Организмнинг функционал заҳиралари деганда, орган ёки тузилмаларимизнинг иши, фаолиятини оддий холатидагига нисбатан яширин, ўта зарур пайтда намаён қилинадиган, индивид учун ҳам хали маълум бўлмаган яширин жихатини тушунамиз (И.Азимов, Ш.Собитов, 1993).
Одатда, организмнинг хизмати заҳиралари юқори даражада зўр бериш билан бажариладиган, ёки экстремал ҳолатлар - мусобақаларда, спорт машқи билан шуғулланиш вақтида - тренировкаларда, гипоксия таъсирида, табиий офат шароитида ва бошқаларда намоён бўлиши мумкин.
Шундай воқеалар маълумки, аффект (вахима, қўрқув, ғазаб) холатида инсон ғоят катта куч ва тезлик ва бошқа ҳаракат сифатларини намоён қилади. Бундай зур бериш, яширин қувват қаердан пайдо бўлиши ва уни юзага келишининг сабаби ҳакида академик В.В.Введенский - “ҳар бир ёш организм нормал ҳаётий шароитда ўзида жуда катта куч захираси ва имкониятларини сақлайди”деб ёзади.
Кунлик одатий шароитда, бу имкониятларининг факатгина бир кисмидаигина фойдаланилади. Демак, хар бир организм хаётий шароитда ва унинг давомида фойдаланадиган ҳаракат сифатларининг захираларига эга, лекин кунлик хаётида унинг жуда оз кисмидан фойдаланади холос. Организмдаги мавжуд қувват захираларининг билиш ва унинг бундай катта имкониятларидан иложи борича тўлиқроқ фойдаланишга оид маълумотларга эга бўлишнинг аҳамияти муҳимдир.
Одамнинг одатдагига нисбатан бошқачароқ шароитда ўзи билмаган холда жуда катта хажмдаги ишларни бажариб қўйиши, жуда кучли жисмоний зўриқиш намоён қилиши, шунингдек, жисмонан чиниққан кишининг жисмонан чиниқмаганга нисбатан кўпроқ иш бажариши исбот талаб қилмайдиган хақиқатдир. Организмини яширин имкониятлари (захиралари) индивиднинг бойлиги бўлиб, улар одатда фақат экстримал шароитлар, холатларда, биз кутмаган пайтда юзага чиқади.
Ҳозирги кунда организмнинг функционал захиралари, бошқачасига биологик захиралар - хужайра, тўкима, органлар, тузилмалар ва яхлит организмнинг захиралари деб классификация қилинмокда.
Хужайра захиралари иш бажарадиган структуралар сони билан боғлиқ бўлиб, органнинг зўриқишида улар сони талаб этилган даражада ортади. Мураккаброқ тузилган организмларнинг турли орган ва системаларнинг функционал захиралари бажариладиган иш хажми бирлиги учун сарфланадиган кувватнинг камайишида, иш шиддати ва самарасининг ортишида намоён бўлади.
Яхлит организмнинг захиралари ҳар хил мураккабликдаги ҳаракат вазифаларининг бажарилишини таъминлайдиган яхлит реакцияларининг ортиши ва атроф мухитнинг экстремал шароитларига организмнинг тез мослашиши билан намоён бўлади. Қисқача қилиб айтганда, организмнинг функционал захиралари, орган ёки функционал системалар ишининг тинч холатдагига нисбатан ортиш даражасидир.
Функционал захираларга - биохимик, физиологик, машқ бажариш техникасидаги ва руҳий захиралар киради. Физиологик захиралар бошқа захираларга асоси бўлади. Физиологик хизмат тизимларининг фаолияти ривожланганда бошқа захиралар ҳам уларга қўшилиб ривожланади.
Спортчининг функционал захираларига - биохимик, физиологик, спорт техникасидаги ва руҳий захиралари киради. Уларнинг ичида энг асосийси физиологик захиралар бўлиб, функционал тизимларнинг иши ривожланганда бошқа захиралар ҳам ривожланади.
Физиологик захиралар қуйидагиларга бўлинади:
1. Жисмоний сифатлар (куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик ва эгилувчанлик)ни ривожлантиришдаги захиралар;
2. Турли хил қувватдаги (максимал, субмаксимал, катга ва ўртача) ишларни бажаришда ишга тушадиган захиралар;
3. Мушаклар ва тизимларимизнинг ишга тортилиш (ишга туширилиши)нинг навбати бўйича функционал захиралар.
Улар учта гурухга булинади:
1. Кундалик хаётий фаолиятида ишга тушадиган.
2. Машқ қилиш ва мусобақаларда ишга тушириладиган.
3. Организмни яшаш учун курашида ишга тушадиган захиралар.
Функционал захираларнинг сафарбар этилиши, бу жараённи бошқаришни такомиллаштириш, организмнинг зарарли омилларга карши туришида, хаётий фаолиятида юзага келган янги шароитларга мослашиш учун физиологик асос булади.
Юкорида айтиб утилган мулохазалар билан бир қаторда, организм функционал захираларнинг ирсиятта боғликлигини ҳам унутмаслик зарур. Турли шахслардаги физиологак функцияларнинг оғир жисмоний иш бажаришда турлича ривожланиши фикримизнинг далили бўлади. Чунки киши ўз хаёти давомида мушакларининг юқори функционал ва руҳий зўриқишларга бардош беришга тайёрлашни билиши муҳим аҳамиятга эга.
Одатдагидан бошқача (ностандарт) ташқи шароит иш қобилиятининг намоён бўлишига муҳим имконнят ёки захира яратибгина қолмай, индивидда ўз имкониятини максимал уюштиришни билиш қобилиятини тарбиялайди. Имкониятларини максимал уюштира олиш қобилиятини ривожлантириш, ўз навбатида, таълим-тарбия жараёни ва ундаги шароитга боғлик.
Ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг навбатдаги хусусияти ҳаракат малакалари тизимини шакллантириш ҳисобланади. Фақат ҳаракат фаолияти тизимигина ўқувчи жисмоний тайёргарлигининг хусусиятини белгилайди. Масалан, 30 метрга югуриш 60 метрга югуриш билан таққосланганда, унинг бошқа ҳаракат фаолиятлари билан кўп маротаба боғланишларга эга эканлиги маълум бўлади. Тирмашиб чиқиш ва мувозанат сақлаш машқлари эса бошқа ҳаракат фаолиятлари тизимига нисбатан қарам эмас. Бу фаолиятларнинг таъсири натижаси бошқа фаолиятларникидан юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Яна бир хусусияти – таълимни икки йўналишда амалга оширишда ҳаракат сифатларини комплекс ривожлантириш билан алоқадорлиги:
а) ҳаракат малакаси ҳаракат сифатларининг ривожланиши билан боғлиқдир. Энг аввало, айнан ўша ҳаракат малакасига оид ҳаракат сифатлари ривожланади;
б) ҳаракат малакаси учун махсус хусусиятга эга бўлган ҳаракат сифатини ривожлантириш бир вақтнинг ўзида бошқа сифатларни ривожлантиришдан самаралироқ кечади.
Масалан, қисқа масофага югуришда тезлик ривожланади, лекин тезлик куч, чидамлилик ва бошқа сифатларни оптимал ривожлантирганидагина натижалироқ ривожланади.
Ҳаракат фаолиятларини ўргатишнинг самарадорлиги жисмоний билим ва жисмоний ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари билан аниқланади. Билимлар тизими ва ҳаракат фаолиятлари эгалланишини тўғри ташкил этган педагогик жараён, албатта, жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларининг ошишига олиб келади.
Билим бериш вазифаларининг ҳал қилиниши тарбиявий вазифаларнинг амалга оширилиши билан бирга юз беради. Ўқув фани тарбиянинг умумий вазифаларини ҳал этишга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, айни пайтда жисмоний тарбия учун хос бўлган айрим хусусий вазифаларни ҳам олдинга суради:
Do'stlaringiz bilan baham: |