Мавзу: Қаламтасвир ва унинг усуллари Леонардо да Винчи Уйғониш


 Қисқа муддатли ўқув ва хомаки расмлар чизиш



Download 468,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi468,57 Kb.
#73753
1   2   3   4   5
Bog'liq
малака иши намуна

 
2. Қисқа муддатли ўқув ва хомаки расмлар чизиш 
Натурадан кузатиш бўйича ҳомаки расм чизиш фақат битта шарт 
билангина, яъни натура умуман қўзғалмас, ҳаракатсиз тургандагина 
бошидан охиригача бажарилиши мумкин. Бундай қиѐфа натура энг аввало, 
сўзсиз жонсиз предмет (масалан, санъат асарлари, ҳайкалтарошлик 
асарлари, меъморчилик иншоотлари, безаклар, сабзавот, мева, гул, 
дарахтлар, баъзи манзара турлари, шунингдек махсус қиѐфа учун турган 
модель (инсон ҳам) бўлиши мумкин. Ҳомаки расмнинг мақсади натурани 
тўлиқсиз умумлаштирилган кўринишини акс эттиришдан иборат бўлгани 
учун рассом нисбатан анча бамайлихотир ишлайди. Агар мақсад амалга 
ошган бўлса-ю натура ҳали қимирламай турган бўлса, у ҳолда 
ҳомакиликдан чизгига (лавҳага) ўтиш мумкин. Бунда хатто қоғоз четига 
қўшимча, натуранинг баъзи бўлакларини анча батафсилроқ чизгиларини 
ҳам чиқарса бўлади (албатта, бунга зарурат туғилса). Бундай ҳолатда вақт 
омили иш ҳарактерига ижобий таъсир кўрсатади. Агар натуранинг 
қўзғалмаслиги шартли ва тасодиф бўлса, баъзи ҳолларда у вақтинчалик 
бўлса, яъни натура исталган пайтда, расм чизувчи учун ноъмалум бир 
сонияда ўз ҳолатини, юз қиѐфасини, имо-ишорасини ўзгартириб қолса ва 


17 
хатто нуқтаи назардан умуман йўқолиб қолса у ҳолда натурадан ҳомаки 
расм чизишда иш ҳарактери жиддий тарзда ўзгаради. Бундай ҳолат 
тасодифларга қуйидагиларни келтириш мумкин: сайлгоҳ ўриндиғида 
ўтирган киши ўрнидан туриб кетса, ѐҳуд жимгина ѐтган ит бирданига 
акиллай бошласа ушбу ҳолат ҳомаки расмини чизаѐтганда содир бўлиши 
мумкин. Манзара ҳомаки расмини (ѐки чизгини) чизаѐтганда об-ҳаво ѐки 
ѐритилиш ҳолати ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилиш керак эмас. Чунки, 
бирдан шамол туриб қолиши, текис сув юзасини тўлқинлар, осмонни 
тўсатдан қора булутлар қоплаши мумкин). Табиатда тирик натура рассом 
устахонасидаги каби ѐки синфдаги ўқув иши каби бир маромда турмайди. 
У ўз ҳаѐтида давом этади ва унинг табиий, вақтинча қўзғалмай туриши 
дарҳол, баъзида эса кутилмаганда акс ҳолат касб этиб қолиши мумкин. 
Шуни таъкидлаш керакки, айнан тирик модельнинг бундай қўзғалмас 
шартлари, яъни тинч, бамайлихотир қиѐфа рассомнинг кузатувчан кўзлари 
учун энг қимматлидир. Аксинча, бир ҳил ҳолатда махсус турган тирик 
модель доимо ўз ифодалилигини йўқотади, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам 
сунъийлик мавжуд бўлади. Бунинг устига ўша сизга қараб турган сиймо 
ҳам оҳир-оқибат чарчайди, бу эса унинг қиѐфасига таъсир этмасдан 
қолмайди. Шунинг учун ҳам ҳомаки расмда қўзғалмас тирик модельни 
муҳрлаб қўйиш учун рассом доимо шай туриши лозим.
Ишлаш учун мавжуд вақт давомида кузатиш ва ҳомаки расмни 
бажариш учун ҳар бир дақиқа, хатто ҳар бир сониядан унумли фойдаланиб 
қолиш зарур бўлади. Уста рассомлар ҳомаки расмларни ишлашда "қисқа", 
"жуда тез", "бир нигоҳда", "яшин тезлигида", "бир зумда" тасвирлаш каби 
сўзларни ишлатишлари ҳам бежиз эмас. Ҳомаки расм чизишнинг муайян 
мақсади кузатиш натижасини бир зумда қоғозга акс эттиришдир. 
Синфдаги машғулотларда, айниқса ҳомаки расм чизишга ўргатилаѐтган 
дастлабки пайтларда ўқувчилар кузатишга ҳам, расм ижроси учун ҳам 
доимо етарли вақтга эга бўладилар. Лекин синфдан ташқари пайтда ҳомаки 
расм устида ишлаш, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам кузатиш, ҳам чизиш 


18 
пайтида (хатто муҳим турган натура устида ишланаѐтганда ҳам) тўсатдан 
узилиб қолиши мумкин. Баъзан рассом тезроқ ўз олдига қўйган мақсадга 
эришиши, 
бир 
вараққа 
натуранинг 
типик 
ҳамда 
ҳарактерли 
хусусиятларини дарҳол акс эттира қолишга ҳаракат қилади. Кузатиш вақти 
ижро вақтига тўғри келиб қолади. Ана шундай ҳолатда натурани кўриш 
идроки билан, ижро этиш кескинлашади. Яъни эътиборни чалғитмай туриб 
майда, иккинчи даражали икир-чикирларга берилмай, дарҳол 
предметнинг энг асосий зарур томонларини илғаб олишга, энг оддий 
воситалардан минимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилинади. Энг 
аввало, бир нечта ишончли чизгилар билан, (ѐки тус берувчи доғлар билан) 
бўлажак тасвирнинг ўрни ва ўлчамини - унинг абрисини компоновкасини 
белгилаб олиш зарур. Ана шунга қараб асосий қисмлари, конструкция ва 
ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда натуранинг бутун массасини тушуриб 
олиш керак. Агар натура ўз қўзғалмас ҳолатини сақлаб турган бўлса, 
дарҳол белгиланган фикрларни деталлаштиришга киришмоқ, энг асосий, 
ҳарактерли хусусиятларни тезроқ илғаб олмоқ зарур. 
Леонардо да Винчи (1452 -1519) Леонардо да Винчи (1452.15.4, 
Винчи, Флоренция яқинида — 1519.2.5, Турень, Франция) — италиялик 
рассом, ҳайкалтарош ва олим; Уйғониш даврининг йирик намояндаси. А. 
Верроккьодан таълим олган (1467— 72). Леонардо да Винчи ўз даврининг 
инсонпарварлик ғояларига жавоб берадиган мукаммал инсон қиѐфасини 
яратди; илк асарларидаѐқ майин нурсоя воситасида шаклнинг оқувчан 
ҳажмини кўрсатди. Айниқса, юз ифодасини беришда катта маҳоратга 
эришди. Баъзан ташқи кўриниш (юздаги зўрға илғаб олинадиган табассум) 
б-н одамлар чеҳрасини жонлантириб, уларнинг ички дунѐси (нозик кўнгил 
ҳолати)ни ифодалайди: «Мадонна Бенуа» (тахм. 1478), «Қоядаги мадонна» 
(1483—94, 2-нусхаси 1497—1511), «Махфий кечалар» деворий расми 
(1495— 97), «Ангьяри жанги» (1503—06), «Мона Лиза» («Жоконда» номи 
б-н машҳур, тахм. 1503), «Иоанн Креститель» (тахм. 1513—17); дунѐ 
ҳалокати ифодаланган «Тошқин» расмлар туркуми (тахм. 1514— 16)да 


19 
табиатнинг 21 даҳшатли офатлари олдида инсоннинг ожизлиги, табиий 
жараѐнларнинг такрорланишини ақлий тасаввури билан уйғунлаштиради.
Леонардо да Винчи дунѐқарашини ўрганишда унинг ѐн дафтари ва 
қўлѐзмалари (тахм.7 минг варақ), шогирдларидан Ф. Мельци томонидан 
унинг ѐзмалари асосида тузилган «Рангтасвир ҳақида рисола»си Европа 
амалиѐти ва назариясига таъсир кўрсатган муҳим манбадир. Меъмор 
сифатида Леонардо да Винчи «идеал» шаҳар ва гумбазли ибодатхонанинг 
турли хил лойиҳаларини ишлаб чиқди. Олим ва муҳандис сифатида ўз 
даври фанининг барча соҳаларини бойитди, айниқса, эътиборни 
механикага қаратди. Яратишга бўлган эҳтирос уни ўз давридан илгарилаб 
кетишига олиб келди: ер кавлайдиган машина, учиш аппаратлари, сув ости 
кемаси, босма, тўқувчилик ва б. дастгоҳлар лойиҳалари шулар 
жумласидан.
Леонардонинг ѐзув дафтари турли расмлар ва чизмалар билан тўла 
эди. Бу дафтарларда: токарлик ва тўқимачилик дастгоҳлари ҳам, ип 
йигириш чарҳи ҳам, ер ковлагич машиналарини ҳам, турбиналар ва юк 
кўтаргич асбобларни ҳам кўриш мумкин. Леонардо да Винчи парашют ва 
вертолѐт, сув ости кемаси ва ғаввослар кийими лойиҳасини тузган. Да 
Винчининг 500 йилдан сўнг амалга ошган кашфиѐтлари Леонардонинг 
оламни англашга бўлган қизиқиши унинг ўз давридан анча илгарилаб 
кетишига сабаб бўлди. Унинг механика ва бошқа бир қатор соҳаларда 
амалга оширган кашфиѐтлари ҳудди бетакрор асарлари каби юксак 
эътирофга лойиқдир. Қизиғи шундаки, унинг фақат бир кашфиѐтигина 
ҳаѐтлик чоғида тўла маънода тан олинган ва амалиѐтга татбиқ этилган 
экан. Леонардонинг ҳаѐт йўли қийинчиликлар ва инқирозларга тўла 
бўлган. Унинг ўнлаб кашфиѐтларинитаваллуд санасидан 565 йил ўтиб 
кетган бўлса ҳам фойдаланиб келинаѐтгани,ана шу заҳматларнинг меваси 
десак муболаға бўлмайди.


20 

Download 468,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish