Мавзу. Амир Темур ва темурийлар даврида Моварауннаҳр ва Хуросонда давлатчилик ривожи Режа



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#104344
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-14-Мавзу

Амир Темурнингҳарбий юришлари. 
Усмонийлар давлати (Туркия) султони Боязид Йилдирим (1389-1402) 
билан ўзаро низоли масалаларни ҳал этиш борасида Амир Темур у билан 
тўрт маротаба мактуб алмашди. Лекин Боязид муносабатларни тинчлик 
билан йўлга солиш ўрнига бир қатор номақбул ҳаракатларни ҳам амалга 
оширди. Табиийки, бу ҳол тез орада икки қудратли ҳукмдор ўртасида 
тўқнашув бўлишига олиб келди. Ҳал қилувчи жанг 1402 йилнинг 20 июль 
куни Анқара яқинидаги Чибукобод текислигида содир бўлди. Жанг 
оқибатини Амир Темур урушнинг чалғитиш усули билан ҳал қилди. Бу 
борада султонга хавф солиш учун Темурнинг невараси Муҳаммад Султонга 
туркларнинг стратегик аҳамиятга эга тепалигини забт этиш вазифаси 
юкланади. Шоҳруҳ ва Мироншоҳ Мирзолар Муҳаммад Султонга ёрдам 
бердилар. Соҳибқирон қўшинлари Боязид қўшинлари қанот қисмини узиб, 
турклар қўшинини ҳар иккала қанотини қуршаб олди. Кечга бориб турклар 
тўла мағлубиятга учрадилар. 
Амир Темур ўзига хос марҳамат билан Боязидга яхши муомала қилди, 
уни эҳсон ва инъомлар билан сийлади. Боязид вафот этгач (1403 й. 9 март) 


19 
унинг таъзиясини ўтказиб, салтанат тахтини марҳум султоннинг ўғли Мусога 
топширди. Усмонийлар мағлубияти Европа халқлари учун ижобий аҳамиятга 
эга бўлди. Турклар Европага ўз ҳужумларини 50 йил орқага сурдилар. Қатор 
европалик ҳукмдорлар бундан миннатдор бўлиб, ўз элчиларини Амир Темур 
ҳузурига жўнатдилар.
Темур ва Темурийлар давлати халқаро майдонида ҳам шуҳрат 
қозонган. Темур давлати билан Шарқ (Мўғулистон, Хитой, Миср) ва Европа 
мамлакатлари (Италия, Испания, Франция, Англия ва ҳоказо) ўртасидаги 
ёзишмаларга қараганда, дипломатиқ сиёсий ва савдо алоқалари ривожлаган. 
Улар айниқса ХIV асрнинг 80-90 - йиллари ва ХV аср бошида Туркиянинг 
кучайиши муносабати билан бирмунча жонланди. Маълумки, 1389 йил 
Туркия европаликларнинг бирлашган қуролли кучларини Сербиядаги Косово 
майдонида тор-мор қилган ва натижада Сербия мустақилликдан ажраб, 
Туркиянинг вассалига айланган. 1393 йили Туркия Булғория, Васахия, 
Македония, Фессалияни босиб олди. 1396 йили эса турк армияси Никопол 
(Болгария) ва мусулмонларга қарши салб юриши эълон қилган Венгрия 
қироли Сигизмунд бошчилигидаги Ғарбий Европанинг энг сара 
қўшинларини бутунлай тор-мор этди. Боязид армияси ўша пайтда Византия 
пойтахти Константинополни қамал қилди.
Хуллас, Туркия томонидан нафақат Византия учун, балки бутун Европа 
учун ҳам реал хавф-хатар туғилган эди. Шунинг учун Европанинг Византия, 
Италия, Испания ва бошқа давлатларидан Туркияга қарши курашда ёрдам 
сўраб Амир Темур саройига элчилар серқатнов бўлиб қолган эди. Буларнинг 
барчаси Амир Темур ва Боязиднинг, яъни икки қудратли турк давлатининг 
тўқнашувини янада тезлаштирди, бу эса ўз навбатида Европага қўл келар 
эди. 
Амир Темур пойтахт Самарқандга 1404 йил август ойида ғолиб 
ҳукмдор сифатида тантанавор кириб келди.
Хитой анча вақтдан бери Мовароуннаҳрга ҳудудий даъво билан чиқар, 
бу борада у билан муносабатларни ойдинлаштириш лозим бўлиб қолди. Шу 


20 
боис Амир Темур уч ойлик тайёргарликдан сўнг 1404 йил 27 ноябрда 
ўзининг 200 минг кишилик қўшини билан Хитойга отланди. Ўша йили қиш 
Ўрта Осиё тарихида энг қаҳратон қишларидан бири бўлган. Сирдарёнинг 
суви бир метргача музлаган, аскарлардан кўпини қулоқ-бурунлари, қўл-
оёқларини совуқ олган эди. Амир Темурнинг ўзи ҳам кўп ўтмай шамоллаб 
қолди. 1405 йил январь ойининг ўрталарида Ўтрорда тўхташга қарор 
қилишди. 18 февраль куни оғир хасталанган буюк жаҳонгир, Соҳибқирон 
Амир Темур Ўтрорда вафот этди. 
Амир Темур 35 йил давомида ҳарбий юришлар қилди. Бу юришлар 
натижасида у буюк салтанат барпо қилишга эришди. Унинг таркибига 
Мовароуннаҳр, Хоразм, Каспий атрофидаги вилоятлар, ҳозирги Афғонистон, 
Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Ироқ, Марказий ва Жанубий Россия, Кавказ ва 
Ғарбий Осиёнинг бир қатор ҳудудлари, жами 27 та мамлакат ва ўлка кирди. 
Амир Темурнинг муваффақиятига аввало унинг нодир ҳарбий истеъдоди 
сабаб бўлди. Амир Темур қўшинида қатъий тартиб ва интизом ўрнатилган 
эди. Ҳар бир жанг режасини ва барча қисмлар учун йўл-йўриқларни ўзи 
ишлаб чиқарди. Унинг ҳарбий истеъдоди Анқара яқинида Султон Боязидга 
қарши жангда айниқса ёрқин намоён бўлди. Армиянинг юраги ва 
қўмондонлик ўзагини барлос уруғи вакиллари ташкил этарди. Шу давр 
воқеаларининг шоҳиди бўлганларнинг гувоҳлик беришича барлослар ҳарбий 
ишга ниҳоятда чидамли, ёйдан ўқ узишга жуда уста, ўз ҳукмдорларига содиқ 
ва сабр-тоқатли бўлганлар. 
Амир Темур кучли ва марказлашган давлат, улкан салтанат барпо 
этишга муваффақ бўлди. У она юрти Мовароуннаҳрда мўғул истибдодини 
тугатди, ўзаро парокандалиқ низо ва фитналарга чек қўйди, мамлакатни 
танглик ва инқироз ботқоғидан олиб чиқди, ободончилиқ қурилиш, 
бунёдкорлик ишларига кенг йўл очди, маданият, илм-фанни тараққий 
этишига ҳомийлик қилди, кенг халқ оммаси учун тинч ва тотув ҳаёт тарзини 
яратди. Юқорида қайд этилган саъй-ҳаракатлар Амир Темурнинг ақл-
заковати, зеҳни, иродаси ва улкан ташкилотчилик қобилияти эвазига юзага 


21 
келиб, уни Соҳибқирон тўла ўз давлати равнақи ва истиқболи йўлида амалга 
оширди. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish