“Tasdiqlayman”
O‘quv ishlari bo‘yicha direktor o‘rinbosari
_____________Z. Mirzoev
«___»____________2019 yil
Mavzu: Asosiy konstruksiyalar.
Amaliy mashg’ulot mazmuni:
A) Java tili alfaviti, izohlar.
B) Identifikatorlar, o’zgaruvchi va ma’lumot toifalari.
Ўзгарувчилар ва константалар
Ўзгарувчилар. Ўзгарувчи номи остига чизиш белгиси ёки лотин харфидан бошланувчи лотин харфлари, араб рақамлари ва остига чизиш хамда доллар белгилари кетма кетлиги яъни идентификатордир. Java — тилида регистр фарқ қилади. Масалан, Value и VALUE — турли идентификаторлардир.
Ўзгарувчиларнинг қуйидаги типлари мавжуддир: byte(байт), char(символ), short(қисқа бутун), int(бутун), long(узун бутун), float(хақиқий), double(иккиланган хақиқий), boolean(мантиқий).
JAVA тилида unsigned (ишорасиз) таърифи ишлатилмайди.
Ўзгарувчилар таърифи содда шакли:
<тип> <ўзгарувчилар_номлари_рўйхати >;
ўзгарувчиларни таърифлашда бошланғич қийматларини кўрсатиш мумкин.
<тип> <ўзгарувчилар_номлари_рўйхати >= <инициализатор>;
Бу усул инициализация дейилади.
Мисоллар:
float pi = 3.14 , cc=1.3456;
int year = 1999;
Агар ўзгарвчи қиймати кўрсатилмаган бўлса автоматик равишда ноль қиймат қабул қилади.
Константалар. Константа бу ўзгартириш мумкин бўлмаган қийматдир. Константалар бутун, символли хақиқий, мантиқий турлари мавжуд.
Бутун сонлар ўнлик, саккизлик ёки ўн олтилик саноқ системаларида берилиши мумкин. Ўнлик константалар ўнлик ракамлари кетма кетлигидан иборат бўлиб, биринчи раками 0 бўлиши керак эмас(масалан: 8, 0, 192345). Саккизлик константалар 0 билан бошланувчи саккизлик ракамларидан иборат кетма кетликдир (масалан: 016 – ўнлик қиймати 14, 01). Ўн олтилик константалар – 0x ёки 0X билан бошланувчи ўн олтилик рақамлар кетма кетлигидир (масалан: 0хА, 0Х00F).
Символли константа – апострифга олинган битта (масалан: ‘ғ’,’r,’6’) ёки бир нечта (масалан: –‘\n’, ‘\0хF5’) символ. Слеш ‘\’ символидан бошланган символлар эскейп ёки бошқарувчи символлар дейилади
Хақиқий константа икки кўринишда бўлиши мумкин: фиксирланган нуқтали (масалан: 5.7, .0001, 41.) ва сузувчи нуқтали (масалан: 0.5е5, .11е-5).
Мантиқий константалар true(рост) ва false(ёлғон) қийматлардан иборат. Ички кўриниши false – 0, ихтиёрий бошқа қиймат true деб қаралади.
Сатрли константалар Java тилида жуфт қавслар ичига олинган ихтиёрий матндир (""). Сатрли константалар бир қаторга жойлашиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |