Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/31
Sana14.06.2022
Hajmi1,56 Mb.
#666462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
bolalarda diqqatsizlik va giperaktivlik diagnostikasi va psixokorrektsiyasi

Битирув малакавий ишнинг
 
методлари. 
Тадқиқотимизда суҳбат 
интервью, кузатиш, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик 
хусусияти хос бўлган бошланғич синф ўқувчилари диққати хусусиятларини 
диагностика қилиш учун “Диққат хажмини аниқлаш усули” ҳамда 
“Диққатнинг тўпланиши ва йўналганлигини текшириш” методикасидан 
фойдаланилди.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши

Битирув малакавий иши
 
кириш, 2 боб, 6 параграф, хулоса, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати, иловалардан ташкил топган.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
I-
БОБ. БОЛАЛАРДА ДИҚҚАТ ВА ДИҚҚАТ ЕТИШМАСЛИГИ 
МУОММОСИ ТАЛҚИНИ 
 
I
.1. Диққат ва унинг шахс фаолиятилаги аҳамияти 
Диққат
 – 
психик фаолиятнинг йуналтирилиши ва шахс учун аҳамиятли 
бўлган объект устида тўпланишидан иборат бўлган жараёндир. Психик
фаолиятнинг йуналтирилиши деганда унинг танловчилик характери, 
объектни ихтиёрий ёки беихтиёрий танлаши тушунилади. Ўқувчи мактабда 
ўқитувчининг тушунтиришларига қулоқ солаётганда, мана шу эшитиш 
фаолиятини онгли равишда танлаб олган, ўз диққатини этишиш фаолиятига 
онгли равишда қаратган бўлади. Ўқувчининг бирор бошка нарсага 
чалҳимасдан, ўқув материалининг мазмунига зехн куйиб утиришида унинг 
диққатини йуналиши ифодаланади. 
Психик фаолиятнинг йуналтирилиши деганда фақат ана шу фаолиятни 
танлаш тушунилиб қолмай, балки ана шу танлаганини сақлаб қолиш ва 
қўллаб – қувватлаш ҳам тушунилади.
Диққат психик фаолиятининг йуналтирилиши билан бирга унинг 
тўпланишини такозо қилади. Психик фаолиятнинг бир жойга тўпланиши – 
мазкур фаолиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган хамма бошка нарсалардан 
диққатни чалғитиш демакдир. Диққатнинг бир жойга тўпланиши деганда 
мазкур фаолиятга бутунлай берилиш, унга озми – кўпми чукур эътибор 
бериш тушунилади.
Диққат хар қандай фаолиятнинг муҳим шартидир. Диққатсиз хатто энг 
оддий ишларни хам бажариш мумкин эмас. Диққат мехнатнинг барча 
жараёнида, ижодий фаолиятда, укишда айникса катта аҳамиятга эга. 
К.Д.Ушинский «Диққат рухий хаётимизнинг шундай ягона бир эшигидирки, 
онгизгизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик оркали ўтиб киради», - 
деб ёзган эди.



Диққатнинг нерв – физиологик механизмини И.П Павловнинг ёзишича 
ориентировка рефлекси ташкил этади. Буни Павлов «бу нима?» рефлекси деб 
хам атаган эди. Бундан ташқари, диққат маълум нерв марказларининг 
қўзғалиши ва миядаги бошка нерв марказларининг тормозланиши билан хам 
боғлиқдир. 
И.П.Павлов томонидан кашф этилган нерв процессларининг 
индукцияси конуни диққатининг физиологик асосларини тушуниб олиш 
учун муҳим аҳамиятга эгадир. Мана шу конунга мувофик бош мия пустининг 
бир жойида пайдо бўлган қўзғалиш бош мия пустининг бошка жойларида 
тормозланшни юзага келтиради. Ва аксинча, бош мия пустининг айрим бир 
жойида юзага келган тормозланиш бош мия пустининг бошка жойларида 
кучли қўзғалишни пайдо бўлишига олиб келади. Айни шу пайтнинг хар бир 
онида мия пустида қўзғалиш учун оптимал, яъни нихоятда кулайлиги билан 
характерланувчи кучли қўзғалиш учоги мавжуд бўлади.
А.А. Ухтомский томонидан илгари сурилган доминонта принципи ҳам 
диққатнинг физиологик асосларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Шу
доминанталик принципига мувофик мияда қўзғалишнинг хар доим устун 
турадиган хукмрон ўчоғи айни шу дамда мияга таъсир этиб, унда юзага 
келаётган ҳамма қўзғалишларни қандайдир равишда ўзига тортиб олади ва 
бунинг натижасида бошка қўзғалишларга нисбатан унинг хукмронлиги янада 
ошади. 
Одатда доминонта субдоминонтага, субдоминонта эса доминонтага 
ўтиб туради. Бу эса диққатнинг бир нарсадан иккинчи нарсага кўчиб 
туришининг нерв физиологик механизмини ташкил этади. Куриниб 
турибдики, Павлов билан Ухтомский таълимотлари бир – бирига қарама-
қарши эмас, балки мазмун жихатдан ухшашдир.
Жиддий диққат, одатта ўзига характерли бўлган ташқи ифодалар билан 
боғлиқ бўлади, нарсани яхшилаб идрок килишга қаратилган харакатлар 
билан тикилиб қараш, диққат билан эшитиш, ортиқча харакатларни 



тўхтатиш, нафас олишни секинлаштириш, диққат учун характерли бўлган юз 
характерлари билан боғлиқ бўлади.
Диққат уч турли бўлади: ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, 
ихтиёрийдан кейинги ёки мувофиклашган диққат. 
Ихтиёрсиз диққат мақсадсиз, режасиз юз беради. Бундай холларда 
фаолият мароқлилиги, қизиқарлилиги ёки кутилмаганда содир бўлишлиги 
билан ўзига жалб килади. Одам ўзига таъсир килаётган нарсаларга, 
ходисаларга, бажараётган фаолиятига беихтиёр берилиб кетади.
Ихтиёрий диққат деб онгимизни аниқ мақсад асосида ва идоравий куч 
ёрдамида керакли объектга йуналтиришга айтилади. Агар ихтиёрсиз 
диққатда иш бизни ўзига шунчаки жалб килиб олса, ижтиёрий диққатда биз 
диққатимизни қаратиш учун ўз олдимизга онгли суратда мақсад куямиз, 
кийинчиликларни енгиб, диққатни туплаш учун курашиб ва хар қандай 
бошка нарсаларга берилмаслик учун ирода кучини сарфлаб диққатимизни 
онгли равишда нарсага қаратамиз. Ихтиёрий диққатнинг характерли 
хусусияти худди мана шу мақсад кўзлашда, иродавий зур беришда намоён 
бўлади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish