2-синф
Фан: укиш
Мавзу: Алишер Навоий
Дарснинг максади:
Таълимий: укувчиларни Хуршид Давроннинг “Алишер Навоий” номли шеъри юзасидан тушунча ва билим бериш.
Тарбиявий: укувчиларга аждодларимиз колдирган меъросларини ургатиш, уларни угитлар оркали тарбиялаш.
Ривожлантирувчи: укувчиларни ифодали укиш кобилиятларини, лугат устида ишлаш малакаларини ривожлантириш.
Дарс тури: янги билим берувчи.
Дарс методлари: сухбат, савол-жавоб, “ Ха, йук ” уйини.
Дарс жихози: дарслик, А. Навоий китоблари, мавзуга оид кургазмалар.
Дарснинг блок-схемаси
|
т\р
|
Дарснинг босқичлари
|
Вақт
|
1
|
Ташкилий қисм
|
3 дақиқа
|
2
|
Дунё янгиликлари
|
1 дақиқа
|
3
|
Дидактик ўйинлар ҳақида маълумот
|
1 дақиқа
|
4
|
Утилган мавзуни мустахкамлаш
|
8 дақиқа
|
5
|
Янги мавзу баёни
|
30 дақиқа
|
6
|
Баҳолаш мезони
|
1 дақиқа
|
7
|
Уйга вазифа
|
1 дақиқа
|
Дарснинг бориши:
Дарснинг шиори:
Виз нимаки килмайлик,
Барчаси зарур , керак.
Билим эгаллаш учун
Тинимсиз укиш керак.
I. Ташкилий кисм.
Саломлашиш.
Давоматни аниклаш.
Укувчиларни дарсга хозирлаш.
II. Уй вазифасини сураш ва утилган мавзуни мустахкамлаш.
Тест.
1. “Кичкина Алишер” хикоясининг муаллифи ким?
А) Максуд Кориев Б) Бурибой Ахмедов
В) Замира Иброхимова Г) Захро Хасанова
2. “Кичкина Алишер” нимага караб ота-онасининг олдига тезда етиб олди?
А) куёшга караб Б) кумдаги изларга караб
В) сояга караб Г) А ва Б жавоблар тугри
3. . “Кичкина Алишер” хикоясида Алишер йуколганда карвонга кандай етиб олади.
А) оти оркали Б) отаси топиб келади
В) узи топиб боради Г) мулозимлар топиб келади
III.Янги мавзу баёни:
Укувчиларга Хуршид Даврон хакида маълумот бериш.
Узбекистон халк шоири Хуршид Даврон 1952-йил, 20-январьда Самарканд шахри Чордара кишлогида тугилган.
Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Хирот шахрида тугилган. Ёш Алишер болалигида уткир зехнли ва зийрак илимга чанкок булган. 4-5 ёшданок укиш ёзишни билиб олган.
Укувчиларга Хуршид Давроннинг . “Алишер Навоий ” шеърини ифодали укиб бериш. Шеър мазмуни билан укувчиларни таништириш.
Мир Алишер Навоий
Бобомизнинг китоби
Ёритар дилимизни
Мисли бахор офтоби.
Мир Алишер Навоий-
Газал мулкин султони.
Яхшиликка чорлайди
Унинг шеър-у достони.
Мир Алишер Навоий
Меъроси тамом булмас
Набиралар бор экан
Бобомиз номи улмас.
Укувчилар шуърни ифодали укиб берадилар.
Дам олиш дакикаси утказиш.
“ Ухшашликни” топ машки утказилади.
Китоби- офтоби
Султони –достони
Булмас- улмас
IV. Янги мавзуни мустахкамлаш:
Кани болажонлар Алишер Навоий бобомизнинг хикматли сузларидан ёд олганмисиз?
Айтар сузни айт, айтмас суздан кайт.
Олим булсанг , олам сенники.
- Иззат топмас кимки, каноатсиз эрур,
Хар кимда хасад булса, рохатсиз эрур.
“Ха, йук” уйини.
Укувчиларга мавзу юзасидан гаплар айтилади.Бу гапларни “ха” ёки “йук” деб тасдиклаб берадилар.
-А. Навоий – газал мулкининг султони.
Жавоб: Ха.
- Алишер Навоий рассом булган.
Жавоб: Йук.
- Алишер Навоий давлат арбоби, шоир булган.
Жавоб: Ха.
- Алишер Навоий газал ёзмаган.
Жавоб: Йук.
- Алишер Навоий 4-5 ёшларидан шеър ёзган.
Жавоб: Ха.
- Алишер Навоий достонлар ёзган.
Жавоб: Ха.
Макол:
Бобонинг тол эккани –
Узига ном тиккани.
Тез айтиш мусобака тарзида утказилади.
Боки ботир бузок бокар.
Топишмокларни укиб, жавобини биргаликда топадилар.
Эртак, шеър-у матнлар
Яшар бир мамалакатда
Дунёни урганишда
Унинг хизмати катта. (Китоб)
V. Дарсга якун ясаш ва бахолаш.
Дарсда иштирок этган укувчилар бахолари эълон килинади.
Валли -5 Аъло -4 Урган -3
Фаол иштирок этган укувчилар намуна килиб курсатилади.
VI. Уйга вазифа бериш.
Хуршид Давроннинг “Алишер Навоий” шеърини ёд олиш.
Ушбу дарс ишланмани ёзишда фойдаланилган қўлланмалар:
2 -синф ўқиш китоби
2-синф учун ўқиш фанидан ўқитувчилар учун методик қўлланма
Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар. Талъат Ғаффорова.
АКТ дан,интернет маълумотларидан
Навоий вилоят Учқудуқ туман
20-умумий ўрта таълим мактаб
бошланғич синф ўқитувчиси
Эргашева Дилдора Савриддиновна
Do'stlaringiz bilan baham: |