Мавзу: Ҳаракатларга ўргатиш методикаси ва назарий асослари Режа



Download 137,34 Kb.
bet2/7
Sana01.03.2022
Hajmi137,34 Kb.
#476748
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Очик дарс мавзуси

Ҳаракат фаолиятини ўргатиш (ўзлаштириш)да - ҳаракат малакаси шаклланади, кўникма вужудга келади. Бир вақтнинг ўзида мувофиқ равишда жисмоний ҳаракат сифатлари - куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик, мускуллар эгилувчанлиги ва бўғинлар ҳаракатчанлиги ривожланади. Шунинг учун педагогик жараён ҳаракат малакасини шакллантиришга ёки ҳаракат сифатларини ривожлантиришга йўналтирилади.


2. Ҳаракатларга ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўқувчига билим беришда жисмоний тарбия таълими муҳим ўринни эгаллайди. Бу жараёнда ҳаракат фаолиятини ёки унинг маълум бўлагини бажаришга ўргатилади, жараён машқ қилиш-такрорлаш орқали амалга оширилади ва шуғулланувчида шу ҳаракат ҳақида назарий билимнинг шаклланишига, жисмоний сифатларни ривожлантириш-тарбиялашга олиб келади. Демак, жисмоний тарбия жараёнида таълим махсус билимларни ва ҳаракатни бажара олишни ўзлаштириш ва уни ўқувчига, шуғулланувчига узатишнинг уюштирилишини йўлга қўйишдан иборатдир.
Ҳаракат фаолиятини (ёки жисмоний машқни) ўргатиш нисбатан қисқа педагогик вазифадир. Ҳаракат фаолиятини ўргатиш атамаси ҳаракат фаолияти аниқ бўлиб, унинг назарий билими ҳам берилганда қўлланилади. Ҳаракат фаолиятини ўқитишда ҳаракат малакаси шаклланади, кўникма вужудга келади, бир вақтнинг ўзида мувофиқ жисмоний ҳаракат сифатлари: куч, тезлик, чидамлилик, чаққонлик, мушаклар эгилувчанлиги ва бўғимлар ҳаракатчанлиги ривожланади. Шу сабабли педагогик жараёнда эътибор бир нарсага – таълимга, яъни малакани шакллантиришга ёки ҳаракат сифатларини ривожлантиришга қаратилиши лозим.
Ҳаракат фаолиятини ўқитиш жараёнида фақатгина билим бериш ва тарбиялаш вазифалари биргаликда ҳал қилинмай, соғломлаштириш хусусиятига эга бўлган вазифалар ҳам амалга оширилади. Ҳеч қайси умумтаълим фанида бунчалар яққол намоён бўлмайдиган соғломлаштириш вазифаси ҳаракат фаолиятини ўқитишда ёрқин намоён бўлади.
Ҳаракат фаолиятини ўқитишда билим бериш вазифалари ҳам ўзининг хусусиятларига эга.
Бунда ўқув материалларини ўзлаштириш, мустахкамлаш ва такомиллаштириш жараёнининг етакчи компоненти ўқувчиларнинг фаол ҳаракат фаолиятлари орқали йўлга қўйилиши жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнинг етакчи хусусиятларидан биридир.
Ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг навбатдаги хусусиятларидан бири ҳаракатларни ижросини мукаммаллигига эришишдир. Инсон ҳаракатларининг мукаммаллиги тушунчаси жуда кенг ва кўп қиррали. Нафақат инсон, балки тирик жонзотларнинг барчасининг ҳаракатлари яшаш, ўз хаётий истаклари, заруриятларини қондиришга мослашган ва мукаммал бўлиши заруриятдир. Ҳаракатни мукаммаллаштириш мақсадидаги машқлар, машғулотларнинг якуний натижаси, уларнинг ижросини аниқлиги, гўзаллигига эришишни назарда тутади. Аслида бу олиб борилган таълим ва тарбия жараёнининг мажмуавий махсулидир.
Ўқувчиларнинг ўқув-меҳнат фаолияти ҳаммадан аввал жисмоний куч сарфлашни талаб қилади. Ўқувчининг ўқув фаолиятига оид айрим қонуниятларни билиш инсоннинг иш қобилияти умумий қонуниятларини ҳисобга олишни тақозо этади.
Индивиднинг таълим ва тарбия жараёндаги зарурий жиҳатларидан бири машқни (ихтиёрий ҳаракатни) уддалаш қобилияти бўлиб, унинг қобилиятлилиги қатор бир неча омилларга:

  • аждодларидан мерос қобилиятлар,

  • ҳаётий жараёнда тўпланган тажрибалар ва

  • маълум белгиланган шароитда аниқ фаолиятни бошқара олиш.

Бу омиллар қанчалар яхши ривожланган бўлса, инсон шунчалар катта ишчанлик қобилиятини намоён қила олади.
Таълим жараёнида индивиднинг ҳаракат заҳирасини хисобга олиш хусусияти.
Одатдаги шароитда инсон ўз иш қобилиятларининг бир қисмидангина фойдалана олади, холос. Заҳирада деб ҳисобланган бошқа қисми фақат ошириб қўйилган максимал талабларга жавоб беришда намоён бўлиши мумкин. Ноодатий ташқи шароит заҳирадаги иш қобилиятининг намоён бўлишига имконият яратибгина қолмай, инсон қобилиятларининг максимал даражада ривожланишини тарбиялайди.
Ҳар бир организмнинг ўзи учун яратилган генетик ҳаракат дастури мазмунида заҳира тарзидаги яширин, ёки кундалик турмуш тарзида тўпланган ҳаракат захираларига - қўшимча хизмат (функционал) захираларга эгалиги жисмоний маданият назариясининг қонуниятларидан биридир.

Download 137,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish