Биоэтика – ҳаётни сақлаб қолиш учун икки – табиий ва гуманитар йўналишлардаги билимларни бирлаштиришга даъват этувчи фан бўлиб, у ҳаёт ҳақидаги илмий қарашлар ва умум инсоний қадриятлар, идеаллар, мақсадлар ўртасидаги ўзига хос кўприкдир.
В.Р.Поттер – «Биоэтика: мост в будущее» (“Биоэтика: келажакка кўприк”) (1970)
Биоэтика – тиббиёт, фалсафа ва этиканинг диалогидир. ( А. Хеллегерс)
Биоэтика - тиббиёт ва биологиянинг ривожланиши давомида вужудга келадиган аҳлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа муаммоларни ўрганадиган фанлараро билимлар соҳасидир.
Биоэтика - инсон ҳаёти ва ўлими, тирик табиатга нисбатан йўл қуйиладиган аралашувнинг чегаралари ҳақидаги билимлар тизимидир.
Асосий мақсад – инсон соғлиғи ва ҳаётини, тирик табиатни тиббиёт ва биологиянинг ютуқларини амалиётга жорий қилишнинг эҳтимолий салбий оқибатларидан ҳимоя қилишдир.
А.Швейцер – «Культура и этика» (“Маданият ва этика”) ( 1924)
Универсал этика - “ҳаётни эъзозлаш”, яъни диққат марказида ҳаётнинг барча шакллари - биоцентризм.