики, 
бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бир фаолият мақсади ва 
натижасининг эхтиёжлари) касб этади. Ихтиёрий диққатнинг асосий 
вазифаси психик жараёнларининг кечишини фаол бошқариб туришдан 
иборатдир. Киши айнан ана шу ихтиёрий диққатнинг мавжудлиги туфайли 
хотирадан ўзи учун зарур маълумотларни фаол тарзда, танлаб «ажратиб 
олиш»га, муҳим ва жиддий нарсаларни алоҳида ажратиб кўрсатишга, тўғри 
қарорлар қабўл қилишга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни 
амалга оширишга лаёқатли бўлади. 
Ихтиёрсиз диққат эса қўзғатувчининг кучли таъсири асосида юзага 
келади. Масалан, кучли қўзғатувчилар ҳисобланган баланд овоз, ёрқин нур, 
бўёқ, кучли ҳид беихтиёр киши диққатини ўзига жалб этади. Шунингдек, 


12 
кишининг эхтиёжларига мувофиқ келадиган унинг учун аҳамиятга эга бўлган 
қўзғатувчилар ихтиёрсиз диққатни қўзғайди. 
Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. 
Нимаики қизиқарли, мароқли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг ўзоқ 
вақт мобайнида тўпланиб туришини тақозо этади. 
Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. 
Масалан, театр билан қизиқадиган киши эҳтимол футбол бўйича бўлажак 
мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасдан, айни чоғда театрга оид янги 
эълонни тезроқ пайқаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг 
англашилган ниятларидан муцасно тарзда, унинг бирон бир иродавий 
уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси 
муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри 
мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг кўп даражада ҳаётий мазмун касб 
этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир. 
Агар мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун диққатнинг 
ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг 
мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса, бу ихтиёрийдан 
сўнгги диққат тўғрисида мулоҳаза юритишга асос беради. Бу ҳолда фаолият 
кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун 
сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, 
ихтиёрийдан сўнгги диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда 
шунинг ўзидангина иборат деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу диққат 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish