Россияда Аудитор лавозимлари Пётр-1 томонидан киритилган бўлиб бў лавозим юритувчи, котибият(Девон) ва прокурорларнинг қайсидир мажбуриятларини ўзида жамлаган эди. Уша даврда Россияда аудиторларни қасамиёдли бухгалтерлар деб аташган. Бу касб эгалари давлат ҳукумдорини энг ишончли ходимлари саналиб ҳукумдорга вазифаларини сидқидилдан бажаришлари учун қасамиёд қабул қилиб, юқори маош ва мулклар билан таъминланиб турилган.
V.Бешинчи қараш, Мустақил аудиторлик хизматлари 19-асрнинг бошларида Европада “Акциядорлар жамиятини” пайдо бўлиши билан узвий боғлиқдир.Шу даврда Европада йирик саноат инқилоби вужудга келиб, йирик саноат корхоналари қад кўтара бошлаётган давр эди. Йирик сармоядорлар (пулдорлар) ва йирик мулкдорлар ўз маблағларини ҳамкорликда бирлаштириб юқори даромад топаётган эдилар.
Акциядорлар корхона бошқаруви ва унга қарам бўлган бухгалтерлар ёки ва молиячилари томонидан тақдим қилинаётган молиявий ҳисобот ва маълумотлар корхонани ҳақиқий амалдаги ҳолатини тўлиқ ва ҳаққоний акс эттираётганлигига ишонч ҳосил қилишларини истар эдилар.(бу тақдим қилинган молиявий ҳисобот ва маълумотларни асос қилиб олинишига ишонгилари келмас эди, улар маблағлари иқтисодий хафда эмасликларига тўлиқ ишонишни истар, хавотирланишни истамас эдилар).
Акциядорлар жамиятларини йиғилишларида тақдим қилиниб эшитилаётган ёзма ва оғзаки молиявий ҳисоботларни ишончли хавотирсиз бўлиши учун, уларни фикрича , ишониш мумкин бўлган малакали ва махсус сертификатларга эга бўлган ва жавобгарликни зиммасига ола биладиган мутахассислар томондан тақдим қилинишини истадилар ва бу “Аудитор” ёки “Аудиторлик” хизматига бўлган эҳтиёжни келтириб чиқорди. Бу аудиторлар холис , яъни корхонага умуман алоқадор бўлмаган малакали масъулиятли малакали ходимлар бўлиб, бу мутахассислар ҳиссадорларни умумий йиғилишларида жамият аъзолари олдида ҳисоботларни очиқ тақдим қилар, тақдим қилинган ҳисоботлар ҳиссадорлар томонидан эшитилар эди. Шундан келиб чиқиб “Аудит”сўзи турли таржималарда у “эшитади” ёки “эшитмоқда” деган маъноларни англатади.
Охирги бешинчи қарашлар ва амалиётга якин бўлгани ва алоҳида мустақил фаолия сифатида қўлланиб келинган учун, алоҳида фан сифатида киритилиб дунёни деярли барча мамлакатларини иқтисодий ижтимоий фанларини ўқитадиган олий ўқув юртларида алоҳида махсус фан сифатида ўқитила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |