Мавзу. Амир Темур ва темурийлар даврида Моварауннаҳр ва Хуросонда давлатчилик ривожи Режа


Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонга қарши курашга



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#104344
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-14-Мавзу

Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонга қарши курашга 
отланмоқда. Миниатюра. XV аср. 
 
Шу вақтдан буён Хоразм Амир Темур давлати таркибига, кейинчалик 
эса Темурийлар давлати таркибига кирган. Шундай қилиб, Еттисув ва 
Сирдарё этакларидаги ерлардан ташқари Туркистон ерларининг ҳаммаси 
Амир Темур қўлига ўтди. 
Амир Темур ягона геосиёий ҳудудни ўз қўлида бирлаштириш, ўзаро 
низо ва парокандаликка чек қўйиш, қудратли ва марказлашган давлат барпо 
этиш мақсадида ўз эътиборини Хуросонга қаратди. Айнан кучли ва қудратли 
салтанатгина ҳоким ва амалдорлар бебошлиги, зулм-зўравонликка чек қўйиб, 
халқлар учун тинч-тотув ва хотиржам ҳаёт яратар, савдо-сотиқ 
муносабатлари, маданиятнинг ривожланишига имкон берар, бунёдкорлик ва 
ободончиликка кенг йўл очар эди. Бу борада Амир Темур ўз эътиборини 
Хуросонга қаратди.


12 
Бу даврда Хуросонда Куртлар сулоласи ҳукмронлик қилар эди. Мазкур 
пайтда сулолани Ҳирот ҳукмдори Малик Ғиёсиддин II Пир Али (1370-1381) 
бошқариб, 1380 йил Темур унинг ҳузурига Ҳожи Сайфиддинни элчи қилиб 
жўнатди. Элчи Ҳирот ҳукмдорини қурултойга таклиф этди. Малик 
Ғиёсиддин II Пир Али Амир Темур элчисини ушлаб қолиб, қудратли 
рақибига қаршилик кўрсатмоқчи бўлади. Бу пайтда Амир Темурнинг 
шаҳзода Жаҳонгир Мирзо бошчилигидаги 50 кишилик қўшини Балҳ 
Шибурғон, Бодҳизни эгаллади.
1381 йил февралида Амир Темурнинг ўзи Хуросонга йўл олди. Ҳирот 
ҳукмдори ўз иниси Сарахс ҳокими бўлган Малик Муҳаммад билан ўз 
калитларини Темур мулозимларига топширди. Ён-атроф қалъалардаги 
тўқнашувлар Амир Темур фойдасига ҳал бўлди. Соҳибқирон марҳамат 
кўрсатиб, асирга олинган 2000 нафар кишини озод этишни буюрди. Хуросон 
сарбадорларининг раҳбари Али Муайяд ва Мохон ҳокими Алибек 
Жонқурбонийлар ўз ихтиёрлари билан буюк ҳукмдорга тобелик 
билдирдилар.
1381-1382 йилларда Келот, Туршиз,Сабзавор ва Мозандарон, 1383 йили 
Сейистон бўйсундирилди. 1384 йили эса Астробод ва Озарбайжонга 
қилинган юриш натижасида Омул, Сори, Султония, Табриз шаҳарлари 
эгалланди. Натижада XIV асрнинг 80-йиллари ўрталарига келиб бутун 
Хуросон Амир Темур қўлига ўтди. 
Амир Темурнинг ҳарбий юришлари тарихда “уч йиллик” (1386-1388) 
“беш йиллик” (1392-1396) “етти йиллик” (1399-1405) урушлар деб ном олган. 
“Уч йиллик” уруш даврида Амир Темур Озарбайжон, Мозандарон, Ғилонни 
бўйсундирди. Шундан кейин у Кавказга юриш бошлаб, Тифлис, Арзирум ва 
Ван қалъасини эгаллади. 
Таъкидлаш жоизки, Амир Темур ўз ихтиёри билан таслим бўлган 
шаҳарларга тегмаган, харбийларни шаҳарларга киришга йўл қўймаган, у 
ерларга фақат товон пулини йиғувчиларни (муҳассилон) жўнатган, холос. 
Баъзида маълум тушунмовчиликлар ҳам бўлган. Шарофиддин Али 


13 
Яздийнинг ёзишига кўра, Исфахон аҳолиси Кўчакий деган иғвогарнинг 
гапига учиб Темурнинг вилоят муҳофазаси учун қолдирган уч минг нафар 
аскарини қириб ташлашган. Бундай вазиятда Амир Темур, шубҳасиз, 
айбдорларни жазолаган. Эронга қилинган “беш йиллик” (1392-1396) юриш 
аввало у ердаги ғалаёнлар, Эроннинг турли ҳудудларидаги (Мозандарон, 
Музаффарийлар, Жалойирлар ва ҳоказо) сулолалар ҳокимларнинг 
айирмачилик сиёсати туфайли содир бўлади. Эронга юриш натижасида 
Музаффарийлар сулоласи (1314-1393) яратилди, унинг сўнгги ҳукмдори Шоҳ 
Мансур жангда ҳалок бўлади. Жалойирларнинг таниқли вакили Султон 
Аҳмад (1382-1410) Бағдоддан Мисрга қараб қочиб кетди. 
Амир Темур Жўчи улуси таркибига бир вақтлар кирган Оқ Ўрда ва 
Олтин Ўрда ҳамда Мўғулистон ҳокимлари билан бир неча йиллар давомида 
кураш олиб боришига тўғри келди. Мазкур курашдан кўзланган асосий 
мақсад аввало, мамлакат шимолий қисмларини кўчманчи тўдалар ҳужумидан 
муҳофаза этиш, Жўчи улуси таркибига кирган ерларни заифлаштирган ҳолда 
ўз салтанати таъсир доирасига олиш бўлган. Амир Темур Мўғулистонга 
қарши кураши ўн тўққиз йил (1371-1390) давом этиб, бу курашда у аввал 
Анқо тўра, сўнгра Қамариддин сингари хонларни мағлуб этди. Лекин қиш 
келиши билан юқорида номи қайд этилган хонлар Сирдарё бўйлари ва 
Фарғона водийсига хужум қилдилар. Амир Темурнинг охирги юриши 1389-
1390 йилларга тўғри келиб, у анча жадаллик ҳамда хавф-хатарга бой бўлди. 
Темур Анқо тўрани тор-мор келтириб, Иртиш дарёси орқа томонигақўшини 
билан улоқтириб ташлади. Шундан сўнг Қамариддинни мағлубиятга 
учратиб, Мўғулистон хонлари бош қароргоҳини эгаллади. Шу тариқа мўғул 
хонларининг Сирдарё бўйлари, Фарғона водийсига солган хавф-хатарларига 
чек қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, 1377 йилга қадар Жўчи улуси икки мустақил 
давлатдан, ўнг қанот – Олтин Ўрда, чап қанот – Оқ Ўрдадан иборат бўлган. 
Олтин Ўрда таркибига Хоразмнинг шимолий қисми, Шимолий Кавказ
Булғор ерлари, Ғарбий Сибирь, Қрим кирган. Оқ Ўрдага эса Сирдарёнинг 


14 
қуйи оқими, Сирдарё бўйларидан Сибирдаги Туман деган жойгача бўлган 
ерлар кирган. XIV аср 70-йилларида Оқ Ўрда ҳокимларидан бири бўлган 
Ўрусхон Жўчи улусини бирлаштириб, уни кучли давлатга айлантириш 
ҳаракатларини олиб борди. Агар Жўчи улуси бирлашса, у бутун Ўрта Осиё, 
Рус ва бошқа ерларга яна таҳдидни бошлар эди. Албатта, Амир Темур буни 
яхши тушунар эди. 1376 йили Ўрусхон улусларни бирлаштириш учун 
чақирган қурултойда унга қарши бўлганларни ўлимга маҳкум этди. Улар 
орасида Мингқишлоқ ҳокими Тўйхўжа ўғлон ҳам бўлган. Тўйхўжанинг ўғли 
Тўхтамишхон ўз ҳаёти хавфсизлигини ўйлаб, Самарқандга, Амир Темур 
ҳузурига қочиб келди. Амир Темур унга мурувват кўрсатиб, давлат 
манфаатларини ўйлаган ҳолда ҳокимиятни олиш йўлида ёрдам берди.
Тўхтамишхон ўз рақибларидан уч маротаба мағлубиятга учрасада, ҳар 
гал Амир Темур уни оёққа турғизишга ёрдам берди. Оқ Ўрда хони Ўрусхон 
Темурга қарши жанг қилишга ботина олмади. Ўрусхоннинг Тўхтамишхонни 
унга қайтариш тўғрисидаги мурожаатига Амир Темур рад жавобини берди. 
Ўрусхон вафотидан сўнг, Амир Темур Тўхтамишхонга 1376 йили тахтни 
узил-кесил эгаллашига ёрдам берди. Шимолда Тўхтамишхоннинг тахтга 
чиқиши Амир Темур салтанати хавфу-хатардан сақланишга ёрдам бериши, 
қолаверса ишончли иттифоқчи юзага келишидан соҳибқироннинг ўзи ҳам 
шубҳасиз, манфаатдор эди. Лекин, Тўхтамишхонхон берилган ёрдам, 
кўрсатилган мурувватни тезда унутди. Иккала ўрдани бирлаштириб олгач, 
талончилик ва жабр зулмни кучайтирди. Рус, Волга бўйи, Шимолий Кавказ 
халқлари унинг зулмидан қаттиқ азият чека бошладилар. Тўхтамишхонхон 
1385 йил Темурга қарашли Озарбайжонни эгаллашга ҳаракат қилди.
Қолаверса Хоразм ҳокими Сулаймон Сўфини ҳам ўз томонига тортиб, 
чегарадош ерларни талон-тарож қилди.
Амир Темур ўз олдига Олтин Ўрда давлатини тугатишни мақсад қилиб 
қўймаган эди. Аксинча, у ўзаро ҳамжаҳатлик ва ҳамкорликни ўрнатиш 
тарафдори бўлган. Қолаверса, Тўхтамишхонхонни ҳокимиятга олиб 
чиқаётганда ҳам юқоридаги мақсадларга таянган эди. Олтин Ўрдага қарши 


15 
ҳарбий ҳаракатлар аввало ўз салтанатини хавф-хатардан муҳофаза этиш, 
унинг ҳарбий куч-қудратига хавф солмаслик учун тегишли зарба бериш 
лозим эди.
1388 йил январида Амир Темурнинг қайтишини кутган душман орқага 
қайта бошлади. Амир Темур амирлари Ҳусайн, Шайх Али Баҳодир ва 
бошқаларга душманни даф қилишни топширди. Улар Сирдарё бўйидаги 
Сарисув деган жойда душманни қувиб етиб унга катта талофат етказдилар. 
Тўхтамишхон 1388 йил охирида Амир Темурга қарши қайта ҳужум бошлади. 
У Элйиғмиш ўғлон бошчилигида Мовароуннаҳрга катта қўшин жўнатди. 
Қўшин ўзига Жиззахнинг Аччиқ (Очиқ) мавзесини қараргоҳ қилиб олди. 
Амир Темур эса урушга тайёрланиш учун Сагорон (Каттақўрғон)да 
қароргоҳини тикиб, қўшинларини жанговар ҳолатга келтирди. Амир Темур 
душманнинг орқа тарафидан ҳужум қилиш учун Қўнғи ўғлон, Темур Қутлуғ 
ўғлон, Шайх Али Баҳодир қўмондонлигидаги қўшинларни юборади. 
Андижондан шаҳзода Умаршайх Мирзо қўшини келиб қўшилди. 
Амир Темур қаҳратон қиш бўлишига қарамай, унга қарши курашга 
отланиб, Тўхтамишхонхон томонидан юборилган қўшинни тор-мор 
келтирилди. Элйиғмиш иккала томондан ўраб олиниб, мағлуб этилди. 1389 
йил феврал-мартида эса Сирдарёдан ўтиб, мўғул қўшинларини Олтомғагача 
таъқиб этиб борди. Амир Темурнинг Тўхтамишхонхонга қарши навбатдаги 
курашга тайёргарлиги 1390 йил кузида бошланди. У ўз қароргоҳини Чинозга 
кўчириб, қишни шу ерда ўтказди ҳамда умумий сафарбарлик эълон қилди. 
Юриш деярли 6 ойга чўзилди. 1391 йил 18 июнда Самара ва Чистополь 
оралиғида жойлашган Қундузча деган текисликда бўлиб ўтган жангда 
Тўхтамишхонхон тор-мор этилди. Амир Темур бу юришдан хотира сифатида 
Улуғтоғ этагидаги тошга битик ёзиб қолдирди. Ушбу битик ҳозирда 
С.Петербургдаги Давлат Эрмитаж музейида сақланмоқда. Шунга қарамасдан 
Тўхтамишхонхон қудратига буткул барҳам берилмаган эди. Тўхтамишхонхон 
тез орада яна куч тўплаб, Амир Темур давлати ҳудудига яна хавф сола 
бошлади. У тезлик билан ҳарбий-сиёсий мавқеини тиклаб олди. Бу курашга у 


16 
ҳатто Миср Султони Малик аз-Зоҳир Барқуқни (1382-1399) ҳам тортишга 
ҳаракат қилади.
1393-1394 йили Амир Темур Шеки (Озарбайжоннинг шимолий 
қисми)да турган пайтда Тўхтамишхон Кавказорти вилоятларига ҳужум 
қилди. Амир Темур Шекидан чиқиб Кура дарёси бўйлаб юрди. Олтин 
ўрдаликлар Амир Темур қўшинлари келаётганини эшитиб, чекинишга 
мажбур бўлдилар. Тўхтамишхон курашга юраги дов брмади. Амир 
Темурнинг Тўхтамишхонга қарши охирги ва ҳал қилувчи юриши 1395 йил 28 
февралда бошланди.
Дарбанд йўлида Амир Темур ўзаро низоларни тинчлик йўли билан ҳал 
қилишга ҳаракат қилди ҳамда Тўхтамишхон ҳузурига Шамсиддин 
Олмалиқий бошчилигидаги элчиларни жўнатди. Тўхтамишхон риёкорлик 
қилиб урушга тайёргарликни давом эттирди. Жанг 1395 йил 17 апрелда 
Шимолий Кавказдаги Тарак дарёси бўйида бўлиб, умумий қўшинлар сони 
400 минг атрофида, 30-35 км.лик катта майдонда олиб борилди. Амир 
Темурнинг янги ҳарбий тактикаси (қўшинни етти ғул (корпус)га ажратиш, 
йигирма етти қўшиндан иборат кучли заҳира бўлинма тузиш, кучли марказ 
ташкил этиш) ўз натижасини кўрсатди. Амир Темур қўшинлари буткул 
ғалаба қозондилар, Тўхтамишхонхон қолган - қутган қўшини билан Булғор 
томонга қочиб кетди. Амир Темур Олтин Ўрдага охиригача зарба бериш 
мақсадида Волга ва Днепр оралиғидаги ерларга юриш қилди. Амир Темур 
Мовароуннаҳр ва умуман ўз давлати хавфсизлиги йўлида Волга ва Днепр 
дарёлари оралиғидаги Тўхтамишхон ерларига зарба бериши лозим эди. Бу 
масалада Шамсиддин Аббос ва амирзода Пирмуҳаммад бош қўшин Жўчи 
улусининг ўнг қирғоқ ерларига жўнатилди. Амир Темурнинг ўзи Днепр 
дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб юриб, Анкерман деган жойни, сўнгра Азов 
дарёси бўйидан муҳим қўрғон Азов(Азоқ)ни эгаллади.Шундан сўнг Рус 
давлати томон юриш қилди, Рязань, Елец ва бошқа Марказий Россия 
ерларини эгаллади. Олтин Ўрда пойтахти ва бошқа Олтин Ўрда шаҳарлари 
Амир Темур қўшинлари томонидан эгалланди. Кейинчалик черкеслар юрти 


17 
ва Доғистон ҳам эгалланди. 1396 йили қишда Каспий бўйидаги Аштархон 
ҳам қўлга киритилди. 
Тўхтамишхон қўшинининг Тарак дарёси бўйида тор-мор этилиши ва 
1395 йилда пойтахт Сарой Берканинг хароба қилиниши Олтин Ўрдага жуда 
кучли зарба бўлди. Шундан кейин бир пайтлар қудратли бўлган давлат ўзини 
ўнглай ололмади. Олтин Ўрдага берилган қақшатқич зарба Русни мўғул 
босқинчиларидан озод бўлишига ижобий таъсир этди. Халқаро савдо 
йўллари эса яна жанубга, анъанавий ўзанларига қайтарилди.
Амир Темурнинг бир мамлакатга қилган юриши унинг бошқа 
мамлакатларга қилган юришлари билан кетма-кет борганлигини уруш 
воқеалари кўрсатиб туради. Амир Темур Озарбайжонга бир неча маротаба 
юриш қилди ва 1387 йилда уни тўла бўйсундиришга муяссар бўлди. 
Арманистон ва Грузияни Амир Темур 1392 йилда бўйсундирди. Амир 
Темурнинг Ҳиндистонга юриши (1398 й. май – 1399 й.март) “етти йиллик” 
уруш номини олган даврга тўғри келади. Юриш натижасида турли хил 
айирмачи ҳаракатларга, низо ва парокандаликка чек қўйилди. Шу билан 
бирга Самарқанд ва Кешга бу ердан олинган катта ўлжалар ҳам жўнатилди. 
Ўлжалар орасидаги 120 та филни Темур уруш ҳаракатларида ҳамда 
қурилиши ишларига жалб этди.Айирмачилиқ ўзаро парокандаликка чек 
қўйиш, ягона геосиёсий майдонда кучли ва мустаҳкам давлат барпо этиш бу 
юришлардан кўзланган асосий мақсад бўлган.
1400 йилда Амир Темур қўшинлари турк султони Боязид Йилдирим ва 
Миср султони Фараж билан кураш олиб бордилар. Таъкидлаш жоизки. Яқин 
ва Ўрта Шарқда ҳукмронлик масаласида юқори қайд этилган масала яққол 
намоён бўлиб қолди. Иккала қудратли давлат ҳудудда ҳукмронлик қилишга 
даъво қилишар эди. Унинг устига туркманларнинг Қора-Қўюнли сулоласи 
ҳукмдори Қора Юсуф (1388-1420), Султон Аҳмад жалойир (1382-1410) ҳам 
Боязид билан иттифоқ бўлиб, Темур давлати чегараларига раҳна солишар 
эди. 


18 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish