Асосий терминлар
Интернет хизматлари, Telnet, FTP, E–mail, Whois, факс, электрон таржимон, шлюзлар, Copher, WAIS, WWW, HTML, Web–технология, Web–саҳифалар, Web–сайт, URL, HTTP, CGI, «бутун дунё ўргимчак тўри», дизайн, рассом, Web–мастер, ёзувчи, контент–мастер, аналитик, сервер администратори.
Назорат учун саволлар
Интернет хизматлари деганда нима тушунилади?
Гиперматн ғоясининг мазмуни нимадан иборат?
Гиперматн ғоясини амалга оширувчи нечта асосий воситаларни биласиз? Улар тавсифини келтиринг.
HTML–ҳужжатларни гиперматнли белгилаш тили нима?
Интернетда ахборотларни жойлаштиришнинг ҳарактерли хусусиятлари нималардан иборат?
Тақдим қилинадиган ахборот хили бўйича сайтларнинг қандай асосий типлари мавжуд?
7. Контент–сайтлар қандай хусусиятларга эга?
2 боб. WORD WIDE WEB (WWW) ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
2.1. Word Wide Web (WWW) ривожланиш тарихи
Бутун дунё чўлғами (паутина) Word Wide Web (WWW) ёки (W3) 1989 йили пайдо бўлди. Унинг моҳияти Швейцариядаги CERN (The European Laboratory for partile physios–элементар заррачаларнинг Европа лабораторияси) деб номланган лабораториянинг бир гуруҳ олимлари ишлаб чиқдилар. Уларнинг фикрича, ҳар хил электрон ҳужжатлар ўзаро алмашув пайтида истаган компьютерда бир хил кўринишга эга бўлиши керак. Табиийки, бундай ҳужжатлар билан ишлаш асоси этиб интернет танланган. CERN глобал тармоқдаги энг гавжум жойлардан бири ҳисобланган. Бу муаммо билан лаборатория хизматчиси физик Тим Бернерс-Ли шуғулланди ва 1991 йилда ўз режасини охирига етказди. CERN олимлари навбатдаги авлод HTML (Hyper text Markup Language) ва WWW ларнинг ривожланишини билиб берган WWW (w3 consortium), деб номланган Консорциумнинг юзага келишига сабабчи бўлдилар.
1960 йили америкалик олим Теодор Хольм Нельсоннинг шунга ўхшаш муаммо билан машғул бўлганини айтиб ўтиш зарур. У ўз олдига шундай мақсад қўйган эди: инсоният яратган ҳар хил қийматдаги матнли ҳужжатларни махсус компьютер тармоғига бирлаштириш ва уларни ўзаро мантиқан боғлаш. Бунда фойдаланувчи асосий ёки қўшимча ахборотли ихтиёрий ҳужжатнинг бир жойидан бошқасига ўтиши мумкин. 1965 йили Нельсон Т.Х. бундай матнли ахборотларни ташкил этиш услубини гиперматн, ўзининг амалга ошмаган лойихасини эса, Xanadu деб номлади. Ана уша Т. Нельсоннинг Xanaduдаги ғояси WWW нинг ривожига туртки бўлди.
Физик Тим Бернерс–Ли ўзининг яратган ўзаро боғланган платформали мустақил матнли ҳужжатларни ёзиш тилини HTML деб номлади. Бу ҳужжатлар ўзаро гиперссылкалар (гипералоқа) ёрдамида боғланади. Гиперссылка–бу интернет саҳифасидаги бошқа объект билан боғловчи ажратилган сўз туркуми. Ахборотнинг ҳар таркибий кисмлари орасидаги алоқа. У WWW доирасидаги объектдан объектга ўтишни таъминлайди. Гиперматнли ҳужжатлар билан танишиб чиқиш учун Тим Бернерс–Ли Web–(шарҳловчи) деб ном олган программа ёзди.
1993 йили америкалик талаба Марк Андрессен Mosaic Web–шархловчи дастурини ёзди. Бу дастур биринчилар қатори график интерфейсга эга бўлади ва сичқонча билан ишлай бошлайди. Mosaic ишлатиш учун қулай UNIX, PC ва Macintosh платформаларида ишлайди ва бепул тарқатилади.
Бироқ, вақт ўтгач тадқиқотчи Mosaic асосчи Silicon Graphics билан бирлашди. Улар ҳозирги кунда бошловчи браузер–Netscape ни яратдилар. Тахминан Webдаги барча трафикларнинг 80% Netscape га тўғри келади. Хонадонлардаги компьютерларни Netscape билан текин юклаш мумкин. [21;112-125]
Кейинроқ бозорда Microsoft компанияси маҳсулоти Internet Explorer номли янги браузер пайдо бўлди. У ҳам тезда интернет тармоғига киритила бошлади. Қайси бир жиҳатдан WWWнинг машҳур бўлиб кетиши Microsoft Windowsга ўхшаб кетади. Windows MS DOS матн барча вазифаларни қулай график интерфейс орқали бажаради. Худди шундай WWWнинг график мохияти интернет ва электрон алоқа воситалари эътиборини жалб этди.
Келажакдаги WWW браузер ва компьютерларда ахборотларнинг ташқи кўриниши билан бошқариладиган, ишлатишда энг қулай тил HTML билан чамбарчас боғланади. Охирги йиллар мобайнида HTML да бир қанча ўзгаришлар содир бўлди. 1999 йил 24 декабрь махсус нотижорат ташкилот WWW Consortium (W3С) томонидан қабул қилинган HTML файллари, аудио–видеоклиплар билан ишлашда, айниқса саҳифаларни ўзаро боғлашда катта қулайликлар яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |