Мавзу: Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари


Ажратиш ва аниқлаш (сифат анализи) методлари



Download 161,42 Kb.
bet3/7
Sana24.02.2022
Hajmi161,42 Kb.
#252696
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Ўзбекча Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси,

Ажратиш ва аниқлаш (сифат анализи) методлари
1.Сифат анализи методларининг синфланиши, асосий тушунЧалар
Анализ қилишда аввал моддаларнинг сифат таркиби аниқланади, яъни у қандай элементлардан, элемент гуруҳларидан ёки ионлардан таркиб топганлиги ҳақидаги масала ҳал қилинади, сўнгра модданинг миқдорий таркибини аниқлашга ўтилади.
Модданинг таркибига қандай элемент ёки ионлар киришини топиш, аниқлаш сифат анализининг вазифасидир.
1) Сифат анализнинг кимёвий методлари билан иш кўрилганда топилиши лозим бўлган элемент ёки ион ўзига хос хусусиятли бирор бирикмага айлантирилади ва айни бирикма ҳосил бўлганлиги ана шу хоссалари асосида билиб олинади.Бунда содир бўладиган кимёвий ўзгариш аналитик реакция, бу реакцияга сабаб бўлган модда эса реагент дейилади.
2) Анализнинг физик-кимёвий методлари кимёивй реакция асосида ҳосил қилинган модда рангли эритмасининг ранг интенсивлиги шу модданинг концентрациясига боғлиқлигига, ёки аниқланадиган модда эритмаси орқали ўтаётган электр токи шу модда концентрациясига боғлиқлигига асосланган ва ҳоказо жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
3) Анализнинг физикавий методлари, модданинг кимёвий таркиби билан унинг айрим физикавий хоссалари ўртасидаги боғланишга асосланган. Масалан, спектрал анализда модда горелка алангасига ёки электр ёйига киритилганда содир бўладиган нурланиш спектри аниқланаётган элементлар учун хос чизиқлар бўлишига қараб, берилган моддада ўша элементлар бор йўқлиги ҳақида, чизиқлар равшанлик даражаси асосида эса уларнинг миқдори тўғрисида фикр юритилади. Бу метод жуда сезилувчан бўлиб элементларни 10-6-10-8 г гача миқдорини аниқлашга имкон беради.
Люминесцент анализ моддаларнинг люминесценцияланишига асосланган, яъни бунда модда ўзига тушаётган ультрабинафша ёки бошқа нурлар таъсирида ўзига хос нурлар чиқариб люминесценцияланади. Люминесценциянинг интенсивлиги ва ранги турли моддаларни сифат ва миқдорий аниқлашда аналитик белгилар ҳисобланади.(сезгирлиги10-10 г)
Аналитик реакцияларни бажаришда ишлатиладиган модда миқдорларига қараб сифат анализда макро-(0,5-1,0 г),микро-(0,005-0,01г)-, яриммикро (0,02-0.05 г)-, ва ультрамикро (1 мг)- методлардан фойдаланилади.
Микроанализда жуда сезилучан реакциялардан фойдаланилади, реакциялар микрокристаллоскопик ёки томчи методи ёрдамида олиб борилади.
а) микрокристоллоскопик метод билан анализ қилишда реакциялар одатда шиша пластинка устида олиб борилади ва ҳосил бўлган кристаллар шаклини кўриб изланаётган ион(ёки элемент) бор-йўқлиги ҳақида бир фикрга келинади.
б) томчи методида эритма ранги ўзгарувчан ёки рангли чўкмалар ҳосил бўладиган реакциялар қўлланилади.

Download 161,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish